Тоғли Қорабоғ бўйича Москванинг уч томонлама учрашуви
(last modified Tue, 12 Jan 2021 11:04:29 GMT )
Январ 12, 2021 16:04 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғ бўйича Москванинг уч томонлама учрашуви

Қорабоғнинг 44 кунлик урушини тугатишда ва Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида 2020 йил 9 ноябр кунида оташкесим бўйича шартнома имзоланишида муҳим рол уйнаган Москва бу гал Қорабоғ низосини ҳал этиш учун икки мамлакат раҳбарлари учрашувига мизбонлик қилди.

Душанба куни Москвада Владимир путин мизбонлик қилган ва президент Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол пашинян иштирок этган уч томонлама учрашув бўлиб, шартномани давом эттиришнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди. Тоғли Қорабоғ урушини тугатган битим доирасида путин тинчликпарвар кучлар фаолияти, чегара чизиқларини аниқла, гуманитар муаммолар ва маданий меросгни муҳофаза этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга чақирди. Шунингдек минтақада урушдан жабр кўрган аҳолига ёрдам бериш, тўсиқларни бапртараф этиш ва савдо-иқтисодий ҳамда транспорт  алоқаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Владимир Путин таъкидлаган муҳим масала бу Жанубий Кавказдаги қонли урушнинг хавфсизлик оқибатлари эди. У Россиянинг тинчликпарвар ҳаракатларидан мақсад Жанубий Кавказ минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдан иборат эканлигини эслатиб ўтиб, Тоғли Қорабоғ уруши минтақада терроризм хавфини оширганини таъкидлади. Владимир Путин Туркиянинг сўнгги уруш пайтида Тоғли қорабоғ ва унинг атрофидаги уруш зоналарига такфирий жангариларни юбориш ва жойлаштириш бўйича ҳаракатини назарга тутди. Анкаранинг Тоғли Қорабоғ каби муҳим ҳудудларга экстремистик террорчиларни тайёрлаш ва, жиҳозлаш ва жўнатиш сиёсати Москванинг ташвишларини кучайтирди. 

Геосиёсий эксперт Пиер Эммануэль Туманнинг сўзларига кўра, Кавказ Туркиянинг кўмаги билан дунёнинг турли мамлакатларидан экстремистик террорчилар уясига айланиши мумкин.

Бу масала Озарбайжон Республикасининг шимолий ва жанубий қўшнилари, яъни Россия ва Эроннинг жиддий аксиламалини келтириб чиқарди, чунки бу масала Кавказдаги хавфсизлик ҳолатига салбий тасир етказади. Москванинг фикрига кўра, Жанубий Кавказ минтақасидаги мураккаб вазъиятни икки бараварга оширди ва минтақада терроризм тарқалиши хавфини кенгайтирди.  Бу масалада Россия ёлғиз эмас, балки Эрон ҳам Тоғли Қорабоғ ва ўзининг чегара яқинида террористик унсурлар борлиги ва ундан келиб чиқадиган  хавфсизлик таҳдидлар тўғрисида бир неча бор огоҳлантирди. 

Ҳозирда Россиянинг тинчликпарвар кучлари оташкесимни риоят этишни назорат қилиш учун Қорабоғда жойлатирилган. бироқ, ҳозирги муаммоларни қандай ҳал қилиш ва ва минтақада оташкесимни тўхтатишни давом эттириш масаласида кўп мушкулотлар мавдуддир. Тоғли Қорабоғ келажаги тинчлик битимида ноаниқ бўлиб қолган ва келгуси музокараларда унинг вазъияти кўриб чиқилиши эса арман аҳолисининг тақдири номаълум бўлиб қолган. Ҳозиргача Тоғли Қорабоғ минтақасига 48 мингдан ортиқ қочқин қайтиб келган. Россия воситачилиги билан икки томоннинг асирлари ва ўлганларнинг жасадлари алмаштирилган. Айни пайтда минтақа ерларини минадан тозалаш масаласи кўриб чиқилмоқда ва бу масалада ҳам қизғин ишлар олиб борилмоқда. 

Энди, Россия икки ва уч томонлама музокарлар ўтказиш билан Қорабоғда урушнинг қайта бошланиши ва ихтилофларнинг кучайишига монеа яратишга ҳаракат қилмоқда. бироқ, бу масалада кўп мушкулотлар боқий қолган. Пашинян Қорабоғ урушининг оташкесим битимини имзолангани учун ички катта босимлар билан юзмаюз бўлган. Бошқа томондан эса Илҳом Алиев бу урушнинг ғолиби сифатида келишувлар зудлик билан ижро этилишини сўрамоқда. Шу тартиб билан икки томоннинг талаблари ва умидларига мувозанат бағишлаш учун Москванинг воситачилик қилиши муҳим деб баҳоланмоқда.