феврал 11, 2024 14:28 Asia/Tashkent
  • Турли давлатлар етакчилари ва расмийлари Эрон Ислом Инқилоби ғалабаси муносабатида табрик мактуби йўллашмқда
    Турли давлатлар етакчилари ва расмийлари Эрон Ислом Инқилоби ғалабаси муносабатида табрик мактуби йўллашмқда

Дунёнинг турли мамлакатларнинг етакчилари ва расмийлари Эрон халқи ва ҳукуматини мамлакат Ислом Инқилоби ғалабасиинг йиллиги муносабати билан табриклашмоқда.

Бугун якшанба ҳижрий-шамсий 1402 йил баҳман ойининг 22 чиси, 2024 йил февраль ойининг  11-чи  куни Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 45 - йиллигига тўғри келади.  Ушбу муборак сана муносабати билан дунёнингг турли мамлакталарининг етакчилари ва расмийлари, Эрон халқи а ҳукуматини  Ислом Инқилоби ғалабасининг йиллиги муносабати билан табриклашмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Ўзбекистон, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Хорватия, Хитой, Эфиопия, Тожикистон ва Қирғизистон давлат президентлари ва расмийлари  Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисийни Ислом Инқилоби ғалабсининг 45-йиллиги муносабати билан табрикладилар.

Қатар амири Шайх Тамим Бин Ҳамад ол Соний, Қатар амри ўринбосари  Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Соний ва бу мамлакат бош вазири  ва ТИВ раҳбари Шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний алоҳида макбтубларида,  Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг Ислом Инқилоби ғалабасининг 45-йиллиги муносабати билан табрикладилар. 

Қозоғистон республикаси президенти Қосим Жомарт Токаев ҳам Эрон презиенти Сайид Иброҳим Раисий  йўллаган мактубида, Теҳрон ҳукуматини Остонанинг Каспий зонасидаги асосий ҳамкоридир деб таъкидлади.

Бундан ташқари Ҳиндистон ТИВ раҳбари Субраманиам Жайшанкар ҳам бугун  “X” ижтимоий тармоғидаги хабарида Эрон ТИВ раҳбари, халқи, ҳукуматни табриклаб, Ислом Инқилоби ғалабасининг йиллиги икки давлат ўртасидаи узоқ муддатли ҳамкорлик ва яқин дўстликни  янада кенгайтиради деб қўшимча қилди.

Покистон ва Турки мамлакатлари ТИВ раҳбарлари ҳам ўзларининг  “X” ижтимоий тармоғида Эрон халқи ва ҳукуматини Эрон Ислом Инқилоби ғалабаси ё ўзи Эрон Миллий куни билан табриклади.

Ёрлиқ