апрел 30, 2021 22:28 Asia/Tashkent

Ишғолий сарзаминларда кўприк қулаши оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлиб, 150 нафар тан жароҳати олишди.

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, бугун бомдод вақтида Ал-Халил шимол-ғарбида жойлашган Жармақ тоғи яқинида яҳудийларнинг мазҳабий маросимлари жараёнида кўприк қулаши натижасида камилда 40 киши ҳалок бўлди ва 150 нафар ярадор бўлишди.

Пайшанба куни ўнлаб минг яҳудийлар тарихи иккинчи асрга бориб тарқаладиган зиёратгоҳда йиллик мазҳабий маросимни ўтказиш учун тўпланишган эди. 

Айрим оммавий ахборот воситалари бу ҳодисани маросимни ўтказиш платформасининг қулаши натижасида ва жароҳат олганларнинг сонини 200 киши ҳақида хабар беришди. 

Ёрлиқ