Ўзбекистоннинг Эрондаги Чобаҳор портига нисбатан нуқтаи назари
(last modified Mon, 29 Mar 2021 09:44:24 GMT )
март 29, 2021 14:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Эрондаги Чобаҳор портига нисбатан нуқтаи назари

Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистон шамсий 1399 (2020) катта сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни бошидан ўтказди. Аммо йиллар давомида дунёнинг эркин сувларга йўл топиш учун транзит ва транспорт ва коммуникация қилиш мақсадида энг осон ва энг қисқа йўл топиш пайида эди. Охир-оқибат ушбу стратегик мақсадга эришиш учун Эрондаги Чобаҳон портига эътибор қаратди.

Марказий Осиёдаги денгизга чиқиш имконияти бўлмаган бу мамлакат илгари транспорт инфратизилмасини янгилаш ва ташқи савдо йўлларини диверсификациялашнинг очиқ сувларга кириш бўйича узоқ муддатли мақсадларига мувофиқ равишда беш йиллик режасини тасдиқлаган эдиким, унга асосан Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон -Уммон ва Афғонистон халқаро транспорт каридорини фаоллаштириш билан Эроннинг денгиз порти (Бандар Аббос ва Чобаҳор порти) ҳам Покистон (Гводар ва Карачи) денгиз портига чиқишни ўз ишчи дастурига киритди.   

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда 

Ўзининг географик жойлашуви туфайли Ўзбекистон фаол ва потенциал темир йўл ва автомобил йўлакларини, айниқса Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон (Тошкент-Бухоро, Марв-Сарахс-Бандар Аббос)шимолий-жанубий йўлаклари учун портларга чиқиш имкониятига эга йўлларни қуришни режалаштирмоқда. Форс кўрфази, Ҳиндистон, Покистон ва жануб-шарқий Осиё, узунлиги 3065 км шунингдек Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон йўлаги (Тошкент-Мазори Шариф-Ҳирот, Хоф-Бандар-Аббос/ Чобаҳор) каридорини ишга туширди. 

Бу масалага тегишли ушбу каридорда жойлашган мамлакатлар, шу жумладан Эрон, Афғонистон,Ҳиндистон ва Покистон билан икки томонлама ва кўп томонлама музокаралар ўтказди. 

Эрон шаҳар қуриш ва транспорт вазирининг ўринбосари 1399 йил озар ойининг охирларида  (2020 декабр) матбуот анжуманида таварларни транзит қилишни ижро этиш йўлларини кўриб чиқиш мақсадида Эрон ва Ўзбекистон транспорт бўйича икки томонлама бир йиғилишни ўтказилди,-деб эълон қилганди.

Шаҳром Одамнажод видеоконфренция шаклида ўтказилган ушбу йиғилишда Чобаҳор порти таварларни транзим қилиш учун муносиб йўлдир ва минтақа ва қўшни мамлакатлар ушбу портга сармоя киритиш билан катта манфаат кўришлари мумкин деб,-деб айтди.

Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари Даврон Деҳқон ҳа мушбу йиғилишда Чобаҳон портининг тажҳизотлари ва имкониятларини муносиб деб билиб, Чобаҳор портининг геополитик мавқеи, тажҳизотлари ва фаолият олиб бориш қобилиятини эътиборга олган ҳолда,  Чобаҳордаги Шаҳид Биҳиштий портида Ўзбекистон ҳузур топишининг амалий режаларини таклиф этиш ва лойиҳаларни аниқ таҳлил этиш учун Ўзбекистон транспортни ривожлантириш қўмитаси ва портлар ташкилотининг намояндалари иштирокида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этишни таклиф этди. 

Шунингдек, портлар ва денгиз ташкилотининг транзит, логистика бўйича бош директори Хусрав Сароий Эроннинг Чобаҳор порти ва бошқа портлари золимона санкциялар рўйхатига киритилмаганини баён этиш зимнида, Чобаҳор порти Ҳурмуз бўғозидан ташқарида ва стратегик минтақасида жойлашгани билан чуқур эркин сувларга чиқиш имкониятига эгадир,-деб эълон қилди. У Чобаҳор портида кема ва таварларни жазб этиш учун ҳиндларнинг яхши тажрибаларига ишора этиб, Ўзбекистоннинг транспорт масъулларидан Чобаҳорда муҳайё этилган ушбу имкониятлардан фойдаланиш сўради. 

Эрон-Ўзбекистон транзит каридори фаоллаштирилди

Эроннинг Марказий Осиёга савдо каридори 1399 йил мурдод ойида (2020 йил август) Афғонистон орқали Ўзбекистонга Эрон дастлабки савдо юклари йўлга қуйилди. Афғонистон транспорт вазирлиги халқаро TIR конвенциясига биноан KTAI номи билан танилган Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Эрон автомобил транспорт каридорининг биринчи синов юкини ташиш бўйича конвенцияга мувофиқ ушбу йўлак Эрондан Афғонистон ҳудудига кириш билан Марказий Осиё мамлакатларига  юборилади,-деб эълон қилди. 

Бу вазирликнинг матбуо котиби Ҳикматулло Қавоиж Эроннинг Ўзбекистонга экспорт қилган биринчи юкини чой ва автомобил шиналари деб эълон қилди ва яқинда ана шу конвенцияга кўра, Эроннинг Тожикистон ва Қирғизистонга тижорат юклари ушбу мамлакатдан жўнатилди,-деб айтди. 

Унинг сўзларига кўра, Эроннинг биринчи транзит юклари Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Эроннинг KTAI деб номланган автотранспорт йўлакчасини синов тариқасида фаоллаштириш билан Афғонистон орқали Қирғизистонга юборилган эди,-деб қўшимча қилди. 

Эрон божхона транзит бош директори ҳам Эрон-Афғонистон-Ўзбекистон транзит йўлаги синов тариқасида Эрондан Афғонистонга ва ниҳоят Ўзбекистонга иккита юк машинаси юборилиши билн йўлга қуйилди,-деб айтди. 

Эрон-Афғонистон-Ўзбекистон синов каридорини фаоллаштириш синов лойиҳасини очилиш маросими 

Мустафо Оётийнинг таъкидлашича, биринчи марта Афғонистон орқали Бандар Аббосдаги Шаҳид Ражоий божхонасидан иккита юк машинаси Ўзбекистонга юборилганини баён этиш зимнида, KTAI каридорининг муваффақиятли очилиши ва шу йилнинг 5 августида Бандар Аббосдаги Шаҳид Ражоий божхонасидан Қирғизистон ва Тожикистонга тавар юборилишидан сўнг ушбу божхонадан транзит юклар иккита юк машиналари билан Дуғорун чегара божхонасидан чиқиб, Афғонистон орқали Ўзбекистонга жўнатилди,-деб таъкидлади. 

Оётийнинг таъкидлашича, тижорат маҳсулотларини Афғонистон орқали Марказий Осиё мамлакатларига етказиб бериш яқинда ташкил этилган энг қисқа ва энг арзон йўналишлардан биридир. Оётий шунингдек ушбу каридор очилишини Афғонистон ва минтақадаги тинчлик ава барқарорликни таминлаш учун минтақанинг ривожланиши ва иш 0ўринларини яратитилиши учуг муҳим деб билди. 

2020 йил август ойида Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазирининг ўринбосари. Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари, Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси ҳамда Эроннинг Тошкентдаги элчихонаси вакили иштирокида ўтказилган Эрон-Ўзбекистон қўшма автомобил транспорти қўмитасининг икки томонлама йиғилишида томонлар автотранспорт алоқаларини ривожлантиришни таъкидладилар. 

Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий ҳам жорий йилнинг феврал ойи бошида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли шартномани имзолаш учун рухсатнома тасдиқланганлигини эълон қилди. 

Евроосиё иқтисоди иттифоқига Ўзбекистон кузатувчи аъзолиги тасдиқлангани

Муҳим воқеалар ривожида, Ўзбекистон 2020 йил 21 декабр кунида (Россия, Белорусия, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) ва Молдавия нозирлиги,Ўзбекистон президенти ва  Куба вакили иштирокида ўтказилган Евроосиё иқтисодий Иттифоқи Олий Кенгашининг йиғилишида бу мамлакат Россия бошчилигидаги минтақанинг иқтисодий блокига-Евроосиё иқтисодий Иттифоққа аъзо бўлди. 

Евроосиё Иттифоқи Олий иқтисодий кенгаши Ўзбекистонни кузатувчи сифатида аъзолигини тасдиқлаш билан бир қаторда Кубани ҳам кузатувчи аъзолигини тасдиқлади ва иттифоқдаги кузатувчи давлат сони Молдавияни ҳисобга олган ҳолда учтага етди. Куба Евроосиёдан ташқари биринчи мамлакат ва Америка қитъасидаги Евроосиё иқтисодий иттифоққа кузатувчи аъзосига айланган биринчи мамлакатдир.   

Ўтган йилнинг июн ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сенат Мажлисида қилган суханронлигида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар анъанавий экспорт бозоларига киришда қийналиши мумкинлигидан хавотирланиш билдириб, Ўзбекистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини таклиф қилди ва бу иттифоқ Ўзбекистон ташқи савдосининг 70 фоизини ўзига ихтисос беради,-деб айтди.