Январ 27, 2021 16:24 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон пойтахтида вазият таранглашиб бормоқда
    Ҳиндистон пойтахтида вазият таранглашиб бормоқда

Кеча бўли ўтган кенг - қамровли зўравонликлар ва кескинликлардан сўнг, Ҳиндистон пойтахтида кучли хавфсизлик чоралар жорий қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Деҳли шаҳрига кириш жойлари қаттиқ назоратга олинган ва Ҳиндистон пойтахтининг муҳим марказларида шу жумладан Индиа Гит ва  Қалъа дарвозасига олиб борувчи кўчалар тўсиб қўйилган.

Маълумотларга асосан, одамлар фақат тўсиб қўйилган кўчаларда пиёда юришлари мумкин ва Деҳлида хавфсизлик кучлар сони тобора кўпаймоқда.

Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги бирлашмаларидан айримининг раҳбарлари кечанги, зўравонликлар ва кескинликларни  қишлоқ хўжалиши соҳасини обрусизлантириш учун фитна сифатида баҳолаб,  жамоат мулкини вайрон этганларни деҳқон бўлмаган кишилар деб эълон қилишди.

Ҳиндистон фермерлари ва қишлоқ хўжалиги вакилларининг кечанги норозилик намойишлари хавфсизлик кучларни аралашиши билан тўқнашувга айланди ва Ҳиндистон хавфсизлик кучлари  эътирозчиларни тарқатиб юбориш учун ёш оқизувчи газлар , калтаклардан фойдаланиб, улардан айримини ярадор қилиб ёки қўлга олишган.

Ҳиндистонлик фермерлар ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларга норозилик сифатида, қарйиб 2 ойдан бери иш ташлашмоқда ва пойтахт каби баъзи шаҳарларида митинг ўтказишмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, бу митинг ва норозилик намойишлар Ҳиндистондаги энг йирик митинглар ҳисобланади.

 

Ёрлиқ