Музработда электр таъминотидаги узилишдан норози аҳоли кўчада балон ёқди (видео)
(last modified Mon, 28 Dec 2020 10:48:04 GMT )
декабр 28, 2020 15:48 Asia/Tashkent

Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида маҳалла аҳолиси электр энергияси таъминоти узилишларига қарши норозилик ўтказиб, автомобиль йўлини ёпқиб қўйди ва шиналарни ёқиб юборди.

 Маълумотларга кўра, Музработ тумани «Оби ҳаёт» маҳалласида деярли бир сутка давомида чироқ бўлмаганлиги учун халқ норозилик билдириб кўчага чиққан ва балонларни ёқиб юборган.

«Туманда умуман газ йўқ, одамлар қўлбола печка ёрдамида исинади. Асосан электр печкадан фойдаланган одамлар шундан ҳам маҳрум бўлиб қолишгач, иложсизликдан кўчага чиқишди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Бухоро туманлари аҳолиси газ йўқлиги сабаб йўлни тўсиб қўйган эди. Аҳолининг сўзларига кўра, туманда олти кун умуман газ бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Андижон, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда газ ва электр энергияси йўқлиги сабаб аҳоли йўлларни ёпиб қўйишганди ва шу орқали ўз муаммоларига ҳокимият вакилларини эътиборини тортишга уринишган эди.

  •