июн 06, 2024 13:50 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ: МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашида Эронга қарши резолюциянинг маъқулланиши конструктив эмас
    Эрон ТИВ: МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашида Эронга қарши резолюциянинг маъқулланиши конструктив эмас

Эрон ТИВ Атом энергияси бўйича халқаро тинчлик бошқарувчилар кенгаши йиғилишида Эронга қарши резолюция қабул қилинишини кескин қоралаб буни ноконструктив ва баъзи Ғарб давлатларининг мустақил давлатларга қарши халқаро механизмларни сиёсий суиистеъмол қилишга уруниши деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  чоршанбагача ўтар кечаси Эрон ТИВ ўз баёнотида Эрон ядровий қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ва кафолатлар тўғрисидаги битимга асосланган халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасида МАГАТЭ билан техник ҳамкорликни давом этишининг тарафдори деб эълон қилди.

Баёнотга асосан,  мазкур резолюциянинг чиқарилиши Эрон ислом республикасининг атом энергиясидан  тинч мақсадларда фойдаланшини давом эттириш ва Эроннинг тегишли халқаро шартномлар бўйича ҳуқуқларга  мувофиқ ядровий ривожланиш режаларни амалга ошириш иродасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Ғарб мамлакатларининг Эрон ядровий дастурига қарши душманона ҳаракатларидан кейин Европанинг 3 давлати яъни Британия, Франция ва Германия томонидан Эроннинг тинч ядровий дастурига қарши таклиф қилинган резолюция Халқаро Атом агентлиги бошқарувчилар кенгаши томонидан маъқалланди.

20 та тарафдор, 2 та қарши ва 12 та бетараф овоз билан  маъқулланан бу уч давлат томонидан таклиф қилинан резолюцияда Эроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорлиги ҳақида гапирмасдан Теҳрондан даъво қилинган ҳимоя масалаларни ҳал қилиш учун зарур ва шошилинч чоралар кўриш сўралган.

Аммо айни пайтда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик инспекторлари Эронинг ядровий иншоотларига кўп марта  ташриф буюрган ва Эроннинг тинч ядровий энергия дастури ҳарбий мақсадларга йўналтирганига ҳеч қандай далил топмган.

Ёрлиқ