Осиё Чемпионлар Лигаси Эронни футбол мусобақаларига мезбонлик қилишдан маҳрум этди
(last modified Mon, 15 Mar 2021 11:57:05 GMT )
март 15, 2021 16:57 Asia/Tashkent
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Эронни  футбол мусобақаларига мезбонлик қилишдан маҳрум этди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини ўтказишга номзод бўлган Эрон миллий жамоаси ва клублари жамоалари сиёсий қарори ва Осиё футбол конфедерациясининг эътиборсизлиги билан мусобақани ўтказишдан четлаштирилди.

Бу қарор қаҳрамонлар лигасида ҳузур топган футбол жамоалари, футбол федрециялари ва спорт масъулларининг эътирозлари билан юзмаюз бўлди. 

Осиё Чемпионлар лигаси 

Осиё футбол конфедерацияси (AFC) ўтган жума куни Эрон футбол федерациясига бир мактуб йўллаб, Осиё қаҳрамонлар лигаси футбол мусобақаларига мезбонлик қилишдан Эрон четлаштирилди ва Эроннингт тўртта футбол клублари (Персиполис, Истиқлол, Сепаҳон ва Шаҳри худру) ўз футбол уйинларини учинчи мамлакатда ўтказишлари керак деб эълон қилди. Осиё футбол конфедерацияси Эрон миллий терма жамоасини ҳам ўз ичига олган учинчи гуруҳдаги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини Баҳрайнга расман топширди.  

Эрон ёшлар ва спорт вазири Султонийфар 

Эрон ёшлар ва спорт вазири Султонийфар Осиё конфедерацияси томонидан қабул қилинган бу қарорни сиёсий ва Эронга қарши санкцияларнинг бир қисми,-деб атади. 

Эрон ёшлар ва спорт вазири мусобақаларга мезбонлик қилиш Эроннинг ҳаққи эканига ишора этиб, бу ҳақда AFC раиси Шайх Салмон ва ФИФА раиси Инфантино билан сўҳбат қилганини эълон қилди. 

Эрон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Саъид Хатибзода ҳам Эронни мезбонлик қилишдан четлаштириш бўйича Осиё футбол конфедерациясининг қабул қилган қарорини нафақат спорт қонунларига зиддир, балки бу қарор сиёсий қарор эканини баён этиш зимнида, спортдипломатияси мувафаққияти учун ўзларимиздаги бор имконятлардан фойдаланамиз,-деб таъкидлади.  

Эрон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Саъид Хатибзода

Ироқ, Баҳрайн ва Гонконг қонунда белгиланган жавоб учрашувини Теҳронда ўтказиши кераклигини ҳисобга олиб, уйинларни марказлаштирилган ҳолда ўтказилишини сўраш Эрон футболининг табиий ҳуқуқидир. 

Осиё футбол конфедерациясининг баҳрайнлик раиси Шайх Салмон очиқ-ойдин қонунни бузиган ҳолда, Эронни мезбонлик қилишдан четлаштириб ушбу гуруҳда мезбонлик қилишни Баҳрайнга топширганини эълон қилди.

Айни пайтда, Эроннинг гуруҳ босқичидаги 3 -та аниқ вакили (истиқлол, Трактор ва персеполис) орасида Персеполис футбол жамоаси мезбонлик қилиш учун шарт-шароитга эга эди. Конфедерация масъуллари бу имконятни ҳам назарга олмадилар ва кайфият ва тажриба нуқтаи назаридан Эрон билан қиёслаб бўлмайдиган Ҳиндистонни Е гуруҳидаги бошқа жамоалардан афзал кўришди.   

Осонлик билан эътибордан четда қолмасилиги керак бўлган бошқа муҳим нуқта шундаки, Осиё конфедерациясининг Саъудия Арабистонида Эрон футбол жамоаларининг йўқлигига эътиборсизлигидирким, икки федерация ўртаси мавжуд бўлган мулоҳазарларни назарга олмасдан Истиқлол терма жамоасининг мезбонлигини Арабистоннинг "Ал-Аҳли" жамоасига берди. 

Осиё ЧЛ 

 

Тажриба шуни кўрсатадики, бундан олдин ҳам жаҳон ва Осиё спорт ташкилотлари томонидан асоссиз ва сохта баҳоналар билан Эрон чекловлар ва маҳрум этишлар билан юзмаюз бўлган эди.  

Шубҳасиз, мамлакатлар спорт билан шуғулланиш, шу жумладан клубларни қабул қилиш ҳуқуқига эга ва сиёсий қарорлар билан ушбу ҳуқуқини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бундай қарорлар маданий, ижтимоий ва сиёсий оқибатларга олиб келади ва мамлакатлар ва спорт жамоачилигини масъул муассасаларга бўлган ишончдан маҳрум қилади. 

Шак-шубҳасиз, бу қарорни қабул қилишда Эрондан қурқитиш лойиҳаси бўйича минтақа мамлакатларининг фазо яратиши яширинган. Бу шароитнинг мажмўи шуни кўрсатадики, AFC қарори баҳоналардан ҳам кенгроқ деб баҳоланмоқда. Аслида, Осиё футбол конфедерацияси Эронни мезбонлик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, Эроннинг футбол соҳасидаги ўрни ва мавқеини инобатга олмаслик орқали фактларни тескари йўналтириш орқали психологик уруш изламоқда. Бу сиёсий ҳаракат албатта дунё миқёсида спорт фазосига салбий истиқбол ва руҳий тасир етказади. Чунки бу минтақадаги айрим давлатларнинг стратегияси тасирида бўлган спорт муассасасидаги сиёсий тасир белгисидир.  Бундай қарорларни қабул қилишда минтақадаги айрим давлатларнинг аралашуви бу халқаро спорт институтлари низомларида белгиланган тинчлик ва дўстлик кенгайишига зид бўлган қонунни бузадиган бидъатдир. Шу сабабли, Эрон Халқаро Олимпия қўмитаси билан боғлиқ бўлган CAS судига Осиё конфедерациясига қарши шикоят юбориш орқали ушбу масалани кўриб чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.