Конгрессни қўриқлаш учун келган аскарлар ухламоқда (фотожамланма)
АҚШда миллий гвардиянинг юзлаб аскарлари АҚШ президенти Доналд Трампга импичмент эълон қилиш бўйича дебатлар ўтаётган Капитолийни ҳимоя қилишга жўнатилди.
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси амалдаги президент Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилди. Бундан аввалроқ эса конгрессменларни қўриқлаш учун Капитолийга Миллий гвардия аскарлари келган эди. АҚШ ОАВлари хабар беришича, аскарлар тунни Капитолий биноси полида ўтказган.
Капитолийга ҳужум такрорланишига йўл қўймаслик учун аскарлар бинони ўраб олди, шунингдек, бино ичида ҳам ўз позицияларини эгаллади. Суратларда Капитолийнинг турли қисмларида, шу жумладан, қонун чиқарувчилар томонидан Трампни ҳокимиятдан четлатиш масаласи ҳал қилинаётган мажлислар зали ёнида ерда ухлаб ётган жангчиларни кўриш мумкин.