Комиловнинг Марказий Осиё мамлакатлари сафари мақсадларига бир назар
(last modified Mon, 22 Feb 2021 11:26:23 GMT )
феврал 22, 2021 16:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов
    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиё мамлакатларига даврий ташрифи, эҳтимол минтақавий интеграция масалаларини кўриб чиқишга қўшимча, Тошкентнинг ушбу давлатлар билан муносабатларини ривожлантиришга қаратилиши мумкин.

Россиялик сиёсий эксперт Александр Князевга кўра, Абдулазиз Комиловнинг Марказий Осиё мамлакатларига даврий сафарининг асосий мақсади мамлакат ташқи сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган мақсадларига эришиш бўлиши мумкин. 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Қозоғистон президентининг учрашуви 

 Ўтган йили 29 декабр ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев парламентга йиллик паёмини йўллашига қўшимча, Тошкентнинг асосий ташқи сиёсатларини баён этди ва "Жанубий Осиё билан ҳамкорликларни ривожлантириш ва Афғонистонда тинчликни ўрнатишга кўмак бериш" муҳим аҳамиятни касб этади. 

Жанубий Осиёга эътиборни қаратиш мамлакат ташқи сиёсатидаги янги нуқта ва ёндошув бўлиб, ушбу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлар бўйича  халқаро  конфренция"  ўтказиш  билан  амалга  оширилиши  режалаштирилган. 

Бу конфренция "минтақалараро ҳамкорликларни ҳар томонлама ривожлантириш ва янги транспорт йўларларни яратиш учун туртки бўлиши кутилмоқда."

Марказий Осиё қаторига Жанубий Осиёнинг Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари қаторига қўшилиши мамлакатнинг сўнгги йиллардаги ҳаракатларига мос келади. Абдулазиз Комиловнинг Душанбе, Ашхобод ва Нурсултонга даврий сафари давомида Тошкентнинг сайъ-ҳаракатлари минтақада обрў-эътибор қозонишдан иборат. 

Марказий Осиё харитаси

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ташриф буюрган пойтахтлар рўйхатида Бишкек номининг жой олиши ғалати туюлади. Эҳтимол, баъзи маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, Қирғизистон президенти Россия президенти Владимир путин билан учрашиш мақсадида Москвага боришга тайёргарлик кўриш учун ўзини 15 кун карантин қилган. 

Албатта, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида минтақавий етакчилик қилиш учун рақобат кучайиб бораётгани ҳисобга олинса, Нурсултоннинг Тошкентни қўллаб-қувватлаши энг муҳим аҳамиятга эга, чунки Тошкент минтақавий позициясини мустаҳкамлаш Қозоғистон томонидан катта ҳасад билан қабул қилинади. 

 

Бир неча йиллар давомида Марказий Осиёдаги қўшниларига қараганда иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан яхшироқ бўлган Нурсултон ўзини амбицияси билан минтақанинг сиёсий ва иқтисодий етакчиси сифатида кўрсатди. 

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда юз берган динамик ўзгаришлар, ташқи сиёсат ва инвестиция фаолиятининг кучакйиши ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборининг яхшиланиши билан бир қаторда мамлакатнинг тез суратларда ўсиб бораётган аҳолиси ҳам ошкора ва яширин тарзда Қозоғистоннинг ҳукмрон элиталари орасида хавотирланишни вужудга келтирган.   

Шу сабабли Қозоғистонда турли соҳаларда инқироз зоналарининг шаклланишини ҳисобга олган ҳолда, Тошкентнинг мавқеини мустаҳкамлаш ўрта муддатли истиқболда икки мамлакат ўртасида рақобатнинг кучайишига олиб келади.

Шубҳасиз Қўшма штатлар ҳам Афғонистондаги манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонинг минтақавий етакчи ролини қўллаб-қувватлайди.   

АҚШ-нинг янги маъмурияти даврида Қозоғистон ҳам АҚШ компанияларининг минтақадаги энг йирик савдо ҳамкори сифатида, (нефт экспортидан йилига қарийб 2 миллиард доллар) ўз мавқеини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.  

 

Ўзбекистон экспертлари ва мутахассислари Марказий Осиё бозори имконияти ва Жанубий Осиё мамлакатлари бозорларига кириб бориш ҳақида катта тасаввуротга эгаларким, Афғонистон ва Кашмир инқирозлари ва бутун геосиёсий меъморчилик каби объектив тўсиқлар назарга олинмайди. Аммо минтақавий бир ормон сифатида "денгизга чиқиш"  доктринаси Ўзбекистонга ҳамсояларини ўз атрофида жамлашга имконият беради.  

 

Икки томонлама муносабатлардан қатъий назар, Тошкент ва Нурсултон Россия билан муносибатларидаги мусалалар устида ишлашлари мумкин. Ушбу масала Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий Иттифоққа кузатувчи сифатида аъзолигини ҳисобга олган ҳолда муҳим аҳамият касб этади.   

Қозоғистон янги йилда Евроосиё иқтисодий ҳамкорликлар раислигини ўз зиммасига олган . Аммо бу контекстдаги конвергенция тезлигини пайсайтириш учун мунтазам равишда чоралар кўриши инкор этилмайдиган ҳақиқатдир. 

Бироқ, кўплаб вариантларнинг мавжудлиги минтақадаги мамлакатларнинг ташқи сиёсатидаги хатти-ҳаракатларини янада беқарор қилиш сабабига айланади  ва ўз навбатида ушбу мамлакатларнинг минтақавий ва ички жараёнларига ҳар қандай чет эл аралашуви учун янги имкониятлар яратади. 

Аслида, минтақадаги бешта мамлакат учун умумий кун тартибининг йўқлиги, аввалги босқичларда бўлгани каби, Марказий Осиёдаги барча яқинлашиш ташаббусларининг барбод бўлишининг асосий сабаби ҳисобланади. Табиийки, коронавриус эпидемияси сабабли 2020 йилда киритлган чекловлар минтақа давлатларини бир-биридан яккаланиб қолишига олиб келди ва ушбу ташаббусларни номаълум муддатга фаоллсизлантириб қуйди.