Марказий Осиёда Америка ҳарбий базасини ташкил этишга нисбатан Россиянинг аксиламали
(last modified Sun, 02 May 2021 10:01:55 GMT )
май 02, 2021 15:01 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда Америка ҳарбий базасини ташкил этишга нисбатан Россиянинг аксиламали
    Марказий Осиёда Америка ҳарбий базасини ташкил этишга нисбатан Россиянинг аксиламали

Афғонистондан ҳарбий кучларни чиқариш билан бир вақтда Марказий Осиёда Америка ҳарбий базасини таъсис этиш эҳтимоли ҳақидаги гумонлар шитддат олган бир пайтда, Россия ташқи ишлар вазирининг Тожикистон ва Ўзбекистонга ташрифи ушбу ҳаракатнинг ёмон оқибатларидан далолат беради.

Америка давлати ўтган ойлар давомида расмий равишда Афғонистондан ўз ҳарбий кучларини босқич-мабосқич чиқаришни эълон қилди. Охирги ҳафталар давомида ушбу сайъ-ҳаракатларни ижро этиш муқаддимаси бошлаб юборилганга ўхшайди. Айни пайтда, Америка ҳукумати 

сиёсий ва хавфсизлик шов-шувида чиқиб кетиш жараёнини таъминлаш баҳонасида B-52  бомбардимончи самолётларини Қатардаги ҳарбий базасида жойлаштириш каби бир қатор ҳарбий ҳаракатларни амалга оширди. Америка ҳукуматининг берган маълумотига кўра, ҳарбий кучларни Афғонистондан чиқариш 2021 йил 11 сентябрдан бошланади. 

Америка кучлари Афғонистонни тарк этиши 

 Шу билан бирга Афғонистон расмийлари ва минтақадаги айрим мамлакатларнинг ушбу масалага муносабати ҳам аҳамиятни касб этади. Афғонистон расмийлари шунингдек таҳлилчилар бу ҳаракатни, яъни кучларни барданида чиқариш ҳаракатини  "масъулиятсизлик" деб атаб, барқарорсизликнинг Афғонистонга қайтиши оқибатларидан бири бдеб билишади. Дарҳақиқат,   АҚШнинг Афғонистондаги қарийб йигирма йиллик иштироки нафақат олдиндан эълон қилинган мақсадларига эриша олмади, балки бу кучларнинг тўсатдан чиқиб кетиши масалани аввалгидан ҳ\ам ёмонлаштириши мумкин.

Марказий Осиёда ҳарбий база яратиш имконияти 

АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этар экан, АҚШ оммавий ахборот воситалари Марказий Осиёда АҚШнинг ҳарбий базасини яратиш имкониятига тегишли янги оммавий ахборот воситаларининг тўлқинини бошлади. Тақдим этилган таҳлилларга кўра, ушбу ҳарбий база Афғонистон ҳукумати ва Афғонистондаги АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган бошқа кучларни ҳимоялашга алтернатива бўлади. Ҳарбий база шунингдек, Афғонистоннинг шимолий сизиғидаги хавфсизликнни таъминлаш учун Марказий Осиё мамлакатлари билан қўшма ҳамкорлик учун платформа сифатида қаралади.  

Ушбу масала Марказий Осиё мамлакатлари томонидан, айниқса Афғонистоннинг Балх каби баъзи шимолий вилоятларидаги сўнгги хавфсизлик ҳаракатлари туфайли маъқулланди. Айни пайтда Россия ва Марказий Осиё расмийлари минтақавий хавфсизлик идоралари билан бирга минтақадаги террористик гуруҳлваврнинг шубҳали ва яширин фаолияти тўғрисида бир неча бор огоҳлантиришган.  

Афғонистоннинг ИШИДни қайта тиклаш учун янги платформа сифатида тутган ўрни тўғрисида баъзи писсемистик сценариялар мавжуд. Бунга кўра, муқовимат кучлари томонидан сурия ва Ироқда ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб этиш бирга ушбу такфирий-террористик гуруҳни қуллаб-қувватловчи мамлакатлар уни дунёнинг бошқа бир геосиёсатида жонлантиришга ҳаракат қилдилар. Сўнгги ойларда Афғонистоннинг айрим қисмларида ИШИД террорчи гуруҳининг амалиётлари ҳақида кўплаб хабарлар келиб чиққан ҳолда, гуруҳнинг Афғонистонда қайта фаоллашиши ҳақидаги тахминлар кучайган. АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиши бу жараён учун бошланғич нуқтадир.  

АҚШ ҳарбий базасини жойлаштириш учун мумкин бўлган вариантлар

АҚШнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базасини қабул қиладиган мамлакат номи ҳали номланмаган бўлсада, аммо биринчи навбатда Туркманистон бундай мамлакатлар бўлмайдигани аниқ. Бетарафлик доктринасини қабул қилганлиги ва 1996 йилда БМТ ташкилоти томонидан ратификация қилинганлиги сабабли бу мамлакат чет ҳарбий базасини жойлаштиришга қодир эмас. Бироқ, бошқа мамлакатларда бунинг учун потенциал имкониятлари мавжуд кўринади. 

Яқинда Нью-Йорк Таймс газетаси АҚШнинг айрим расмийларига таяниб, АҚШ базасини жойлаштириш учун учта мамлакат, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонни эҳтимолий вариант деб келтирди. Бошқа баъзи оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, яқинда АҚШ расмийлари ва ушбу мамлакат ўртасида баъзи бир маслаҳатлашувлар уша ҳарбий базани ташкил этиш мақсадида бўлиб ўтган. 

Тожикистон Президенти Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашадиган делегациялар раҳбарлари билан учрашди.

Айни пайтда, Қозоғистон ва Тожикистонда кўтарилган яна бир масала-уларнинг Коллектик Хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзолигидир. Айни пайтда, ушбу мамлакатлар Россиянинг ҳарбий базалари ва мудофаа объектларининг қўшма тармоқларига мизбонлик қилмоқда. Табиийки, ушбу икки мамлакатда АҚШ ҳарбий базасини ташкил этиш Коллектик Хавфсизлик шартномаси ташкилотининг келишуви каби янада мураккаб шартларни талаб қилади. Аммо ҳозирги пайтда, минтақавий хавфсизлик ташкилотига аъзо бўлмаган Ўзбекистон, буни амалга ошириш учун яхшироқ мавқега эга. Аввалроқ Ўзбекистон 2001 йилда Қаршийнинг Хонободида АҚШ ҳарбий базасини қабул қилганди. 

Россиянинг аксиламали 

Жорий йилнинг март ойида Жо Бойден Америка кучлари афғонистонни тарк этишини расмий равишда эълон қилганида, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатъий аксиламал кўрсатиб, бу ҳаракатни Толибон гуруҳи билан келишилган олдинги келишувга хилоф деб атади. Россия ОАВ ҳам Афғонистондан Американинг чиқиб кетишини истиқбол этиш зимнида, охирги йилларда ушбу мамлакатнинг стратегик мағлубиятга учраганини таъкидлаб, бу жараён барқарорсизликнинг кенгайишига олиб келиши мумкин дея шарҳ-изоҳ беришди. 

Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада ҳамкорликни кучайтиради

Бироқ, эҳтимол Россиянинг биринчи жиддий аксиламали жанубдаги тожик кучлари билан қўшма машқлар ўтказишини назарга олиш мумкин. Кўп ўтмай айнан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Марказий Осиёга ташрифи Россиянинг жавоби сифатида ОАВ эътиборини ўзига жалб этди. Окей Пресс нашрининг хабар беришича, Шойгунинг Тожикистон ва Ўзбекистонга ташрифи аслида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши билан боғлиқ хатарларга муносабатдир. ТАСС ахборот агентлиги ўзбек расмийлари билан учрашув чоғида Шойгунинг сўзларига асосланиб, "икки мамлакат мудофаа вазирлари учрашувида икки давлат 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик ҳарбий шериклик режасини тайёрладилар."  Бу масала амалга оширилса, Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базасини жойлаштирилишига тасир етказиши мумкин. 

Россия ва Тожикистон "минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими" бўйича стратегик битим имзолади 

Шойгунинг минтақавий ташрифидан сўнг, КХШТ мудофаа вазирлари ҳам Душанбеда қўшма йиғилиш ўтказдилар. Тожикистонда Шойгу тожикистонлик ҳамкасби Шерали Мирзо билан ҳам учрашди ва "минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими" бўйича стратегик битимни имзолади. шунга кўра, Россия мудофаа тизими бутун Тожикистон бўйлаб фаоллаштирилиши мумкин.  

Умуман олганда, Россиянинг Марказий Осиё минтақасида мамлакат манфаатларининг стратегик соҳаси бўлган АҚШ ҳарбий базасини яратишга бўлган муносабатини ушбу аксиламаллардан яхши англаш мумкин. Бироқ, келажакда АҚШнинг Кремль ва Марказий осиё давлатлари билан олиб борадиган сиёсий ва хавфсизлик бўйича ушбу музокараларида минтақада АҚШ ҳарбий базасини яратиш ёки ўрнатмаслик шунингдек унинг жойлашган жойи, кучлар, тажҳизотлар ва унинг амалиёт эркинликлари  кўлами каби амалий тафсилотлар аниқлайди.