феврал 07, 2021 15:37 Asia/Tashkent
  • Халқаро жиноий суд қарори; фаластинликларнинг суд жараёнида ғалаба қозониши

Фаластин мухторияти ташқи ишлар вазирлиги Халқаро жиноий судга сионистик режимнинг жиноятларини тергов қилишни талаб қилганидан сўнг, ушбу халқаро ташкилотнинг судялари Фаластин ҳудудларида ҳарбий жиноятларни текшириш ваколатига эга деб қарор қилдилар.

Ушбу қарор Халқаро жиноий суд прокурори Фату бин Сода 2019 йил декабр ойида Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари, шу жумладан Қудс ва Ғазза секторида ҳарбий жиноятлар содир этилганлиги ёки содир этилаётгани тўғрисида "асосли далиллар" борлигини айтганидан кейин чиқарилди. Сионистик режимнинг жиноятларидан сўнг Халқаро жиноий суд судяларидан расмий тергов  бошланишидан олдин бу масала суд ваколатига кириши ёки кирмаслигини ҳал қилишни сўралди.

Халқаро жиноий суд прокурори Фату бин Сода

Ҳозир Халқаро жиноий суд судялари 1967 йилдан бери Исроил томонидан босиб олинган ҳудудлар, яъни Ғазза сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари, жумладан шарқий Қудс ушбу халқаро ташкилот ваколатига киради деган қарорга келишди. 

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясига асосан 1967 йилги ҳудудлар Фаластин чегараси ҳисобланади ва сионистик режим томонидан ушбу сарзаминларда шаҳарчалар қуриш ноқонунийдир. Аммо сионистик режим ушбу масалага аҳамият қаратмаган. 

Халқаро жиноий суд 2002 йилда уруш жараёнида содир этилган тажовузлар ва тазйиқлар каби жиноятлар, геноцид ва инсониятга қарши содир этилган уруш жиноятларини тергов қилиш учун ташкил этилди. Аммо Исроил режими бу ташкилотга қўшилмади ва бу ташкилотни расман тан олмайди.

Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу

Халқаро жиноий суднинг содир этган ҳукми ҳам сионистик режим расмийларини ғазабга келтирди. Чунончи, сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу халқаро ташкилотнинг қарорига аксуламал кўрсатиб, Халқаро жиноий суди суд ташкилоти эмас, балки сиёсий партия эканлигини яна бир бор исботлади,-деб айтди. 

Исроил режими расмийларининг ғазабланиши мулоҳаза юритишга ундайди. Бу ҳукм ва Халқаро жиноий суднинг бу масалага кириши билан сионистларнинг фаластинликларга қарши кўплаб жиноятлари фош этилади ва сонистлар режимининг кўплаб юқори лавозимли мулозимлари жиноий чоралар кўриши ва ҳибсга олиниши мумкин.  

Араб Лигасининг бош котиби Аҳмад Абулғайз

Араб Лигасининг бош котиби Аҳмад Абулғайз "Фаластин масаласи атайлаб эътиборсиз қолдирилган ва Фаластин масаласида мувозанатсиз ёндошув мавжуд, яъни Фаластин-Исроил можаросига фақат битта кўз у ҳам бўлса Исроил режими нуқтаи назаридан қарашади. Гўё истило остидаги бошқа умуман мавжуд эмас ёки гўё фаластинликлардан ўзларига юклатадиган нарсаларга мослашишни сўраганга ўхшайди."

Ноқонуний ва асоссиз шаҳарчалар қуриш,  ишғолгар режимининг лагерларида фаластин халқини уғирлаш, хиёбонларда фаластинликларни террор қилиш ва уларни раҳмсизликларча қатл этиш, Фаластинга қарши жиноий ва тажовузкорана уруш олиб бориш Фластиннинг мазлум халқига қарши сионистик режимнинг содир этган жиноятлари жумласидандир. Айниқса, охирги йилларда Американинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Бинямин Нетаняҳуни  барча томонлама қуллаб-қувватлаши билан кенг авж олганди ва буларнинг барчаси уруш жинояти маъносини англатади. Бу ҳукм содир этилиши билан Халқаро жиноий суд Фаластин сарзаминлари, жумладан Ғазза сектори, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари ва шарқий Қудсда кенг тадқиқот ва тергов олиб боришни бошлайди. 

Сионистларнинг Фаластин халқига қарши жиноятлари 

Энди, Халқаро жиноий суд расмий равишда Фаластитн мазлум халқига қарши исроил режимининг содир этган жиноятларини тергов қилиш мавқееига қарор олган. Бу нуқтаи назардан Халқаро жиноий суднинг бу муҳим масалага кириши Фаластин учун катта муваффақият саналади. Бироқ, Америка ва Исроил режимининг иттифоқчилари Халқаро жиноий суднинг тергов жараёнларига босим ўтказиш учун барча воситаларини ишга солишлари ва охир-оқибат фаластинликлар учун керакли натижага эриша олмасликлари хавфи ҳам мавжуд. 

Ёрлиқ