декабр 26, 2020 16:26 Asia/Tashkent
  •  БМТ Бош ассамблеяси 2020 йилда сионистик режимга қарши  17-та резолюция қабул қилди

Биргина сионистик режимни БМТ 2020 йилда дунёнинг барча мамлакатларидан уч баравар кўпроқ қоралади. БМТ Бош ассамблеяси 2020 йилда сионистик режимга қарши 17-та резолюция қабул қилди.

Сионистик режим ҳомийси бўлмиш муассасасига таяниб, "Таймз ов Исроил" газетаси БМТ 2020 йилда умумий ҳисобда 23 марта дунё мамлакатларини қораладиким, улардан 17-таси сионистик режимга тегишлидир ва қолганлари эса 5-таси бошқа мамлакатларга қарши содир этилган,-деб эълон қилди.  

Сионистик режимнинг Фаластинга қарши жиноятлари 

БМТ Бош Ассамблеясининг сионистик режимга қарши қабул қилган 17-та резолюцияси содир этган жиноятлари ва ҳуқуқбузарликлари сабабли қабул қилинганким, бу ишғолгар режим бу жиноятларни Ливан, Сурия ва Фаластин каби учта мамлакатга қарши содир этган. 

Бу жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар ишғолий сарзаминларда шаҳарчалар қуриш, географик ишғол этиш, ўз тақдирини белгилаш ҳаққини эътиборга олмаслик, оворагарчилик, чегараларни ўзгартири, иқтисодий ва молиявий масалалар заминида содир этилган. 

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган қарорлар мажбурий эмас, аммо иккита муҳим паёмни англатади. Биринчи паём шундан иборатким, сионистик режимнинг жинояткорона моҳиятини намоён этади ва иккинчидан эса турли мамлакатлар билан сионистик режимнинг кенг кўламли алоқалари ҳақида олиб борадиган кенг таблиғотларга хилоф тарзда, дунё жамоатчилиги бу режимга қарши тўрганидан далолат беради.  

Шу муносабат билан Фаластин ташқи ишлар вазири риёз-Ал-Моликий бу резолюцияларнинг тасдиқланиши дунё ҳамжамиятлигининг позицияси Фаластин халқи ва овораларининг ҳуқуқлари ҳамда исроил режимининг содир этган жиноятлари ва сайъ-ҳаракатларига қарши курашда мустаҳкам эканлигини кўрсатади.,-деб айтди. 

Бошқа муҳим масала шундан иборатким, сионистик режимга қарши БМТ Бош Ассамблеясининг қабул қилган резолюциялари Америка ва айрим араб мамлакатларининг ҳимоятлари сояси остида ижро этилган.

Дональд Трампнинг "аср муомаласи" 

Америка президенти Дональд Трамп 2020 йил 28 январ куни "аср муомаласи" лойиҳасини намойиш этди. Бу лойиҳа сионистик режимнинг содир этган жиноятларига сукут сақлаш зимнида, Исроил пойтахти сифатида Қудсни расмий равишда тан олиш қолибида ушбу режимнинг ишоғолгарлик сайъ-ҳаракатлари, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари ва Жавлон теппаликларига Исроил режимининг ҳокимиятини ҳимоя этди. 

Бунга қўшимча Аморот, Баҳрайн, Судан ва Марокаш 2020 йилнинг охирги уч ойида сионистик режим билан ўз алоқаларини нормаллаштирган тўртта мамлакат ҳисобланади. Араб дунёсининг раҳбарлигига иддао қилувчи Саъудия Арабистони ҳам Исроил режими билан алоқаларни нормаллаштириш жараёнини қўллаб-қувватлади. Муносабатларни нормаллаштириш ҳамма нарсадан олдин Араб мамлакатлари Исроил режими қаторида тўриб, араб мамлакатлари, айниқса Фаластинга қарши содир этган сионистик режимнинг жиноятларига аксиламал кўрсатишмайди деган маънони англатади. Шунинг учун 2020 йилда сионистик режимнинг Фаластин, Сурия ва Ливанга қарши содир этган жиноятлари шиддат билан авж олмоқда. 

Яна бир масала шундаки, БМТ Бош Ассамблеяси 2020 йилда Ироилс режимига қарши 17-та резолюция қабул қилди, аммо Хавфсизлик Кенагиши бўлса сионистик режимга қарши битта ҳам резолюция қабул қилмади. 

Бу масалада ҳам баъзи муҳим фикрлар мавжуд. Биринчидан, БМТ Бош Ассамблеяси Хавфсизлик Кенагашига қараганда "сиёсат"билан камроқ шуғулланади, иккинчидан Бош Ассамблеяда вето қуйиш ҳаққи йўқлиги сабабли сионистик режим жиноятларига қарши қарор қабул қилиш мумкин ва учинчидан эса, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Қўшма Штатлар томонидан горовга олинган ва АҚШ сиёсати унинг асосий вазифаси бўлмиш дунё тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш ва уни қўллаб-қувватлашига тўсқинлик қилмоқда.     

Ёрлиқ