Ҳиндистон деҳқонларининг Деҳҳлига тракторлар ёрдамида ақл бовар қилмайдиган ҳужуми (видео)
Ҳиндистонда қишлоқ хўжалиги қонуни ислоҳотидан сўнг, ушбу мамлакат деҳқонлари тракторлари билан Деҳли шаҳрига кириб норозилик билдиришди.
Ёш журналистлар клубининг кино ва аудио гуруҳига кўра, ўн минглаб ҳиндистонлик деҳқонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунга киритилган ислоҳотга қарши ўз тракторлари билан пойтахтга кириб келишди. Улар пойтахтга кириб, шаҳарга кириш жойидаги полиция тўсиқларини олиб ташлаб, шаҳарда ўз норозиликларини намойиш этишди. Баъзи янгиликлар манбаларида тракторнинг ағдарилиши туфайли фермер ўлгани ҳақида хабар берилган.
Деҳли полициясининг билдирилишича сўнгги 24 соат давомида эътирозларда уларнинг 86 аскари жароҳат олган ва саккизта автобус ва 17-та шахсий автомобил зарар кўрган.