март 15, 2021 14:22 Asia/Tashkent
  • Самарқанднинг Ургут туманида вилоятдаги энг катта масжид очилди (фотожамланма )

2020 йилнинг августида Ургут туманида Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид қуриб, битказилди. 13 март куни мазкур жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Маълумот учун, масжид майдони бир гектардан ошиқ, хонақосининг ҳажми 45х55 метр, яъни 2500 квадрат метрни ташкил қилади. Жоме икки қаватдан иборат бўлиб, 8000 нафарга яқин намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Хонақоҳ ўртасида 34 метрли баланд гумбаз қад ростлаган. Унинг айланаси 18 метрни ташкил этади.

Масжиднинг тўрт томонида иккитаси 40 метрли ва яна иккитаси 43 метрли бўлган тўрт минора қурилган. Замонавий таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 100 киши фойдаланиши мумкин. Масжид ходимлари учун 2 қаватли маъмурий бино барпо этилган.

Ёрлиқ