феврал 23, 2021 15:45 Asia/Tashkent
  • Америка ва Марказий Осиё мамлакатлари
    Америка ва Марказий Осиё мамлакатлари

АҚШ-нинг Марказий Осиё минтақасидаги мавқеи ва тасири йўқолаётган бир пайтда, Вашингтон маъмурияти минтақадаги ўрнини сақлаб қолиш учун яна кураш олиб боришга мажбур бўлмоқда.

Шу муносабат билан АҚШ ҳукумати фуқаролик жамияти салоҳиятини оширишга ёрдам баҳонасида Ўзбекистоннинг эркин оммавий ахборот воситаларини молиявий қўллаб-қувватлашни кун тартибига қуйди. 

Америка ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиёдаги пудратчиларга Ўзбекистонда маҳаллий бепул оммавий ахборот воситаларини кенгайтириш устида ишлашни таклиф этди.Вашингтоннинг Ўзбекистондаги сиёсатига мувофиқ ҳар бир пудратчи учун АҚШ ҳукуматининг грантлари 10000-дан 50000 долларгача пул белгиланган.  

Ҳақиқатан ҳам Америка давлати катта молиявий харажатларни сарфлаш ва ўзбек оммавий ахборот воситаларига пул бериш билан амалда Марказий Осиёда ўз нуфузини кенгайтиришга ҳаракат қилади. Табиийки, Американинг бундай амал қилиши мутамлакачи ушбу мамлакатни Россия қаршисида қарор беради. 

Америка Марказий Осиё мамлакатларига тасир етказмоқчи 

Экспертлар Марказий Осиёдаги заиф мамлакатларга, айниқса оммавий ахборот воситаларига молиявий кўмаклар бериш Америка манфаатларини таминлаш мақсадида Марказий Осиёда ўз нуфузини кенгайтириш учун ушбу мамлакатнинг асосий ёндошувини ташкил этади,-деб билишади. Шак-Шубҳа йўққи, Американинг молиявий кўмаклари Марказий Осиё минтақасидаги мустақил мамлакатларнинг сиёсатига қарши курашиш учун Американинг амалга оширган энг сўнгги ҳийла-найрангларидан биридир.  

АҚШ-нинг Марказий Осиё давлатларига, шу жумладан Ўзбекистонга молиявий ёрдам кўрсатишдан мақсадларидан бири бу  мамлакатларни ҳар қандай баҳона билан Россияга қарши қуйишдир. АҚШ-нинг бундай сиёсатининг намунаси аллақачон Украина ва Грузияда намоён бўлган. Дарҳақиқат, Қўшма Штатлар дастлаб Россияга қарши тарғибот қилиш учун ушбу мамлакатлар ҳукуматларига ёки оммавий ахборот воситаларига оз миқдордаги пулларни тўлайди.  Бироз вақт ўтгач, у ушбу мамлакатларни қўллаб-қувватлайди. Марказий Осиё, Жанубий кавказ ва Марказий Европада Россия ва Американинг қарама-қаршилиги 30 йилдан бери давом этмоқда. 

Шу муносабат билан канадалик таҳлилчи Арно Ромин қуйдагича фикр билдиради:

 

"Қўшма Штатлар ўтмишдаги хатолардан орттирган тажрибаси билан минтақадаги янги сиёсатини Россияга қарши ҳеч нарса қилишни ният қилмайдиган қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади, лекин аслида америкаликлар биринчи навбатда ҳузур топиб кейин Россиянинг, айниқса Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Марказий Осиё минтақасидаги тасирини чеклашга ўринади."     

 

Бироқ, АҚШ-нинг Марказий Осиёда демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қупорувчилик тизилмаларини молиялаштириш ҳажми ортиб бормоқда. Жумладан, Вашингтон 2017 йилда АҚШ Конгрессига Марказий Осиёдаги "демократия режалари" учун 2,5 миллиард доллар сарфлаш махсус ташқи ёрдам режасини тақдим этди. Америка бундай лойиҳалар билан аслида минтақа мамлакатларини ўзининг иқтисодий лойиҳалари ва стратегик режаларига киритишга ва Марказий Осиё жамиятидаги амал ташаббусини ва манбаларни назорат қилишни ўз ихтиёрига олиш учун ҳаракат қилади. 

АҚШ Ўзбекистондаги мустақил ОАВ-ни молиявий жиҳатдан қўллаб -қувватламоқчи

Ўтган бир неча йил давомида Вашингтоннинг диққат-эътибори Ўзбекистонга қаратилган. Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев президент бўлгани ва ушбу бўйлаб ислоҳот киритишнинг бошланиши билан Америка ўз нуфузуни кенгайтириш учун ушбу имкониятлардан  фойдаланишга ўринди. Чунки, Ўзбекистон стратегия нуқтаи назаридан Марказий Осиё минтақасида қудрат мувозанатини ижод этиш учун муҳим рол уйнайди. 

Жумладан, Хитойга борадиган Марказий Осиё мамлакатларининг газ қувур линиялари Ўзбекистондан ўтади. Америка бундан Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо урушида Ўзбекистон тупроғидан ўтадиган газ қувурлари устидан ҳукумат қилишни қўллаган ҳолда фойдаланиши мумкин.

Умуман олганда, Қўшма Штатлар нодавлат ташкилотларга молиявий кўмак бериш билан минтақадаги тасирини кучайтириш ва сиёсий низоларни келтириб чиқариш орқали Марказий Осиёда рангли инқилобларни амалга ошришга интилади. Бундай шароитда, Марказий Осиё ҳукуматлари Қўшма Штатлар билан ҳамроҳлик қилиш ўрнига Американинг келажакдаги нотўғри сиёсатларидан эҳтиёт бўлишлари керак.  

Ёрлиқ