декабр 27, 2020 11:46 Asia/Tashkent

Намойишчилар сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг фаолиятига қарши ишғолий Қудс шаҳридаги қароргоҳи олдида намойиш ўтказдилар.

Форс ахборот агентлигининг халқаро гуруҳининг хабарига кўра, янгиликлар манбалари Теҳрон вақти билан шанба куни кечқурун сионистик режим бош вазири фаолиятларига қарши намойишларнинг 27-чи ҳафтаси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди.  

Сионистик манбаларга кўра, ҳозирда намойишлар сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг  ишғолий Қудс ғарбида жойлашган Раҳония шаҳридаги қароргоҳи олдида бўлиб ўтмоқда ва намойишчилар баъзи жойларда олов ёқишмоқда. Нашр этилган қуйидаги видеода  намойишчилар олов ёқиб, унга қарши шиорлар айтаётгани ҳам акс эттирилган.

 

Ёрлиқ