Фирдавсийни хотиралаш куни; Форс тили ва Эрон халқининг ўзлигини тасдиқловчи далилдир
(last modified Sat, 15 May 2021 06:01:04 GMT )
май 15, 2021 11:01 Asia/Tashkent
  • Фирдавсийни хотиралаш куни; Форс тили ва Эрон халқининг ўзлигини тасдиқловчи далилдир

Ҳаким Абулқосим Фирдавсий Эроннинг машҳур шоирларидан бири ва шунингдек жаҳоннинг энг машҳур қаҳрамонлик эпоси асарларини яратган адиблардан бири саналади.

Эроннинг буюк шоири Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳижрий 329 йилда (милодий 920-1020) Хуросони Разавий вилоятининг маркази Машҳад шаҳрининг яқинидаги Тус шаҳрида туғилган. 

Эронда урдубиҳишт ойининг 25 куни (15 май) машҳур шоирнинг туғилган кунини эъзозлаш ва улуғлаш куни деб номланган. Ҳар йили ушбу кунда Эрон бўйлаб Фирдавсий ва Шоҳнома асарини улуғлаш маросимлари олий ўқув юртлар, ушбу буюк шоирнинг мақабараси ва тадқиқот олиб борувчи марказларда нишонланади.

Донишманд Абулқосим Фирдавсийнинг қабри Тусда ва Машҳаднинг турли диққатга созовор жойлари орасида жойлашган бўлиб, уни зиёрат қилиш ҳар бир эронлик ва чет эллик сайёҳни қизиқтиради.