май 11, 2021 15:10 Asia/Tashkent
  • Эрон 13 президентлик сайловларининг махсус дастури
    Эрон 13 президентлик сайловларининг махсус дастури

Эронда президентлик сайловларининг 13 босқичи 2021 йил 18 июн куни бўлиб ўтади. Ушбу сайловда Эрон Ислом Жумҳуриятининг саккизинчи президенти тўғридан-тўғри халқ овози билан сайланади.

Шу муносабат билан сизларга тақдим этиладиган бир қатор дастурда Эронда сайлов тизими ва унинг Конституциясидаги аҳамиятни ўрганар эканмиз, биз ушбу масалани бўлажак сайловлар ва уларнинг хусусиятларига оид турли жиҳатлар ва турли қарашларни кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. 

Эронда сайловлар

Эронда сайловлар диний халқчиликнинг муҳим устунларидан бири саналади. Бу аҳамият фракцияларга бўлинишидан қатъий назар жиддий рақобат учун замин яратадиган сайловлар тақдирини белгилашда халқ овозининг ҳал қилувчи роли билан боғлиқдир.

Сайлов майдони, айниқса президентлик сайлов қуттиларидаги одамларнинг ҳузур топиши энг жўшқин ва жозибали манзараларидан биридир. Президентлик сайловлар президентнинг Эрон сиёсий тизимидаги муҳим мавқеи, шунингдек унинг ваколатлари ва вазифалари туфайли алоҳида аҳамиятга эга. Президентлик тизимида президент ижро этувчи вазифаларга эга бўлган ҳукумат ҳайатининг бошлиғини англатади. Ушбу тизимларда ҳокимият ўртасида бўлиниш мавжуд ва ижро этувчи ҳокимият қонунчилик палатасидан мустақилдир. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари

 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Имом Хумайний (р.а) риҳлатининг 25 йиллиги муносабати билан қилган нутқларининг бир қисмида, Эрон Ислом Жумҳурияти тизимида сайловнинг аҳамияти ва мавқеи ҳақида шундай таъкидладилар: 

""Исломий Жумҳурият намунасида " нафақат халқчилик ва дин икки алоҳида элемент эмас, балки халқчилик диндан келиб чиқади; "Айримлар бизнинг бузруквор имомимиз сайловни Ғарб маданиятидан олганлар деб уйлашади ва уни исломий шариат ва исломий тафаккур билан аралаштирди деб уйлашади; Йўқ, агар сайлов, халқчилик, халқ овозига таяниш диннинг бир қисми бўлмаганида ва исломий шариатдан фойдаланилмаганида, Ул ҳазратда ҳеч қандай чекловлар йўқ эди. Ул ҳазрат масалани қатъий ва очиқчасига баён этардилар. Бу диннинг бир қисмидир... исломий шариат риоя этилиши керак. Ва ушбу тизимдаги иш оқими халқчилик воситаси билан ижро этилади.... Иш эса халқнинг қўлидадир; Бу эса бузруквор имом ҳаракатининг асосий устунидир. "

Ул ҳазрат ҳижрий-шамсий 1392 йилда сўзлаган нутқларида (март 2013) ўз тақдирини белгилашда Эрон халқининг эркинлиги ва ҳузур топишининг тимсоли эканини баён этиш зимнида, шундай таъкидлаган эидилар: "Сиз мамлакат президентини сайлаганингизда, яъни мамлакатнинг барча ижро этувчи ҳокимиятларини  сиз танлаган ва сизнинг овозингиз ва иродангиз асосида президент бўлган шахснинг қўлига топширасиз. Парламент намояндаларини сайлаганингизд, сиз қонун чиқарувчи ҳокимиятни, шунингдек ижроия ишини назорат қилишни ўзингиз билган ва сайланган одамларга топширасиз. Бинобарин, сиз сайлайсиз. Бу иш мамлакат ишларини бошқаришда халқнинг қулдрати ва халқ томонидан мамлакат тақдирини белгилашдир. Бу оз ёки кичик нарса эмас, бу биз учун ҳамма нарсадир". 

Демократик бир жамиятда айнан сайловчилар ва овоз берувчилар ўзларининг овозлари билан лавозим ёки мансабга эга бўлиш учун малакали ва салоҳияти бор кишиларни танлаб олиб, уларни шу лавозимга тайинлашади. 

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Конституцияси 

Эрон Конституциясининг 56 моддасида сиёсий қудрат ва ҳокимият манбаи сифатида ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тан олинган. Шу муносабат билан конституциянинг бошқа принципларида ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш тартиби ва эркин сайловларни ўтказиш учун овоз бериш усуллари кўрсатилган.  

Конституциянинг 6 моддасида таъкидланишича, Эрон Ислом Жумҳуриятида мамлакат ишларини бошқариш жамоатчилик фикри асосида амалга оширилади. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Солеҳ Искандарий Эрон Конституциясида президентлик ваколатларига ишора этиб, президент халқ овози билан тўғридан-тўғри сайланади ва мамлакатдаги маъмурий ва ижроия  ишларини мамлакатнинг иккинчи шахси сифатида қабул қилади. У катта кучга эга, чунки барча имкониятлар, ваколатлар, бурчлар ва қонуний ҳуқуқларни ушбу мавқега мувофиқ равишда Констиституция бу шахс учун назарга олган,-деб фикр билдиради.     

Ҳуқуқ ва сиёсатшунослик назариячилари республика бошқарувини энг яхши бошқарув  шакли деб билашади. Эрон Исломий Инқилобининг энг муҳим ва энг йирик сиёсий ютуқи "Исломий Жумҳурият тизимни амалга ошириши эдиким, бу принципда "халқ суверенитети"  ёки "республика" принципи "сиёсий тайинлашнинг иллоҳий суверинитети " ёки "ислом" принциплари билан тўғри келади. 

 

Ёрлиқ