Эроннинг аэрокосмик соҳасидаги илмий ютуқлари; Америка санкцияларига ақлли жавоб
Эрон Ислом Жумҳуриятининг "Зул-Жаноҳ" номли энг янги ракета ташувчиси космосга учирилди.
Бу ракета ташувчини муваффақиятли орбитага учириши сунъий юлдошни учириш соҳасида муҳим тадқиқот босқичи амалга оширилди. Бу космик экспериментнинг энг муҳим ютуқларидан бири бу мамлакатдаги энг кучли қаттиқ ёқилғи двигателига эришишдир.
Эрон Мудофаа вазирлиги космос гуруҳининг наттоғи Аҳмад Ҳусейний душанба куни ушбу проектнинг техник хусусиятлари ҳақида бу ракета ташувчиси дунёнинг бошқа ракета ташувчилари билан рақобат қила оладиган 3 босқичидан 2 та босқичида қаттиқ ёнилғи билан ҳаракатланиш ва бошқа бир босқичда суюқ ёнилғи билан ҳаракат қилиш қобилиятига эгадир ва орбитанинг 500 километрида 220 килограмгача бўлган сунъий йўлдошни ташиши мумкин деб аниқлик киритди.
Шаҳид Биҳиштий университети қурилиши муҳандислиги, сув ва атроф-муҳит соҳасидаги дотценти ва тадқиқотчиси Неъмат Ҳасаний шундай деди: "космик технологиялар ривожланишни бошқаришнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Об-ҳаво шароитидаги ўзгаришлар хавфини ва ушбу ўзгаришлардан келиб чиқадиган хатарларни башорат этиш космик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланиш ва ишлаб чиқаришдаги тараққиёт учун талабдир."
Ушбу технологиянинг асосий вазифаси сунъий юлдошлардан фойдаланиш ва табиий хатарларни кузатиш учун зарур бўлган маълумотлар космик станциялар орқали олинади.Бу технологиядан табиий хатарлар пайдо бўлишидан олдин ундан олдин ва кейин фойдаланиш мумкин. Ҳозирги кунда космик ташкилот томонидан яратилган имкониятлар билан ушбу хабарларнинг айримларини кузатиб бориш мамлакатдаги космик технологиялар ёрдамида амалга оширилди.
Энди, Эрон олимларининг аэрокосмик илмлар соҳасидаги улкан ютуқлари билан Эрон космик фанлари бўйича дунёнинг энг яхши 10 мамлакати қаторига киради.
Ўтган йили Эрон сунъий юлдошларга эътибор қаратиш орқали сунъий юлдошларни учиришда муҳим қадам қуйишга муваффақ бўлди ва ўзининг маҳаллий сунъий юлдошларини ишлаб чиқариб, унинг максимал ички имкониятларидан фойдаланганидан сўнг, яна бир қадам олдинга ташлади ва сунъий юлдошларни ишлаб чиқариш учун ушбу соҳага махсус эътибор қаратди.
Ҳозирда сунъий юлдошларни космосга учириш базаларини қуриш 6 мамлакатнинг қўлидадир ва космик базани ривожлантириш бўйича Эрон кейинги ўринни эгаллаб турибди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг илмий тадқиқот ва ривожланиш йўлидаги қатъий иродаси АҚШ-нинг максимал санкциясиялари ва босимига қарамай, Эрон Ислом Жумҳурияти оммавий ахборот воситаларида тарқатилган ёлғон хабарлар туфайли мамлакат илмий тараққиётининг тезкор ҳаракатини тўхтатмаслигини кўрсатмоқда.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳаттоки, Эроннинг илмий ва тадқиқот сунъий юлдошини учиришини Эроннинг ракета дастурини хавфсизликка таҳдид сифатида, кўрсатиш учун баҳона қилган эди. Аммо бу имкониятлар илмий хусусиятга эга ва Эрон халқи тараққиёт ва ривожланишга шойиста эканини таъкидлайди.
Эрон космик агентлиги раҳбари Муртазо Барорий санкцияларга ишора этиб, шундай фикр билдирди: "Бизнинг ёшларимиз чекловларга қарамай ўз йўлларини давом эттиришни ўрганганлар. Шунинг учун ушбу санкциялар бизнинг олдимизга ҳеч қандай янги шартлар қуймайди. Эрон Ислом Жумҳурияти барча чекловларга қарамай космик технологияларнинг тўлиқ циклини қўлга киритди. Сунъий юлдошни лойиҳалаштириш ва қуриш, уни учириш, махлумотларни қабул қилиш ва ниҳоят олинган маълумотлардан фойдаланиш ушбу технологиянинг тўлиқ циклини ташкил этади."
"Зул-Жаноҳ" номли ракета ташувчисини мувафаққиятли учирилиши Эрон халқи душманларига яна бир бор Эрон Ислом Жумҳуриятининг идмий ва маҳғаллий фаолияти нафақат тўхтаб қолмаганлигини, балки кўпроқ мувафаққият билан тезлашишда давом этишини кўрсатди.
-
"Симурғ" ракета ташувчиси орқали " Зафар" сунъий йўлдоши орбитага учирилди
-
Эрон Зулжаноҳ номли кучли ракета ташувчисини фазога учирди (фотожамланма)