Наврўз – абадий барҳаёт маросим (2)
Бугунги суҳбатимизда Наврузнинг Сосонийлар ва Ислом даврида байрам қилиниши ҳақида суҳбатлашамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг.
Қадимги дунёнинг муҳим императорликларидан бири бӯлган Сосонийлар даври (224-651 йиллар)нинг подшоҳлари даврида Эроннинг расмий дини зардуштий бӯлиб, мамлакатда масеҳий ва яҳудий динига мансуб диний озчиликлар ҳам яшашарди.
Сосонийлар даврида оддий халқ оммаси ва амалдорларнинг севимли байрами бӯлган Навруз ӯзгача шукуҳ-шаҳомат билан нишонланарди. Бу севимли байрам “Кичик Навруз” ва “Катта Навруз” деб аталган икки босқичда нишонланиб, энг ками олти кун давом этарди. Байрамдан олдин “Чаҳоршанба сур” ва “Хонатакони” (Хонадонларни тозалаб, тартибга келтириш) маросимлари ӯтказилган. Навруздан бир ҳафта ӯтгач, “Сездаҳ бадар” эронликларнинг баҳор байрамига хотима ясаган.
Қадимги эронликлар фарвардин ойининг биринчи беш кунини “Кичик Навруз” дейишар ва бу беш кун халқ оммасига тааллуқли эди. Бу беш куннинг ӯзига хос хусусияти шундаки, деҳқонлар, муъбадлар, мирзалар, жангчилар... каби аҳоли қатламлари навбат билан подшоҳнинг мулоқотига кириш ва унга ҳадяларини тортиқ қилиш шарафига эга бӯлишарди. Олтинчи кун эса “Катта Навруз” деб аталар, унда хос шахсиятлар, жумладан давлат арбоблари подшоҳнинг қабулига киришар, шундан сӯнг Навруз байрами якунланарди.
Сосонийлар давридан кейин Эронда ислом даври бошланади. Бу даврга келиб, мамлакатнинг кӯпчилик аҳолиси ислом динини қабул қилишади. Ислом даврида Навруз ҳам жамиятнинг сиёсий, ижтимоий ва эътиқодий вазиятига қараб бир қадар ӯзгариб, янги жилваларни касб этди. Уммавийлар даврида замонанинг ҳокимлари Наврузга унчалик эътибор қаратишмасди. Аммо Эрон халқи қадимий байрамларини қайта жонлантиришга ҳаракат қилишди. Уммавийлар сулоласи мағлубиятга учраб, хилофатни Аббосий халифалар эгаллаши билан вазият анча ӯзгарди. Эронликлар бу даврда ҳукуматда нуфуз пайдо қилиб, ӯзларининг бой маданиятини Аббосийлар ҳокимиятига қарашли ҳудудларгача ёйишга муваффақ бӯлишди.
Аббосийлар замонидан бошлаб Навруз байрамини ҳокимият ӯз ҳимоясига олди. Аббосийлар дарборида Эрон миллий расм-русумларининг нуфузи орта борди. Натижада кӯпгина ислом тарихчилари ӯз китобларида Навруз ва эронликларнинг бошқа миллий байрамлари ҳақида батафсил ёзадиган бӯлишди, шоирлар бу байрамлар, хусусан Навруз ҳақида қасида ва ғазаллар иншо қилишди.
Сосонийлар сулоласининг инқирозидан асрлар ӯтиб, Эрон тахтини эгаллаган Эронликлардан иборат мустақил сулола Хуросонда ҳокимиятни қӯлга киритган Тоҳирийлар сулоласи эди. Бу даврда Навруз байрами улкан шукуҳ ила нишонланадиган бӯлди. Ҳижрий қамарий тӯртинчи асрда Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича, Хуросон ҳокимлари Навруз куни ӯз сипоҳийларига баҳорги ва ёзги кийимларни беришарди.
Сомонийлар ва Ғазнавийлар даврида эса Навруз ва Меҳргон, Сада каби эронликларнинг улуғ байрамлари кенг нишонланарди.
Аммо муғул истилосидан кейинги Эронда бошқа миллий маросимлар каби Навруз ҳам ӯзининг олдинги шукуҳ ва салобатини қӯлдан берди.
Сафавийлар даврига келиб Навруз ӯз қаддини қайтадан тиклаб, диний тус олди.Сафавийлар давридан бугунги кунгача Эрон мусулмон халқи Наврузни муҳим миллий ва диний қадрият сифатида нишонлаб келмоқдалар.
Бугунги кунда Навруз байрами Эрон ва бошқа бир қатор мамлакатларда жӯшқин нишонланиб, ӯтмиш намуналари ва келажакка умид рамзи сифатида ҳафтсин дастурхони ёзилади. Барча мавжудотга ӯзининг чексиз раҳматини нисор этадиган ягона Аллоҳнинг нишоналари қӯйилган дастурхон! Бутун оила аҳли бу гӯзал дастурхон атрофида йиғилишади. Бу дастурхон Эронда “Ҳафтсин” деб аталади. “Ҳафтсин” дастурхонидаги ям-яшил майса табиатнинг қайта туғилиши рамзи, олма – жаннат меваси, саримсоқ – саломатлик рамзи, сумалак – ҳосилдорлик, жийда -- ақллилик, сирка – таслим ва ризо, сумоқ – сабр-қаноат рамзини, бир коса сув эса софлик ва покизалик рамзини ифодалайди.
Аммо “Ҳафтсин” дастурхонига баракат ва салобат бахш этадиган муҳим нарса Қуръони каримдир. Эронлик мусулмонлар янги йилни саломатлик ва обру-эътиборли йил бӯлсин деган орзуда Аллоҳнинг ёди билан бошлашади.
Мусулмон бӯлмаган эронликлар ҳам “Ҳафтсин” дастурхонига ӯзларининг муқаддас китобларини қӯйишади. Яъни мусулмонлар дастурхонида “Қуръон”, зардуштийлар дастурхонида “Авесто” ва калимийларда “Таврот” қӯйилади.
Минглаб йилларни ортда қолдириб, бизгача етиб келган Эрон Наврузи мамлакат халқларининг уйғунлашиб бирлашишига сабаб бӯлган. Аксарият қисми мусулмонларни ташкил қилган бу улуғвор халқ ҳеч қачон ӯзининг бой маданиятини унутиб қӯймайди. Бу халқ ӯзининг улкан маданиятини кӯз қорачиғидек асраб-авайлаган ҳолда келажакка юз тутган.
Ҳижрий-шамсий 1400 йил Наврузи шиа мусулмонларнинг улуғ байрамларидан бири “Шаъбония айёми”га тӯғри келди. Бу диний байрам айёми бу йилги наврузга янги маънавий руҳ бағишлади. Бу йилги Навруз айёми Ҳазрат Маҳди таваллудини байрам қилиш кунларига тӯғри келади.
Шунинг ӯзи йилнинг хосиятли келишидан далолатдир. Бу йил икки улуғ байрамнинг бирга келиши эронликларнинг дунёда мисли кӯрилмаган миллий ва динний бирдамлигини намойиш этади.