Ўзбекистонлик 24 нафар бола Афғонистондан қайтарилди (фотожамланма)
Меҳр-4 гуманитар амалиётлари давомида Афғонистондан 24 нафар ўзбекистонлик бола Тошкентга қайтарилди.
"Меҳр-4" гуманитар амалиёт доирасида 24 нафар Ўзбекистон фуқароси Афғонистондан Тошкентга қайтарилди,-дея хабар беради Форс ахборот агентлигининг Тошкентдаги мухбири.
Термиз туманидаги Иртам чегара ўтиш пунктида Сурхандарё вилояти расмийлари, вилоят хавфсизлик хизматлари, ички ишлар вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари болаларни кутиб олишди. Тиббий кўрикдан сўнг улар реабилитация марказига жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил май ойида "Меҳр" гуманитар амалиётлар доирасида 155 нафар аёл ва бола Суриядан Тошкентга қайтарилган эди. Уша йилнинг октябр ойида "Меҳр-2" номи билан танилган бошқа амалиётда Ироқдан 64 нафар бола ватанига қайтарилган эди.