Макрон ҳарбий кемаси Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг денгиз флотига қўшилди (видео)
Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг энг катта ҳарбий кемаси ушбу кучларнинг стратегик флотига қўшилди.
Макрон ҳарбий-денгиз кемаси Раъс Ал-Ҳадд, Адан кўрфази, Қизил денгизи ва Бобул-Мандаб бўғозида денгиз хавфсизлигини муҳофазат этиш учун жойлаштирилади. Хабарда айтилишича, Макрон ҳарбий кемаси 121 минг тонналик кўчма кема бўлиб, денгиз кучларининг халқаро ва узоқ сувларда денгиз жанговар гуруҳларини қўллаб-қувватлаш учун энг катта вертолёт учиб қунадиган навигацияларидан бири бўлиб, Шимолий Ҳинд океани, Бобул-Мандаб бўғози ва Қизил денгиз ҳудудидида денгиз кучларини қўллаб-қувватлаш вазифасини бажаради. Узунлиги 228 метр, баландлиги 21,5 метр ва кенглиги 42 метр бўлган ушбу кема 15 тугун тезликда сузишга қодир бўлган Эроннинг энг катта кемасидир.