Кобулдаги қонли террористик терактнинг парда ортида
(last modified Mon, 10 May 2021 09:48:34 GMT )
май 10, 2021 14:48 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги қонли теракт ҳодисасининг парда ортида
    Кобулдаги қонли теракт ҳодисасининг парда ортида

Афғон расмийлари Кобул шаҳрининг шиа мусулмонлари яшайдиган минтақада содир этилган портлашдаги талафотларнинг сонини 58 нафар ва тан жароҳати олганларнинг сонини 150 нафар деб эълонт қилдилар.

Агарчи бирон бир гуруҳ ушбу терактнинг масъулиятини ўз зиммастга олмаган бўлса-да, аммо Афғонистон давлати Толибон гуруҳини ушбу портлашнинг масъули деб эълон қилди. Толибон гуруҳи ҳам бунга қарши ушбу ҳодисада алоқадор эмаслигини билдирди. Бошқа айримлар шанба куни содир этилган террористик ҳужумларнинг масъулияти ИШИД террористик гуруҳининг зиммасида деб билишмоқда. Кобулдаги қонли теракт ҳодисалари ҳақидаги тахминлар қандай бўлишидан қатъий назар Афғонистон ҳиқиқатига тўғри келади.  Бу масала бўйича бир нечта муҳим нуқтани баён этиш аҳамиятга моликдир: 

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида юз берган портлаш

Биринчи масала бу шанба куни Кобулда юз берган қонли теракт шукндай бир шароитда содир этилдиким, Америка давлати Доха келишувига асосан ўтган шанба кунидан бошлаб босқичма-босқич ўз ҳарбийларини Афғонистондан чиқаришни бошлади. Ҳар ҳолда шуниси аниққи, Америка Афғонистонда 20 йил ҳузур топишидан сўнг, охир-оқибат ўз кучларини ушбу мамлакатдан чиқарди. Аммо шундай савол тўғиладиким, Афғонистонда 20 йил ҳузур топишнинг муваффақиятлари нимада? Россия Федерацияси хавфсизлик  кенгаши аъзосининг фикрига кўра, Америка ушбу мамлакатда 20 йил давомида олиб борилган урушда мағлуб бўлди. 

 

Россия Федерацияси хавфсизлик  кенгаши аъзоси ва Россиянинг ҳарбий масалалар бўйича етакчи эксперти Алексей Пушков

Россия Федерацияси хавфсизлик  кенгаши аъзоси ва Россиянинг ҳарбий масалалар бўйича етакчи эксперти Алексей Пушков бу ҳақлда шундай фикр билдиради: "Америка кучларининг Афғонистондан орқага чикиниши ушбу мамлакатда узоқ давом этган урушда Вашингтоннинг мағлуб бўлишининг нишонасидир. Америка ўтган 20 йил давомида Афғонистондаги мақсадларига эришолмади. "

Иккинчи муҳим нуқта шундаки, америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондан чиқиши жараёнида ушбу нотинчликлар шиддат олган ва Кобулдаги мазкур портлашни Афғонистондаги охирги нотинчликлар кенгайишидан намуна деб билиш мумкин. Бунга қўшимча, афсўски, ўтган ҳафталар давомида Афғонистоннинг Кобул шаҳри ва бошқа айрим минтақаларида режалаштирилган террористик ҳужумларнинг кўпайиши Афғонистонда қавмий ва мазҳабий ихтилофларни кучайтириш мақсадида ёвуз режа тузишлардан далолат беради. Шак-шубҳасиз шуниси аниққи, Афғонистон халқининг душманлари ғарбий кучлар ушбу мамлакатни босқичма-босқич тарк этиши вақтида ушбу мамлакатни икки бўлиш ва ички урушни ижод этишни мақсад қилишган ва Афғонистон жамияти, уламолари ва намояндалари ушбу фитна-найранглардан эҳтиёт бўлишлари керак.    

Учинчи муҳим нуқта шундаки, Афғонистоннинг кўп экспертлари ва сиёсатчилари Оқ Уйни ИШИД террористик гуруҳ билан ҳамқорлик қилишда айбламоқда ва  13 йилдан бери Афғонистон қудратини бошқариб келаётган Ҳомид Карзай ушбу террористик гуруҳни минтақада ўзининг катта сиёсатларини амалга ошириш учун Американинг "маҳсули ва воситаси" деб билади. Ҳақиқатан ҳам, ғарбликлар ҳимояси билан Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳ пайдо бўлган замондан бошлаб, ушбу террорчи гуруҳ бир неча марта таълим-тарбия ва маданий марказларга ҳужум уюштирди. 

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай 

Охирги муҳим масала шундаки, сўнгги йилларда Афғонистондаги нотинчликлар ва тўқнашувларнинг катта қисми Толибон гуруҳига тегишли бўлса-да, аммо айрим сиёсий экспертларнинг нуқтаи назаридан  Толибон гуруҳи шиа мусулмонлари яшайдиган минтақада шанба куни содир этилган терактда алоқадор бўлмаган ва ушбу ҳодисани маҳкум этиш зимнида, ИШИД террористик гуруҳини ушбу портлашда масъул деб эълон қилди. бу экспертларнинг фикрига кўра, Толибон гуруҳи ушбу ҳужумларга эҳтиёж сезмайди ва бундай душманликлардан йироқда бўлишга ҳаракат қилмоқда. Чунки ўтган 20 йил давомида Афғонистонда сиёсий қудратга эришиш учун ўзини яқин қолган деб билади ҳамда қудрат бошида бўлиш ва ҳузур топиш учун халқнинг қонуний  меҳр-муҳаббатини қозонишга эҳтиёж сезади.  

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, аксарият экспертларнинг фикрига кўра, ИШИД террористик гуруҳининг Ироқ ва сурияда мағлуб бўлишидан сўнг, Ҳиндистон қитъаси шу жумладан Афғонистон ва Покистон ИШИД террорчи гуруҳининг боқий қолган кучларини жойлаштириш учун энг яхши вариант ҳисобланади. Агарчи ИШИД террористик гуруҳ ушбу минтақада базага эга бўлмасада, аммо географик кенглик, гиёҳванд моддалар, экстремизм, қашшоқлик ва ниҳоят Америка давлатига мухолиф бўлган Россия, Хитой ва Эронга яқин бўлиши Америка сиёсатчилари ИШИД террорчи гуруҳининг кучларини ўз мақсад ва ниятларини амалга ошириш мақсадида ушбу минтақада жойлаштиришлари сабабига айланган. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Американинг собиқ сиёсатчиларининг сўзларига кўра, ИШИД террорчи гуруҳи ушбу мамлакат сиёсатчиларининг маҳсулидир ва минтақада ғарбий уйинчилар ва Американинг янги агентидир. Бошқача ифодалаганда, агарчи афғон гуруҳлари ҳозирга қадар қудратни тақсимлаш масаласида бирон бир консенсусга килгани йўқ, аммо шуни маълумки, охир-оқибат Афғонистоннинг сиёсий партиялари, гуруҳлари ва қавмлари ўзларининг сиёсий мавқеига муносиб равишда Афғонистоннинг келажак қудратида муҳим ролй уйнайдилар. Аммо Америка ҳарбийларининг Афғонистондан чиқиши билан агарчи бу борада шак-шубҳаларо бор бўлсада, Оқ Уй расмийлари ушбу мазлум мамлакатнинг ички ишларига аралашишини давом эттирмоқда. Шунинг учун ИШИД террористик гуруҳи Оқ Уйнинг мақсадлари учун энг муҳим вариант саналади. Нотинчликларни ижод этиш, террористик ҳужумларни уюштириш, қурқитиш, қавмий ихтилофларни келтириб чиқаришАфғонистонда келаси ҳафталар ва ойларда ИШИД террористик гуруҳининг эҳтимолий сайъ-ҳаракатлари жумласидандир. Албатта, ИШИД террорчи гуруҳининг Афғонистонда бундай ҳаракатлари айрим америкалик ҳомийлар ушбу мамлакатда Ғарб кучлари ҳузур топишини давом эттириш масаласини кутаришлари сабабига айланиши мумкин. Ҳар ҳолда афғонлараро музокаралари давом этаётган ва бу билан бирга Афғонистондан америкалик ҳарбийларни босқичма-босқич чиқариш бошлангани билан бир вақтда,  Афғонистоннинг ҳозирги вазъиятидан ўтиш ва эҳтимолий таҳдидлар билан қарши курашиш учун ушбу мамлакатнинг уламоларининг позициялари қаторида Афғонистон халқи ҳушёр бўлиши ва бирдам бўлиши зарурий муҳим иш саналади. 

Ёрлиқ