апрел 24, 2021 14:39 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон Республикасида ҳижобни тақиқлаш масаласига қарши аксиламаллар
    Озарбайжон Республикасида ҳижобни тақиқлаш масаласига қарши аксиламаллар

Озарбайжон Республикасида ҳижобни тақиқлаш масаласи бу ҳам бўлса муборак Рамазон ойида Жанубий Кавказ минтақасида ягона мусулмон мамлакатининг диндорлари ва мўминлари учун бир муаммога айланиб қолган.

Шу муносабат билан "Tenglik TV" видео дастурида Озарбайжон Республикаси жума диний жамиятининг раиси Ҳож Илғор Иброҳим Уғлу ушбу мусулмон мамлакатида ҳижобни кийиш бўйича чекловларга ишора этиб, Муборак Рамазон ойи кириб келиши билан ҳар йили баъзи кишиларнинг исломофобияси илдиз олаётганга ўхшайди,-деб айтди. 

Озарбайжон Республикаси жума диний жамиятининг раиси Ҳож Илғор Иброҳим Уғлу

Озарбайжон Республикасининг сиёсий ва диний арсасида фаол шахслар жумласидан бири Ҳожи Илғор Иброҳим Уғлу охирги пайтда муборак Рамазон ойида ушбу мусулмон мамлакатнинг масжидларини очишни сўраган эди. 

Зикр этиб ўтиш жоизки, Озарбайжон Рспубликасининг мусулмон халқи жорий йилда шундай бир шароитда муборак Рамазон ойини кутиб олишдиким, ушбу мамлакатнинг масжидлари ёпиқ эди ва ўтган йиллардек Озарбайжон Республикасининг мўмин ва диндор қатламига қарши босимлар мушоҳада этиларди. 

Бироқ, Тоғли Қорабоғнинг иккинчи урушида халқ кўнгиллилар кучлари фаол иштирок этганидан ва Озарбайжон Республикаси Арманистон устидан қариб ўттиз йил ичида тугаган 44 кунлик урушда қатъий ғалаба қозонганидан сўнг озарий диндорларнинг умидлари диққат марказида масжидларни қайта очиш ва ислом эркинлиги қарор олганди. 

Шу муносабат билан Россия эксперти Сергей Жанет Маркус Озарбайжон Республикаси мусулмон мамлакат эканига ишора этиб, ушбу мамлакатда ҳимобни ман этиш мантиққа тўғри келмайди ва бундан оғирроқ вазъиятни тасаввур этиш мумкин эмас,-деб таъкидлади.  

Россиянинг ушбу эксперти Бокуда журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида шунингдек шундай деб қўшимча қилди: "Боку давлати томонидан ҳижобни тақиқлаш бўйича олиб бораётган сиёсати Озарбайжон Республикасида қадимий анъаналар ва умумий ваҳдатнинг ўртадан йўқ бўлиши сабабига айланади."

Озарбажон Республикасида ҳижобни тақиқлашга қарши аксиламаллар 

Бироқ, Озарбайжон Республикаси мусулмон халқининг талаблари амалда татбиқ этилмаслиги шундай бир шароитда амалда татбиқ этилмаптиким, бундай сайъ-ҳаракат ушбу мамлакатнинг Конституциясига зиддир. Аслида Озарбайжон Республикасида ҳижобни чекловчи қонун йўқ. Озарбайжон Республикаси Конституциясига биноан ушбу мамлакатнинг бошқарув органи ушбу мамлакат мусулмон халқининг диний эътиқодларини таъминлаши ва кафолатлаши шарт. 

Аслида, Озарбайжон Республикаси каби мусулмон давлатда ҳижобни тақиқлаш маъносиз ва имконсиздир. Чунки ҳижоб кийиш мусулмон халқининг дини ва эътиқодининг ажралмас қисмидир. Шу билан бирга Озарбайжон Республикаси Конституциясига биноан ушбу мамлакат халқи фикр ва овоз бериш эркинлигига эгадир ва ҳукмрон ҳукумат мусулмон халқининг кўпчилигининг талабларини қондириши ва бажариши шарт. 

Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев 

Озарбайжон Республикасидаги ушбу илғор қонунга қарамай Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳукумати шиаларга қарши бўлган баъзи хорижий мамлакатлардан ўрнак олиб, ҳижобни тақиқлашга сайъ-ҳваракат қилмоқда. 

Илҳ\ом Алиев ҳукумати сионистик режим босими остида мусулмонларга, айниқса шиаларга қаттиқ чекловлар қуйгани айтилмоқда. Масалан, 2010 йил 17 ноябрда Озарбайжон Республикасининг уша пайтдаги таълим ва тарбия вазирининг фармони билан ўрта мактабларда ҳижоб кийиш тақиқланган эди. Ушбу ҳижобга оид тақиқ Озарбайжон Республикасининг бошқа ҳукумат ва таълим муассасаларига  ҳам тарқалди ва норасмий равишда бутун мусулмон мамлакатида жорий этилди. 

Озарбайжон Республикасида ҳижобга қуйилган тақиқнинг умумий хулосасида қуйидагиларни айтиш керак: Озарбайжон Республикаси аҳолисининг 98 фоизидан кўпроғи мусулмонлар ва уларнинг аксарияти ўн икки имомнинг шиалари ҳисобланади. Бунга қарамай, Илҳом Алиевнинг давлати доим ўз мамлакати мусулмон халқининг истаклари ва талабларига қарши ҳаракат қилмоқда. Шу жумладан Азарбайжон Республикаси президенти  мамлакат халқи бир неча марта ўз нафратини билдирган томонлар билан ҳамкорлик қилишини намойиш этди. Ирқчи Исроил режими Илҳом Алиев бошчилигидаги Боку ҳукуматининг ҳамкорлик қилаётган томонлар жумласидандир. 

 

Ёрлиқ