Маъраб амалиёти; Яман урушидаги муҳим тўқнашув
(last modified Thu, 25 Feb 2021 10:32:15 GMT )
феврал 25, 2021 15:32 Asia/Tashkent
  • Маъраб амалиёти; Яман урушидаги муҳим тўқнашув

Санъо шимол-шарқида жойлашган Маъраб Яман миллий нажот давлати билан саъудиялик коалициянинг тўқнашуви марказига айланган.

2015 йил 26 март ойида бошланган Яманга қарши саъудиялик коалициясининг уруши олтинчи йилнинг сўнгги ойларини бошдан кечирмоқда ва келаси 26 март ойида эса еттинчи йили бошланади. Ҳозирги кунда Маъраб стратегик вилояти тўқнашувларнинг марказига айланган. 

Ёш бир валиаҳднинг шўҳратпарастлиги, нотўғри ва хато амбициясига асосланиб урушни бир ойдан камроқ ичида ютиб чиқамиз деб уйлаган Саъудия Арабистони Ғарбий Осиёдаги энг қашшоқ араб мамлакатига қарши сиёсий ва ҳарбий обрўсини йўқотди.  Энди, Риёз Маърабда Яман халқ қўмитаси ва армиянинг ғалаба қозонишига тўсиқлик яратишга ҳаракат қилмоқда. 

Маърабни озод этиш амалиёти  

Маъраб тўқнашувининг аҳамияти ҳақида Яман ҳарбий масалалари бўйича эксперт Мажид Шамсон шундай фикр билдиради: "Маърабни озод этиш жанги нафақат бу бир неча йиллик тажовузда, балки Яманнинг ҳозирги замон тарихи давомида ўта муҳим ва тақдирни белгиловчи тўқнашувдир.Чунки бу вилоят бир ўн йилликлар давомида Саъудия Арабистони ҳукмронлиги остидадир."

Стратегик бир тўқнашувда мағлуб бўлишнинг олдини олиш ва ушбу мақсадга етирш учун Арабистоннинг тактикаси кундузи бомбардимон қилиш, Яманнинг бошқа вилоятларидан ифротий гуруҳларни Маърабга жўнатиш ва ИШИД террористик гуруҳлардан кўмак олишдан иборатдир.  

Ал-Ахбор газетаси бу ҳақда шундай ёзади: "Риёз Яман шимолидаги охирги қароргоҳини мудофаа этиш ва Маърабни озод этишнинг олдини олиш учун Шабуҳ, Абин, Хазрамавт, Лаҳж, Таъуз ва ғарбий соҳилдан минглаб ифротий унсурларни жалб этган."

Маъраб амалиёти 

Яман миллий нажот давлати музокирачилари ҳайатининг раиси ва Ансоруллоҳнинг наттоғи Муҳаммад Абдуссалом ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзади: "Ишғолгар бегона кучларни ҳайдаб чиқариш ҳар бир эркин яманликнинг вазифасидир ва бирон бир вилоятда таянч бўлмаслиги ва барча вилоятларни озод этиш ҳамда Маъраб вилоятига ўхшаб ушбу вилоятларнинг аҳолиси каромати ва қадр-қимматини оёқ ости қилмасликлари ҳамда  ёвуз ҳарбий амалиётлар орқали Яман халқини нишонга олиш мақсадида бу вилоятларни бир платформага айлантирмасликлари учун бу мамлакат уғлонлари билан ҳамкорлик қилишга эҳтиёж бор."

Яман халқ қўмиталари 

Ансоруллоҳ Маъраб тўқнашувида ғалаба қозониш учун амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларидан бири бу ушбу вилоятдаги қабилаларнинг раҳбарлари билан келишувга келди. Маъраб қабилаларининг армия ва Яман халқ қўмиталарини қўллаб-қувватлаши Маърабдаги ўзгаришларда уларнинг устунликни қўлга киритишлари сабабига айланди. 

Бошқа муҳим мавзў шундан иборатким, Маъраб амалиёти яна бир марта саъудиялик коалициянинг ички ихтилофларини ошкор этди. Ҳолбуки, агар Яман миллий нажот бериш давлати Маъраб вилоятини қўлдан бой берса, деярли Яман шимолидаги 13 вилоятини миллий қутқарув ҳукуматига топширади. Бироқ, Ал-Ахбор газетаси "Бирлашган Араб Амирликларига қарашли жанубий ўтиш кенгаши ўз унсурларини Маърабга юборишдан бош тортди ва Ар-Риёз томонидан трансфер унсурларини пора билан сотиб олиши уларнинг Маърабга ўз қўшинларини юборишларига сабаб бўлмади."

Маъраб амалиётида Яман халқ қўмиталари ва армиянинг ғалаба қозониши мамлакатнинг шимолий ҳудудларни назорат қилар экан, мамлакатнинг жанубий фронтида тўқнашувларнинг янги босқичининг бошланишига ва суверенитетини сақлаб қолишга ва тўлиқлигини таминлашга олиб келиши мумкин.