Дунёнинг турли мамлакатларида Фаластин тарафдорлари кенг қамровли намойишлар ўтказдилар
Дунёнинг турли мамлакатлари шаҳарларидаги Фаластин халқи тарафдорлари сиоинстик режимнинг Ғазодаги геноцидларининг давом этишини қоралаб, мазлум фаластинликлар билан бирдамлигини кўрсатиш мақсадида оммавий митинг ва намойишлар ўтказмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиишча, кеча Индонезия халқи Жакарата шаҳрининг турли туманларида йиғилиб, бу режимнинг Ғазодаги жиноятларига чек қўйиш ва ўз ҳукуматидан Фаластин халқига кўпроқ ёрдам беришни талаб қилди. Тунисда ҳам бу давлатнинг юзлаб фуқаролари АҚШ элчихонаси олдида тўпланиб, сионистик режимнинг Ғазо халқига қарши уруши ва Вашингтоннинг бу урушдаги ролини қораладилар.
Европа мамлакатларининг кўплаб шаҳарлари Фаластин тарафдорларининг сионизмга қарши намойишларига гувоҳ бўлмоқда. Лондон ва Бирмингем шаҳарларида британияликлар Нусират лагеридаги даҳшатли жиноятни қоралаб оммавий намойишлар ўтказди ва минглаб фаластинлик тарафдорлари мазкур маросимда қатнашиб, Ғазо бўлгасидаги босқинчилик уруши ва геноцидни зудлик билан тўхтатишни талаб қилишди.
Швециянинг Малмуа ва Шутенберг шаҳарларида ҳам Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва сионистик режимнинг Ғазода содир этаётган жиноятларини қоралаш мақсадида оммавий намойишлар ва митинглар ўтказилди.
Австриянинг Залсбург шаҳрида ҳам Фаластин тарафдорлари сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятлариг норозиликк билдириш учун кўплаб намойишлар ўтказдилар. Дания ва Гермаиняда ҳам одамлар кўчаларга чиқиб Ғазо секторидаги геноцидга норозилик билдиришди. Германия хафсизлик кучлари Фаластин тарафдори бўлган бир қанча намойишчиларни ҳибсга олди.
Ўтган кунларда Канада, АҚШ, Белгия, Франция, Мағриб, Япония, Иордания, Яман ва Мавританиянинг кўплаб шаҳарларида Фаластин тарафдорлари кўчаларга чиқиб оммавий намойишлар ўтказдилар.