феврал 11, 2024 12:40 Asia/Tashkent

Бугун якшанба ҳижрий-шамсий 1402 йил баҳман ойининг 22 чиси, 2024 йил февраль ойининг  11-чи  куни Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 45 - йиллигига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз бундан 45 йил муқаддам   1979 чи йил 1 февраль санасида Эрон Ислом республикасининг асосчиси, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил сургунликдан кейин азиз Эрон тўпроғига қадам қуйдилар.

У кишининг Эронга келганидан 10 кун ўтиб яъни 1979 йил 11 февраль куни Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонди.

Шу сабабли  12 баҳман куни / 31 январь/ ёки Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг Эронга қайтиб келгани санадан 22 баҳман- Эронда Ислом Инқилобини ғалаба қозонган кунигача Фажр даҳаси деб номланган  ва ҳар йили бу айёмда Эронда турли маросимлар, байрамлар бўлиб ўтда.

Шунингдек 22 баҳман санасида ҳар йили миллионлаб эронликлар иштирокида кенг қамровли кўча намойишлар, маршлар бўлиб ўтиши билан Ислом Инқилоби олий раҳбари билан қайта аҳд паймон қиладилар.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам ушбу муборак сана муносабати билан дунёнинг барча эрксевар инсонларини табриклайди.

Ёрлиқ