Икки кун тинимсиз ёғган қор остида қолган Москва (фотожамланма)
феврал 14, 2021 11:56 Asia/Tashkent
Москвада 2021 йил 12 февраль куни тунда кучли қор ёға бошлаган. Қор ёғиши 13 февраль куни кечасигача давом этган. Бу вақт давомида шаҳардаги ёғингарчилик миқдори 24 миллиметрни ташкил қилган. Бу февраль ойидаги меъёрнинг 60 фоизи демакдир.
Шаҳар кўчаларида 12 февраль оқшомида катта тирбандликлар кузатилган. Ҳатто тунда ҳам тирбандликлар тарқалмаган. 13 февраль куни эрталаб тирбандликлар яна давом этган.Метеорологларнинг прогнозларига кўра, қор ёғиши 14 февраль куни кечқурун тўхтайди. Шаҳар ҳокимияти Москвани тўлиқ тозалаш учун 8 кун кераклигини маълум қилди.
Ёрлиқ