Эксперт: Ўзбекистонни туркий тилли мамлакатларига фақат иқтисодий манфаатлар боғлаб тўради
(last modified Sun, 04 Apr 2021 08:51:01 GMT )
апрел 04, 2021 13:51 Asia/Tashkent
  • Эксперт: Ўзбекистонни туркий тилли мамлакатларига фақат иқтисодий манфаатлар боғлаб тўради

Туркий тилли мамлакатлар деб аталмиш давлатлар маданий ва сиёсий ҳамкорликка ургу бераётган бир пайтда, Ўзбекистон транзит соҳасидаги ҳамкорликни ушбу мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликларнинг асосий йўналиши деб билади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев видео конфренция шаклида ўтказилган туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий йиғилишида, минтақанинг  транспорт ва коммуникация потенциалини ошириш катта стратегик аҳамиятга эга,-деб эълон қилди. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида

Ўзбекистон президенти шунингдек, Марказий Осиё йўналишида транспорт ва коммуникация каридорларини ривожлантириш ва лагистик инфратизилмаларни қуришга тегишли катта қўшма лойиҳаларни ижро этиш бизнинг манфаатларимизга тўлиқ жавоб беради,-деб таъкидлади. 

Ўзбекистон президентининг берган изҳороти туркий тилли мамлакатлар ўртасида ҳамкорликларни давом этттириш учун катта аҳамиятга эгадир. Баён этилган бу изҳорот шуни кўрсатадики, туркий тиллар мамлакатлар кенгашининг йиғилишларига катта аҳамият бермаган мамлакат сифатида Ўзбекистон ушбу кенгашга айрим аъзо мамлакатларнинг сиёсий ва маданий талабларига тан бериш ўрнига ушбу кенгаш билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлишни хоҳлайди. Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон ушбу кенгашга аъзоликни фурсатга айлантириш ва баҳраманд бўлиш пайидадир. Туркий тилли давлатлар деб номланган кенгашга айрим аъзо мамлакатлар, шу жумладан Туркия ва бошқа айрим мамлакатлар минтақа ва дунёда тинчликни сақлаш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш борасида сезиларли ютуқларга эришмадилар. Туркиянинг шубҳали тарзда Ливия ва Сурия тўқнашувларида ҳузур топиши туркий ҳамжиҳатлик лойиҳасига нисбатан Марказий Осиё республикаларининг шак-шубҳаларини кучайтирди. Дарвоқе, бу масала Ўзбекистон президентининг киритган охирги таклифларидан кейин маълум бўлдиким, Марказий Осиё мамлдакатлари Туркиянинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун Россия, Америка ва европалик мамлакатлар каби минтақа ва халқаро уйинчилар билан қаршилик қилишни хоҳламайдилар.  

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида

Шу муносабат билан Кавказ ва Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Ҳусейн Усубалиев шундай фикр билдиради: "Туркия Марказий Осиё ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида сайъ-ҳаракат олиб бормоқда ва минтақа мамлакатлари билан фаол равишда икки толмонлама ва кўп томонлама алоқаларни кўриб чиқиш ва фикр алмашишни ишчи дастурига киритган. Аммо бу сайъ-ҳаракатлар амалда Анкара расмийларининг нуқтаи назарида бўлган керакли натижани бермади."

Зикр этиш жоизки, туркий тилли мамлакатлар деб аталмиш ҳамкорлик кенгаши ташкил этилиши замонидан бошлаб ҳозиргача ўз йиғилишларини ўтказиш учун муштарак тил унвонида туркий тилидан фойдаланишга қодир эмаслигини кўрсатди. Туркия ва Озарбайжон Республикаси қаторида Қозоғистон,ва Қирғизистон ҳам ушбу кенгашнинг аъзосидир. Ўзбекистон ҳам кўп паст-баландликлардан сўнг охири 2019 йилда ушбу кенгашга аъзо бўлди. Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгаши ўз йиғилишларини рус ва инглиз тилида ўтказишади. Қирғизистон ва Қозоғистон каби бу кенгашга аъзо мамлакатлар  асосий тил сифатида рус тилидан фойдаланади. Ҳақиқатан ҳам "туркий муштарак тил"  атрофида ҳамжиҳат бўлиш турли сабаблар, шу жумладан туркий тилнинг хилма-хиллиги ва географик тарқоқлиги сабабли мушкулот келтириб чиқаради. Шу билан бирга ушбу кенгаш иддао қилаётган туркий иттифоқ ҳеч қачон амалга ошириб бўлмайдиган хаёлдир ва фақат Туркия бунинг пайидадир. Ҳолбуки ушбу кенгаш ьаъзолари ўртасида қавмий ихтилофлар ҳам мавжуд. Туркий тилда муошират қиладиган Туркманистон катта биродар сифатида Туркиянинг ролини қабул қилмагани ва туркчилик ғоясига пайравлик қилмагани учун ҳозирга қадар ушбу кенгашга аъзо бўлгани йўқ. Ҳақиқатан ҳам Туркманистон "туркман миллатчилиги"-ни таъкидлаб кенгашга қўшилишдан бош тортди. 

Хулоса қилиб айтганда, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларитомонидан қўллаб-қувватланадиган Ўзбекистон президентининг изҳороти шуни кўрсатадики, бу мамлакат ва минтақадаги  бошқа давлатлар туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгаши доирасида ўзманфаатларини таминлашни мақсад қилган. Ҳақиқатан ҳам Марказий Осиё мамлакатларининг ҳозирги эҳтиёжлари хорижий мамлакатлар кўмаклари билан транзит йўлларини диверсификация қилишдан иборат. Ўзбекистон расмийлари кенгашга аъзо мамлакатларнинг ёрдами билан транзит каридорларини диверсификация қилишни мақсад қилган.