феврал 01, 2021 16:34 Asia/Tashkent
  • Эроннинг агентликка ёзган мактуби:

Америка 2018 йил 8 май ойида Баржом ядровий келишувидан бир томонлама равишда чиқиш ва ушбу келишувга биноан бекор қилинган санкцияларни қайта тиклаш билан сохта ва янги баҳоналар билан Эронга қарши янги санкцияларни жорий этди.

Америка қонуний асосга эга бўлмаган бу хатти-ҳаракати билан Эронга қарши босимларни кучайтириш учун бошқа мамлакатларга тазйиқ ўтказди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти Баржом ядровий келишувни муҳофазат этиш учун ўзининг мажбуриятларига қараб амал қилди ва Эроннинг ўз мажбуриятларини бажариши МАГАТЭ бош котибининг 15-та кетма-кет ҳисоботида тасдиқланди. Эрон бир йил стратегик сабр-тоқат қилганидан сўнг охири Баржом ядровий келишувида кўрсатилган ҳуқуқ доираси ва 26 ва 36 моддалари асосида ўз мажбуриятларини бажаришда Европанинг амал қилмаганига аксиламал кўрсатиш учун агентлик назорати остидаги ядровий фаолиятларни чеклаш заминида ўз ихтиёрида бўлган айрим мажбуриятларни муаллақ ҳолатга келтирди. Эроннинг "стратегик сайъ-ҳаракати" ҳам Эрон парламентида тасдиқланди. 

халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий

Венеда жойлашган халқаро ташкилотларда Эроннинг доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий якшанба куни журналистлар билан қилган сўҳбатида, "Эрон халқининг санкцияларини бекор қилиш ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича стратегик ҳаракатлар тўғрисида"-ги қонунни қабул қилишнинг асослари ва сабаблари МАГАТЭ ва унга аъзо мамлакатларга брифинг ҳисоботида хабар берилди ва агентликнинг ҳужжати сифатида қайд этилди",- эълон қилди. 

Эроннинг агентликдаги намояндаси Баржом ядровий келишувидан Американинг ноқонуний ва бир томонлама чиқиши, европалик томонларнинг ўз мажбуриятларини бажармаганлари, Баржом ядровий келишувда қайт этилган мажбуриятлар ўртасида мувозанатнинг бузилиши, ядровий бузғинчилик, Эроннинг ядро соҳасидаги таниқли олими шаҳид Фахризодани террор қилиш ёки бузғинчи сайъ-ҳаракатлар баробарида сукут сақлаш орқали бундай сиёсатни ҳимоя этиш, Баржом ядровий келишуви доирасида Эроннинг амал қилиши ва агентлик билан шаффоф ва тўлиқ ҳамкорлик қилишни давом этишини Эроннинг агентликка ёзган мактубидаги мавзўлар жумласидандир.

Американинг Баржом ядровий келишувидаги Эронга қарши ҳаракати 

Баржом ядровий келишуви БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюцияси томонидан тасдиқланган кўп томонлама халқаро битим саналади. Аммо Америка ушбу шартномадан чиқди ва Европа эса Баржом ядровий келишувини муҳофазат этишда ўз мажбуриятларига амал қилмади. Лекин Теҳрон Америка томонидан Баржом ядровий битими бузилганига қарамай ўзмажбуриятларини ижро этди ва фақатгина олдин башорат этилган чора-тадбирларни амалга оширди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Қум халқининг 1356 йил 19 дей қиёмининг йилигида қилган охирги суханронликларида Баржом ядровий келишуви масаласига ишора этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Американинг ушбу келишувга қайтишига шошилмайди ва таъкиламайди ҳам, балки бизнинг мантиқий талабимиз санкцияларни бекор қилиш ва халқнинг поймол этилган ҳуқуқини қайтаришдирким, бу АҚШ ва европаликларнинг бажарадиган бурчидир. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятбошқа бир қисмини қисқартириш учун давлат ва парламентнинг қабул қилган қарорини тўғри деб билиб, бошқа томон барча мажбуриятларини бажармаган тақдирда, Эрон Ислом Жумҳурияти учун барча мажбуриятларини бажараиш маъносиздир. Агар улар ўз мажбуриятларини бажараишга қайтсалар, биз ҳам ўз мажбуриятларимизни бажарамиз. Чунончи мен Баржом ядровий келишуви ибтидосидан айтганимдек, амаллар мутаносиб бўлиши керак ва "уларнинг иши ва мажбуриятлари бизнинг ишимиз ва мажбуриятларимиз" билан муносиб бўлиши керак. Аммо бу бажарилмади, лекин энди бажарилиши керак,-деб қўшимча қилдилар. 

 

Эроннинг МАГАТЭ бош котибига ёзган мактуби дарвоқе Баржом ядровий келишуви баробарида Эрон Ислом Жумҳуриятининг муҳим мантиқий позициясини таъкидлашдан иборат. бинобарин агар Европа ва Америка томонидан Баржом ядровий келишувини  қайта тиклаш ва уни сақлаб қолишга мойилликлари бўлса, қайтиш учун тўсиқлик йўқ ва қарши томоннинг ҳусни нияти ва иродасига боғлиқдир. 

Ёрлиқ