Шайх Абулҳасан Харақоний мақбараси
Шайх Абулҳасан Харақоний мақбараси Бастом туманидаги Шоҳруддан 24 км шимолида жойлашган Қалъаи нави Харақон қишлоғида жойлашган.
Ушбу таниқли суфийнинг қабри гўзал ва манзарали боғнинг ўртасида жойлашган.
Шайх Абулҳасан Харақоний Эрон маданиятини сақлашда муҳим рол уйнаган тасаввуфчилардан биридир, аммо эҳтимол бу буюк суфийнинг ҳаёти ва шеърлари билан ошно бўлганлар кам. Шубҳасиз, Шайх Эрон маданиятини сақлаб қолиш учун энг тасирли кишилардан бири бўлган.
У Хусравоний ҳикматининг сўнгги издошларидан биридир. Абулҳасан Али ибн Жаъфар ибн Салмон ибн Аҳмад Харақоний ёки Шайх Абулҳасан Харақоний ҳижрий 352 йилда Бастом тоғларидаги Қалъаи нав қишлоғида туғилган.
У Боязид Бастомийни ўзининг муқтадоси деб билган ва Аҳмад бин Абдулкарим Омулийдан хирқа олди. Султон Маҳмуд Ғазнавий уни зиёрат қилган ва ундан маслаҳат сўрагани айтилади.