Грузия Европа Иттифоқи ва Нато ташкилотига қўшилишга ҳаракат қилмоқда
Тбилиси давлати расмийлари Москва раҳбарлари билан музокара қилиш учун йўл қидираётган бир пайтда, Грузия парламенти Европа Иттифоқи ва Нато ташкилотига қўшилиш лойиҳасини тасдиқлади.
Ҳозирги шароитда Нато ҳарбий блоки ва Европа Иттифоқига қўшилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Грузия парламентида давлат ҳайатлари томонидан тасдиқлаши таҳлил этишга арзийди. Дарҳақиқат, Грузия миллий парламентининг яқинда қабул қилган қарори Американинг ҳарбий тизимига боғлиқ ташкилот ва Ғарб билан Грузия ўртасидаги алоқаларга катта хавф туғдиради.
Аввалроқ, Грузиянинг ҳукмрон партияси Тбилиси ҳукумати 2024 йилда Европа Иттифоқига қўшилиши учун ариза беришини маълум қилганди. Тблиси ҳукумати расмийлари НАТО ташкилотига аъзо бўлишни 2002 йилдан бери изламоқда.
Аммо амалда Қўшма Штатлар ва баъзи Европа ҳукуматлари Грезиянинг Европа Иттифоқи ва НАТО -га қўшилиши масаласини ҳал қила олмадилар. Албатта, ҳозирги вазиятда ҳоким партия ҳукумати Грузия орзусини бу ишни мухолифат босими остида амалга оширган бўлиши мумкин. Айниқса, сўнгги бир неча ой ичида Тбилиси ҳукуматига қарши бўлган мухолифатнинг норозилик намойишлари пайтида, Тбилиси давлатига мухолиф гуруҳлар томонидан Грузиянинг ҳукмрон партияси раҳбарлари ҳар доим икки томонлама ва Россияга мойиллик қилиш сиёсатни қабул қилишда айбланиб келган.
Москванинг 2008 йил август ойида бўлиб ўтган урушга аралашуви ва Россиянинг иккига бўлиниб кетган Абхазия ва Жанубий Осетияни қўллаб-қувватлашини инобатга олган ҳолда, бу Тбилисидаги ҳукмрон ҳукуматларга қарши мисли кўрилмаган босим воситасига айланди.
Грузия расмийлари сўнгги ойларда Россия билан бўлган келишмовчиликларни музокаралар орқази ҳал қилишга ҳам уринишди. Шу муносабат билан Грузия Бош вазири ўз баёнотида эълон қилди: у Россия билан шарт-шароитсиз музокара қилишга тайёр. Грузия Бош вазирининг сўзларидан сўнг, Грузия президенти мулоқот ўз форматига эга эканлигини ишора этиб, бу борада Тбилиси халқаро шерикларининг қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили ўтган йили декабр ойида парламентда суханронлик қилганида, музокара қилиш ваколатларни бошқа томон ихтиёрига қуйиш маъносида эмаслигини таъкидлаш зимнида, Грузия ва Россия ўртасидаги бирлашиш ва фосилани камайтириш учун йўлларини топиш лозим ва бу йўлда мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдаланиш керак,-деб таъкидлади.
Грузия-Россия муносабатларини тиклаш учун барча ушбу конструктив ўзгаришларга қарамай, АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг ўтган ой Грузияга ташрифи ушбу тенгламаларнинг бир қисмини бузганга ўхшайди. Американинг яккаланиб қолган ва мағлуб бўлган давлати ташқи ишлар вазири Дональд Трамп давлати умрининг якунланиши арафасида, Грузия пойтахти Тбилисига сафар қилди. Бу сафар мудофаа, хавфсизлик, иқтисодий ва тижорат соҳасида Грузия ва Америка ҳамкорликларининг истиқболлари фикр алмашилди. Ҳолбуки, Дональд Трамп раҳбарлигида Вашингтон ҳукумати ўтган тўрт йилда Грузия раҳбарлари истак-хоҳишларини амалда татбиқ этиш учун ижобий бирон-бир сайъ-ҳаракат қила олмади. Шак-шубҳасиз Дональд Трамп ҳукуматининг ташқи ишлар вазири ишга ярамайдиган ваъдаларни Тбилиси расмийларига берган.
Шу муносабат билан сиёсий масалалар эксперти ва Грузия оппозицияси раҳбарларидан бири ва Ғарб билан ҳамжиҳат ҳомийларидан бўлган Гиго Букрия "Грузия Россия билан чегарадош бу мамлакатда Москва агрессияси, айниқса Владимир Путиннинг босимини заифлантириш мақсадида Грузия хавфсизлиги ва демократиясини қўллаб-қувватлаш учун АҚШ-нинг доимий ва фаол иштирокига эҳтиёж сезади,,-деб айтган эди.
Ҳар ҳолда мувафаққиятсизликка учраган Трамп маъмуриятининг давлат котиби берган ваъдалари билан Грузия миллий парламенти яқин келажакда амалга оширииши мумкин бўмаган қонун лойиҳасини қабул қилганга ўхшайди.