Нью-Йоркда 65 ёшли осиёлик аёлга ҳужум қилинди (видео)
март 31, 2021 10:23 Asia/Tashkent
Америкалик бир эркак 65 ёшли аёлни Нью-Йорк шаҳридаги Manxettenda пиёдалар йўлакчасида тепиб, уни ҳақорат қилди.
Эрон телерадио компанияси халқаро хизматининг хабарига кўра, Нью-Йорк полицияси департементи пиёдалар йўлакчасида 65 ёшли осиёлик аёлга ҳужум қилган ва осиёликларга қарши сўзларни айтган қора танли эркак қидирилаётганини эълон қилди,-деб хабар беради Associated Press.