Эрон миллатининг мустабид тузумларга қарши  42 йиллик  муқовимат ва   қаршилик кўрсатиши
(last modified Sun, 31 Jan 2021 09:55:44 GMT )
Январ 31, 2021 14:55 Asia/Tashkent
  • Эрон миллатининг мустабид тузумларга қарши  42 йиллик  муқовимат ва   қаршилик кўрсатиши

 Юклатма  урушдан АҚШнинг  санксиялари ва терроризмига қадар

Исломий  инқилобининг ғалабаси йигирманчи асрнинг энг буюк ҳодисаси бўлди.  У Эрон миллатининг душманнинг катта ҳужумига қарши туриши, аччиқ воқеаларни енгиб, ғалаба даражасига етишини англатади. Ушбу ғалаба муқовиматни минтақадаги куч мувозанатида янги ӯйинчига  айлантирди.

Исломий  Инқилоб  таҳдидлар, санкциялар, фитналар ва саккиз йиллик юклатма  урушга қарамай, қийин довонлардан  ўтиб, шараф чўққиларига эришди ва ҳатто душманлар тасаввур қилиши  қийин бўлган соҳаларда улкан ютуқларни қӯлга киритди.

Эрон миллати мислсиз бирдамлик ва қатъият билан душман жабҳасига  қарши урушда ўзининг энг юқори ғалабасини намоён этди. Шунинг учун Исломий  инқилоб  адолатни излаётган халқларнинг эътиборига тушди ва Ислом ҳамда  исломий маърифатни  англаш   учун янги дарича очди.

"Исломий  Инқилоб  дунё эътиборини марксизм ва либерализмдан Исломга қаратди", - деди дунё бўйлаб таниқли социолог Энтони Гидденс Исломий Инқилобининг глобал  аҳамиятини ифодалаб.

Эрон миллатининг мустабид тузумнинг ҳаддан зиёд манманлигига қарши туриши , уруш ва санкциялар, терроризм ва фитналар, шунингдек минтақавий жанг, буҳронлар  каби оғир синовларни енгишда Эрон Миллати кӯрсатган муқовимат ва қаршилик жаҳон мустабидларига қарши муқовиматнинг намунасига айланди.

Бугунги кунда Исломий  Инқилоб баракоти туфайли Эрон Ислом Жумҳурияти нафақат Исломий  ватан  чегараларини энг юқори даражада ҳимоя қилиш қудратига  эга, балки минтақада хавфсизлик ва сиёсий барқарорликни сақлашнинг самарали иштирокчиларидан бирига айланди.

Ушбу ҳодиса мустабид  ҳукмронлик тизимига қарши ҳаракат, инқилоб ва қўзғолонга олиб келди.  Шу нуқтаи назардан, Исломий  Инқилобнинг ажойиб таъсирларидан бири бу Ислом уйғониш ҳаракатидир,  деб айтиш мумкин. Минтақадаги кучлар мувозанатини ўзгартиришда Исломий Жумҳуриятнинг ушбу юқори мавқеи ва стратегик роли Инқилоб ва Ислом Жумҳурияти душманларининг турли хил душманлик, фитналар ва ёвуз такфирчилик ғояларини тарғиб қилиш усулларини ишлатишига ва воситачилик урушларини бошлашларига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси Исломий Жумҳурият тизими ва Исломий Инқилобнинг нажотбахш ғояларини бузиб, тескари тарзда кӯрсатишга қаратилган эди.  

 Қўшма Штатлар тажовузкор давлат сифатида Эрон миллати ва Ислом Жумҳуриятини тиз чўктириш каби пуч   умид билан  Эрон миллатига қарши золимларча  санкцияларини қўллаш орқали кенг кўламли иқтисодий уруш олиб борди. Қўшма Штатлар, айниқса Трампнинг Оқ уйда бўлган машъум йилларида шафқатсизлик,   безорилик ва бандитлик ҳаракатлари билан Америкага қарши энг ҳақиқий   инқилоб ҳам  охир-оқибат АҚШга таслим бўлишини ўз иттифоқчиларига кўрсатиш учун исломий Эроннинг мустақиллиги ва қадр-қийматини нишонга олди.

 Эрон миллати, аммо мустабид ва зӯровонлик тузумларига   қарши ҳайратланарли муқовимат ва қаршилик кўрсатиб, марҳум имомнинг инқилобий ғояларига таяниб, шараф, ғурур ва мустақиллик йўлини давом эттиришини ва шу руҳ ҳамда  бу ғоялар мавжуд экан,  ҳеч  қандай куч Эрон миллатига зарар  етказа олмаслигини кӯрсатди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий ушбу ёрқин ва шарафли  йўлда барча қийинчиликларга, чет эл фитналарига ва ички муаммоларга қарамай, инқилобнинг мақсад ва ғоялари сари боришга йўл очиб бердилар. Эндиликда Инқилобнинг бешинчи ӯн йиллиги ва иккинчи қадами ёруғ келажакка умид руҳи билан бошланди.

Бугунги кунда Эрон Исломий Инқилоби ўзининг идеалларига содиқ қолган ҳолда мустабид қудратларга қаршилик кӯрсатиб,  бутун дунёга иродали   халқ  ҳатто жаҳон кучларининг мувозанатини  ва ҳисоб-китобларини  ӯзгартира олишини кӯрсатди.  

Исломий  Инқилоб  Муаззам Раҳбари  ўз баёнотида таъкидлаганидек:

Американинг Эрон миллатига нисбатан чуқур душманлиги уларнинг кӯзларини кӯр қилди, натижада ҳисоб-китобда адашиб, хатоларини такрорлашди. "

Ул ҳазрат  бу борада буюрадилар:

"Америкаликлар ўша самарасиз фитналардан фойдаланишда давом этмоқдалар, чунки душманлик ва ғазаб  далилларни кўриш , тушуниш ва уларга тўғри баҳо беришларига халақит берди."

Бундай ҳисоб-китоблар фақатгина Эронни ўз мақсадларига эришиш учун баҳона сифатида ишлатиши мумкин деб ўйлайдиган "ақлий заифлик" натижаси бўлиши мумкин.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  таъкидлаганидек; "Иродалар  уруши" даги инқилоб порлоқ келажакка умид билан босиб ӯтилган "улуғвор йўл" ни инқилобнинг иккинчи қадамида  давом эттиради.

Эрон миллати АҚШнинг минтақадаги барча сиёсатлари ва режаларини барбод қила олган мустабидлик  тизимига қарши муқовиматнинг намунаси сифатида қаралади. Инқилоб ғалабасининг қирқ иккинчи йиллиги  Эрон Ислом Жумҳурияти  инқилобнинг дастлабки йилларига қараганда душманларнинг фитналари олдида бир неча баравар қудратли,  ӯзига ишонган бир ҳолда   нишонланмоқда. Американинг Эрон билан адовати АҚШнинг зулмкор сиёсатини қабул қилмасликнинг сабаби ва бу адоватни тугатишнинг ягона йўли уларнинг умидсизланишидир.

Бугунги кунда инсоният жамияти ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ гегемонизм режимлари ва экстремистик материализмнинг азоб-уқубатлари, камситишлари ва манманликлари  билан азобланмоқда.  Бу азоб-уқубатларни яратишда АҚШ  муҳим рол ўйнайди. Қўшма Штатлар дунёда ҳукмронлик қилишга интилмоқда ва бу ёвуз мақсадини амалга ошириш учун барча воситалардан фойдаланишга уринади.  Ҳатто коронавирусга қарши   курашиш мақсадида  айрим халқларнинг дори-дармон  ва тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш имкониятини ҳам чеклашдан уялмайди.

11 сентябр террористик ҳужумлари ортидан Қўшма Штатлар истаган мамлакатига ҳужум  қилиш каби хавфли бир томонлама бидъатни бошлади. АҚШ  Форс кўрфази минтақаси ва Афғонистонда учта урушга киришди. Бу минтақага кўплаб ҳарбий кучлар ва воситаларни олиб келди,  юз минглаб одамларни ўлдирди, минтақани вайрон қилди,  экстремизм ва терроризмни тарғиб қилди. Ишид ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган бошқа террористик гуруҳлар ўзаро воситачилик урушлари олиб боришди.

Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси Қуддус кучларининг қӯмондони шаҳид генерал  Сулаймоний томонидан ИШИД  халифалиги тугаганлиги ҳақидаги расмий эълон, бу Эрон жамияти учун шарафи абадий сақланиб қолган буюк воқеа бўлди. Дунёнинг 100 дан ортиқ давлатлари Шарқ ва Ғарб ўртасида зиддият яратиш учун ИШИДни  ёллаган, ўқитган ва жиҳозлаганлигини билсак, бу масаланинг аҳамияти янада чуқурроқ ойдинлашади, аммо Эрон фарзандлари  барча шайтоний кучларга қарши туришди ва ИШИДни  тугатиб,  Эроннинг обрў-эътиборини намойиш этишди.

Ушбу жараёнларда АҚШнинг Эрон миллатига қарши душманлик сиёсати Қўшма Штатларнинг битмас-туганмас ва ёвузлик  табиатининг бир қисмидир, холос.  Американинг манманлик сиёсатлари ҳали ҳам ӯзгармаган. У бугунги кунда ҳам жаҳон бӯйлаб зӯравонлик қилишга интилиб келмоқда.

АҚШ  расмийлари Эронга зарба бериш учун қўлларидан келган барча ишни қилишлари мумкинлигини кўрсатдилар. Албатта, Оқ уйнинг Эрон миллатига қарши жанговар ҳаракатларининг усуллари ва баҳоналари ҳар бир босқичда зоҳирий  фарқларга эга эди. Эрон ва АҚШ  муносабатларининг нотинч тарихи  қора воқеалар, фитналар, ва аралашувлар каби ҳаракатлар билан тўла.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг таъбири билан айтганда:   “Америкаликлар қӯлларидан келган таҳдид, тўнтариш, санкция, этник ғазаб, айирмачилик, тартибсизлик, иқтисодий блокада, таъсир ӯтказиш ва бошқа воситаларнинг барча-барчасини ишлатиб кӯришди”.

Ёрлиқ