феврал 11, 2024 18:40 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Инқилобининг шаклланиши подкасти /5/: Ислом Инқилоби ва конституцион Инқилоби ғояларининг умумий жиҳати
    Эрон Ислом Инқилобининг шаклланиши подкасти /5/: Ислом Инқилоби ва конституцион Инқилоби ғояларининг умумий жиҳати

Мазкур дастурда констиуцион инқилоб ва 1979 йилги Ислом инқиилобининг яна бир умумий жиҳатис ифатида адолатхолик масаласини кўриб чиқамиз.

Милодий 1979-йилда Эрон Ислом Инқилобининг ғалабаси ва унинг  бошқа инқилобардан ўзига хос хусусиятларини ўрганиб чиқиш учун мўлжалланган подкаст Эрон Ислом Инқилоби нима учун 1979-йил февралида содир бўлган деган саволга жавоб беради ? Бу Инқилоб бутун жаҳон инқилоблари орасида истисно -ми? 

Конституцион инқилобнинг яна бир мақсади адолатни ўрнатиш эди. Адолатни амалга оширишни конституцион инқилоб ва Ислом Иниқлобининг умумий тушунча ва идеалларидан бири сифатида ҳисоблаш мумкин. Шунингдек бу идеални ислом ва шиа мазҳаби маданиятида ва ҳатто қадимги Эронда ҳам кенг маънога эга деб билиш керак. Бошқа таъбир билан айтганда адолатни ўрнатиш идеали эронликлар тарихи ва тафаккурида кенг маънога эгадир. Қадимги эронликлар наздида адолат қимматли ўрин тутган. Одамлар Рашну исмли Худо бу олижаноб тушунчани улар орасида ҳимоя қилади деган ақида ва эътиқодга эга эдилар.  Зеро ки у кўзиини юмиб бир қўлида қилич бир қўлида тарози одамлар ораисда тўғри ҳукм қиладиан фариштага ўхшайди деб ишонардилар.

Буюк эронлик шоир Фирдавсий Тусий ҳам  мангу " Шоҳнома" асрида қадимги эронийларнинг фикрини тўғри акс эттирган ва адолатни ҳамма нарса ўз ўрнида деб баҳолайди. Эронликларнинг адолатга бўлган бундай муносабати Катта Эрон платосининг адолат назариясига ҳам таъсир кўрсатди. Қолаверса сиёсий соҳада адолат қадимги  Эрон тафаккурида  муҳим ўрин тутган. Тарихчилар сосонийларнинг қулаши ва Эрон халқининг ислом ва шиаликка мойиллигининг муҳим сабабларидан бирини бу дин ва маросимдаги адолатнинг асосий ўрни  ва сосонийлар даврининг сўнгги йилларида кенг тарқалган адолатсизлик деб билган. Ислом ва шиалик мактабида адолатнинг юксак мавқеи шундайки, Қуръони каримда адолат борлиқнинг яратилиш ва дунё ва инсонларнинг олий мақсади ва барча динларнинг олий мақсади ҳисобланади.   Қуръон каримга биноан, адолатнинг ўзига хос қиймати бор. Барча ишларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги бунга боғлиқ. шу сабабдан Аллоҳ таоло барча инсонларни хусусан мўминларни адолат ва инсофни сақлашга буюради. Қуръонга асослан жамиятда адолатга эришиш учун ҳаракат қилганларни Аллоҳ таоло севади.  Бундай ақида ва тафаккурга асосланган исломт пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва у зотнинг ҳақиқий издошлари жамиятда ижтимойи адолат қарор топтириш  белгилланган бурчини адо этиш йўлида доимо тинмай меҳнат қилиб,ҳеч бир саъй-ҳаракатлардан қайтмаганлар. Ҳазрат Муҳаммад /с айтанларидек барча инсонлар ирқи, тили, миллати ва қабиласидан қаъий назар тенгдирлар ва ҳеч ким бошқасидан алоҳида устунликка эга эмас ва фақат тақво билан бир биридан фарқ қилади.   Ислом азиз пайғамбарининг таъкидлашича. инсонлар яратилишида тенгдир ва натижада улар ўз тақдирини белгиллашда тенг эркинлик ва ҳокимиятдан фойдаланадилар.

Унга кўра барча инсонлар тенг ва ака-ука ва адолатли жамият қуриш учун бир-бири билан ҳамкорлик қилиши зарур. Ҳазрат Расулаллоҳ мусулмонларни биродарликка чорлаб уларни адолат ва инсониятга асосланган зулм ва камситишлардан  узоқлашган жамиятга йўл кўрсатади.

Ҳазрат Муҳаммад мазҳабида адолат, инсоф ва ҳақ-ҳуқуқларни ҳурмат қилиш, нарсаларни ўз ўрнига қўйиш каби тушунчалар соғлом ва истаган жамиятнинг  асосини ташкил этади.

 

Бундай фикр ва ақида заминида конституциявий инқилоб даврида Адолатхони ташкил этишни истайдиганлар ва  Ҳазрат Абдулазим зиёртгоҳида ўттирган муҳожирлар ва бошпана топганарнинг энг муҳим талабига айланган эди. Бу кўчиш эса Эрон ва Россия ўртасидаги урушдан зарар кўрган Теҳронда шакар нархининг ошиши ортидан Теҳрон ҳукмдори-Алоуддавла бир гуруҳ шакар савдогаларни Дорулҳикмага чақиргаида сўроқ қилиб баъзиларини ишдан бўшатганида содир бўлди.

Хабарни эълон этилиши билан савдогарлар бозорни ёпиб, уламолар билан бирга Шоҳ масжидида тўпланиб, сўнгра Ҳазрат Абдулазим Ҳасаний зиёратгоҳи томон йўл олишди.

Мазкур аҳоли пунктида улар шоҳдан Адолатхона ташкил этишни  талаб қилдилар ва ниҳоят шоҳнинг розилиги билан кутиб олинди. Шоҳ фармони шароити ва қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш ва ҳар бир инсон  ҳуқуқлари тенглигини таъминлаш мақсадида Адлия маҳкамаси ва мустақил суд институтлаини шаклланиришгаалоҳида эътибор қаратилди. Намойишчилар талаби ва шоҳ фармони билан  Адолатхонанинг ташкил этилишига зиёлиларнинг фикр ва ижоди ҳамда воизлар нутқи, савдогарлар таклифномалари, намойишчиларнинг  жойлашиш анъаналари таъсир кўрсатди. Парламент тузишни талаб қилинди униг вакиллари руҳонийлар, бозорчилар ва мулкдорар сайландива унга шоҳинг ўзи раҳбарлик қилиши ва одамларнинг қонунлар билан эзилишини олди олиниши таъкидланди. Ҳукуматнинг Адолатхонани барпо этиш ва Алоуддавланинг лавозимидан четаштиришдаги уламомларнинг мувафақияти жамиятда адолатга асосланган ҳукуматни барпо этиш умидини уйғотди аммо ҳукумат намойишчиларнинг бу талабини унутиш учун вақтни беҳуда сарф қиларди.

Шу боис талабларни  аста секин Адолатхона ташкил этилишида олиб борди ва Миллий кенгаши ташкил этиб бу сафар Қум шаҳрига кўчиб келган намойишичларнинг асосий талабига айланди.

Эрон конституцион инқилоби вакиллари

 

Паҳлавийлар режими даврида жамиятда ижтимоий-сиёсий адолатни қарор топтиришга унчалик аҳамият йўқ эди. Зероки бу идеални амалга ошириш конституцион тамойиллари ва асослари билан қоришиб кетди ва бу икки қисм бир-биридан ажралмас ҳолга келди. Ризошоҳ Паҳлавийнинг мутлақ ҳукмронлиги даврида адолат чақланлари сўниб Муҳаммад Ризо Паҳлавий даврида бутунлай йўқолди. Ижтимоий адолат идеали иккинчи паҳлавийлар  даврида бир томондан ҳукмдорлар тузумининг кенг тарқалиши ва нефт даромадларининг кўплиги сабабли иқтисодий бузилишнинг кенг тарқалиш билан Эрон халқининг эришиб бўлмас орзусига айланди.

Шундай бир вазиятда Имом Хумайний /р.а/ Паҳлавийлар тузумига қарши кураш байроғини кўтариб жамияда адолат рўйбга чиқишини жаржиси бўлди. Имом Хумайний тафаккурида ижтимоий адолат, сиёсий -ижтимоий қонунлар ҳамда сиёсий ва ижтимоий гуруҳ ва муассасалар фаолиятини бошқарувчи руҳнинг кўзга кўринган хусусияти, идеал жамиятнинг энг муҳим белгиси эди. Айнан шу фикрга асосланиб Имом Хумайний /р.а/ диний бошқарувнинг пировард мақсадини исломий ва диний мезонларга асосланган ижтимоий адолатни амалга ошириш деб билган.

Имом Хумайний /р.а/ адолатга ботиний ва устувор аҳамият берган. У киши барча қонунлар жумладан шариат қонунлари, одат қонунлари, инсон ҳуқуқлари асосланиши керак деб ҳисоблаган. Чунки бу қонунларни белгилаш  ва қонунлаштириш фалсафаси адолатни амалга оширишдир.

Хумайний бу масалани изоҳлар экан " Ал Байъ" китобида  қуйидагича ёзади: шариат ҳукмлари ислом қонунлари ва бу ҳукмлар ҳукуматнинг иши. Улар ҳукуматни амалга ошириш ва адолатни ёйиш учун миуҳим масаладир.

Яна бир жойда айтади: дарақиқат Ислом солиқ ва хазина ва уни барча тарафлардан ундириш билан боғлиқ қонунлар адолатга асоланган адолатли ҳукуматни барпо этиш ва Адолат ва ҳуқуқ билан боғлиқ қонунлар эса адолатга асосланиши учун пайдо бўлган.

Имом Хумайний шунингдек илоҳий пайғамбар рисоласининг асосий мақсади бир вақтнинг ўзида шахсий  ва ижтимоий соҳаларда адолатни амалга оширишдир деб айтди. Пайғамбарларнинг барча саъй -ҳаракатлари ижтимоий соҳада инсонлар учун  ижтимоий адолатни яратиш ва инсонлар учун индивидуал равишда ички адолатни яратишдан иборат эди.

У киши ана шундай фикр ва тафаккурга асосланиб Ислом Инқилоби ва Ислом жумҳурияти тузумининг шаклланиши нутқининг муҳим асосларидан бири ижтимоий адолатни барпо этиш ва зулмни бартараф этиш деб билди ва шундай деди: Ислом Республикасида ҳеч қандай зулм ва мажбурлаш йўқ, камбағаллар учун фаровонлик мавжуд бўлади ва камбағаллар ўз ҳуқуларини оладилар илоҳий адолат жамиятга соя солади / нур  6-бет, 525-бет/

Имом Хумайний  жамиятда ижтимоий адолатнинг амалга оширилишини адоатли ҳукмдор ҳукмронлиги нуқтаи назаридан қараган. Унга кўра Имом Одил ё ўзи имом Замон /ажж/ йўқлигида жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатиш вазифаси Одил фақиқ зиммасисдир.  Вилоят фақиҳ китобида адолатли фиқҳнинг ғойиблик давридаги ҳукмронлиги асослари ва ҳужжатларни ҳамда унинг ваколат доирасини баён қилган ва у дин ҳукмларини амалга ошириш ва ҳукмдорнинг адолатини амалга ошириш учун фақат солиҳ фиқҳий  ҳисоблаган. Ҳукмдорликка асосланган ҳукуматни эса қоралар экан зулмга қарши курашиш ва ноҳақ ҳукуматни ағдариш учун курашишни ҳар бир мусуломннинг бурчи деб билган. Амалда ҳам худди  шундай сиёсат ва хулқ атворга амал қилиб ислом Инқилобига  эришди. Имом Хумайний ақидасига кўра солиҳ фақиҳ бошчилигидаги  диний ҳукуматни амалга оширмасдан ижтимоий адолатни амалга ошириш мумкин эмс. Шу сабабдан бу ҳукумтнинг барпо этилиши Эрон жамиятида адолатга эришиш учун дебоча ҳисобланади.

Ёрлиқ