Исломий Инқилоб ғалабасининг йиллигига бағишланган махсус дастур (3-қисм)
Коронавирус пандемияси авжида илм-фан ва техника соҳасидаги ютуқ ва шарафлар
Ҳозирги дунёда илм-фан тараққиёти тез суръатлар билан ривожланмоқда.Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар янги билимларни ӯзлаштиришни режалаштирмоқда ва ривожлантирмоқда. Ушбу тезлашиб бораётган тенденция илм-фан ютуқлари ва янги билимларни ўзлаштириш ривожланишнинг ажралмас қисми эканлигини акс эттиради
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 2016 йил 11 апрелда Имом Замон (алайҳиссалом) таваллуд айёми муносабати билан телевизион нутқида истеъдодли студент ёшлардан нималар кутаётганини шундай ифодаладилар:
"Биз расмийларга - мансабдор шахсларга ҳам, фан ва техника соҳасидаги фаол ёшларга ҳам иккита нарсани унутмаслик кераклиги тўғрисида тавсиялар берамиз: бири - бу мамлакат учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган ишлаб чиқаришни жадаллаштириш масаласи. Бу ҳаётий муҳим масала ва биз қандай қилиб бӯлмасин ишлаб чиқариш масаласига жиддий эътибор қаратиб, ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга эришишимиз лозим. Иккинчиси лабораториялар қуриш ва кўплаб эҳтиёжларни ишлаб чиқариш масаласи бӯлиб, лаборатория соҳасида изланаётган ёшлар, Худо хоҳласа, бу масалага жиддий киришишади."
Эроннинг тараққиёти ва ютуқлари фақат соғлиқни сақлаш соҳасида чекланмаган ва саноат каби бошқа соҳаларда ҳам бу муваффақиятларни кўриш мумкин. Бугунги кунда Эрон дизайни ва муҳандислиги билан бир қаторда баъзи саноат товарлари ва тиббий асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқарувчиси ва экспорт қилувчисига айланди. Ваҳоланки, ўтмишда мамлакат ушбу маҳсулот ва товарларнинг импортчиси эди.
Бугунги кунда, оғир шароит ва иқтисодий босимга қарамай, муқовимат иқтисодиётининг энг муҳим йӯналишларидан бири бу билимга асосланган иқтисодиётдир. Бу йӯлни давом эттираётган Эрон ва унинг ёшларини ишончли келажак кутмоқда. Энди Эрон илм-фанни ўрганиш, ихтисослашиш ва турли соҳаларда илмий ўзини ўзи таъминлаш жараёнини давом эттирмоқда.
Статистика шуни кўрсатадики, сўнгги ўн йил ичида дунёдаги энг тез илмий ўсиш суръати Эрон га тегишли бўлиб, бу бутунжаҳон ўртача ўсиш кўрсаткичидан 11 баравар кўпдир.
Ушбу саъй-ҳаракатларнинг натижаси, ички эҳтиёжларни қондириш билан бир қаторда, жаҳон бозорларига юбориладиган билимга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдир. Золимларча санкцияларга қарамай, ушбу ҳаракатнинг давом этиши эронликларнинг қобилияти ва ижодкорлигини кўрсатади, бу мамлакатнинг нанотехнология соҳасида илмий сакрашдан иқтисодий сакрашга ӯтиш даврини англатади.
Мамлакат Президентининг Илм-фан бӯйича ӯринбосари қошидаги Нанотехнологияни ривожлантириш кенгашининг котиби Саид Саркорнинг фикрича: "Мамлакатнинг бойлиги - бу билимга асосланган иқтисодиётни ривожлантирадиган ижодкор ишчи кучи; Эрон ана шундай инсоний захиранинг ҳиммати билан шу соҳада сон ва сифат жиҳатидан Хитой, АҚШ ва Ҳиндистондан кейинги ӯринни эгаллайди. У бу соҳада Европа мамлакатларидан кӯра юқори ўринларни эгаллаши мумкин. "
Ковид 19 касаллиги бутун дунёга тарқалган ӯтган бир йил давомида Ислом Жумҳурияти бу соҳада ҳам ўзининг илмий имкониятларини ривожлантиришга ҳаракат қилди.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари 19 январ куни муқаддас Қум шаҳри аҳолисининг тарихий қўзғолони йиллигига бағишланган сўнгги нутқида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва коронавирусга қарши синовдан ўтган вакцина ишлаб чиқаришда иштирок этганларга миннатдорчилик билдириб, бу вакцинани мамлакатнинг иззат-ифтихори намунаси деб атадилар. Ул ҳазрат мамлакатдаги илм-фан ютуқларини рад этувчиларни танқид қилиб, бу рад этишларнинг пуч иддао эканлигини таъкидлаб, дедилар: Бир неча йиллар олдин, мамлакат ёшлари сентрифугалар қураётган пайтда, баъзи одамлар бу даъволарга алданмасликларини сўраб хат ёзишган, шунингдек марҳум Козимий ва унинг асос ҳужайраларни ӯрганиш жамоасидаги бошқа ёш йигитларга шу каби хабарлар берилган, аммо уларнинг бу ютуқлари ҳақиқатан ҳам ишончли эди ва ўшандан бери ютуқлар ўнлаб баравар ошди.
Ул ҳазрат америкаликлар ва британияликлар вакциналарининг мамлакатга кириши тақиқланганлигини айтиб, илова қилдилар: Агар америкаликлар ваксинани ишлаб чиқаришга қодир бўлганларида, мамлакатларида коронавирусга тегишли фалажлик юзага келмас ва бир кунда 4000 га яқин талафот беришмас эди. Шу билан бирга, қайд қилиш жоизким, уларга мутлақо ишониб бӯлмайди. Баъзида вакциналар айрим халқларда синовдан ўтказиш учун мўлжалланган.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек, мамлакатга бир неча йил аввал қон киритиш баҳонасида юқумли касаллик олиб кирган франсузлар ҳодисасини эслаб, уларга нисбатан оптимист эмасликларини, аммо бошқа мамлакатлардан вакциналар олишда муаммо йўқлигини таъкидладилар.
Санкциялар ва иқтисодий босим йилларида Эроннинг муҳим қадамлари мамлакатда илмий ва тиббий ҳаракатнинг ўсиши учун умид ва ишончни вужудга келтирди.
Коронавирусга қарши миллий штаб илмий қўмитаси раҳбари доктор Мустафо Қонеъий бу борада шундай дейди:
Вирусли касаллик Эронга кириб келган чоғи барча жиҳозлар, ускуналар ва диагностика воситаларига муҳтож бўлган, аммо атиги икки ой ичида айни шу воситаларни экспорт қилувчи мамлакатга айланиши дунёда жуда нодир ҳодиса. Бу шуни кўрсатадики, Эроннинг технологик имкониятлари бу нарсани иддао қилувчи давлатларга қараганда анча яхши ва бу нарса мамлакатнинг замонавий билим ва технологияларни яхши ӯзлаштирган мутахассислар томонидан қӯллаб-қувватланишига умид бағишлайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Эрондаги вакили Кристофер Ҳамелманн видеоконференция шаклида бўлиб ўтган 73-Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида Эроннинг илмий ва тиббиёт ютуқларига ишора қилиб, қуйидагиларни таъкидлади: Тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан вентилятор ва нафас олишга кӯмаклашадиган ускуналар ва ҳатто диагностика воситаларининг экспорти ўсиб бормоқда.
Эронда тиббиётнинг ажойиб ютуқлари ва коронавирусга қарши кенг қамровли кураш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик энди Эрон учун яна бир шарафдир. Муваффақиятли ишлаб чиқилаётган вакциналарни яратиш билан бирга бошқа муҳим илмий ва тадқиқот ишлари бўйича тадқиқотлар ва тажрибалар амалга оширилмоқда.
Эронлик тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқарилган "Куо Эрон Баракат" коронавирус вакцинасини инсонда синашнинг биринчи босқичи 29 декабр куни кўнгиллиларга укол қилиш билан бошланди.
Эронлик олимлар ва мутахассислар мамлакат ичкарисида вакциналар ишлаб чиқаришга бел боғлаган. Шу муносабат билан барча имкониятлардан фойдаланилган ва Эронда миллий ирода муаммоларни енгиб, таҳдидларни имкониятга айлантирган. Ушбу саъй-ҳаракатлар энди ўз самарасини бермоқда ва Эронда коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан босқичма-босқич кузатилмоқда, ишлаб чиқариш ва лаборатория босқичлари тасдиқланган. Вакцинани инсонларда синовдан ўтказиш жараёни тугагандан сўнг, баҳорда Эрон минтақадаги вакцина ишлаб чиқарувчи етакчи давлатлардан бирига айланиши ва мамлакат эҳтиёжларини қондириши кутилмоқда.