Тошкентдаги Ғалаба боғида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирлар(фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i61236-Тошкентдаги_Ғалаба_боғида_Хотира_ва_қадрлаш_кунига_бағишлаб_ўтказилган_тантанали_тадбирлар(фотожамланма)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган расмий тадбирларда иштирок этди. Аввал хабар берилганидек, дастлаб, давлат раҳбари Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
май 10, 2021 10:24 Asia/Tashkent
  • Тошкентдаги Ғалаба боғида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирлар(фотожамланма)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган расмий тадбирларда иштирок этди. Аввал хабар берилганидек, дастлаб, давлат раҳбари Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Шундан сўнг Президент ушбу боғдаги амфитеатрда ташкил этилган тантанали тадбирда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, Ўзбекистон халқини табриклади.