Эронда 13-президентлик сайловига бағишланган махсус дастур (5)
Эроннинг демократик тизимлаштиришдаги мавқеига бир назар
Минтақадаги мамлакатлар билан таққослаганда Эроннинг демократик тизимлаштиришдаги мавқеига бир назар
Ҳар қандай мамлакатда сайловлар демократиянинг мавжудлигини ва мамлакатнинг сиёсий тақдирида халқнинг ролини кўрсатади.
Сайлов ва сиёсий қатнашиш - бу расмий ва институционал жараёнлар бўлиб, унда мамлакат аҳолиси маълум бир муддат давомида шахсни ёки шахсларни ҳукумат лавозимига ёки маълум бир масъулиятга сайлайди. Сайловларнинг асосий мақсади халқ вакилларини демократик ва ротацион тарзда сайлаш. Дарҳақиқат, демократия дегани, яъни халқнинг ўз тақдирини белгилашдаги суверенитети, шунингдек, элита қўлидаги ҳокимиятнинг эркин айланиши.
Шунга кўра, ҳар қандай мамлакатда сайловлар демократиянинг мавжудлигини ва мамлакатнинг сиёсий тақдирида халқнинг ролини кўрсатади. Бироқ, баъзи мамлакатларда ушбу нарса кўпроқ ва баъзиларида камроқ, бошқа бирларида эса бу сайловлар мутлақо хӯжакӯрсинга ўтказилади.
Масалан, араб давлатлари орасида Ироқ икки турдаги сайловлар ўтказиладиган давлатлардан биридир. Ушбу сайловлардан бири шаҳар кенгаши билан боғлиқ. Ироқдаги ҳар бир вилоят ўз маъмурий тузилмаси ва вилоят кенгашига эга бўлган минтақадир. Бошқа сайловлар парламент сайловлари билан боғлиқ. Президент парламент томонидан сайланади. Ироқдаги қоиданинг қизиқ томони шундаки, ҳар бир амалдор учун алоҳида шартлар мавжуд ва бу мамлакатда этник ва диний хилма-хилликка бориб тақалади. Ироқда президент сунний курдлардан, бош вазир шиа араблардан ва парламент раиси сунний араблардан бўлиши керак.
Сурияда президентлик сайловлари кўп йиллар давомида ҳар етти йилда ўтказилиб келинмоқда. Албатта, бу ҳар доим ҳам президентлик сайловларида номзод сифатида қатнашиш имкониятлари ҳамма учун бир хил бўлган дегани эмас. Парламент ва муниципал кенгашга сайловлар бу мамлакатларда ўтказиладиган бошқа сайловлардир.
Қувайтда ҳам шаҳар кенгашлари сайловлари, ҳам парламент сайловлари бўлиб ўтади. Ушбу мамлакатда парламент сайловлари Форс кўрфазидаги бошқа араб мамлакатларига қараганда кучлироқ ва жиддийроқдир.
Саудия Арабистонига келсак, бу деярли ҳеч қандай сайлов ўтказилмайдиган ягона араб мамлакатидир.
Монархия бўлган БААнинг ҳукмрон тизимида Парламент сайловлари ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади, бу албатта юқорининг кӯрсатмасини бажарадиган сайловдир.
Баҳрайнда ҳам монархия ҳукмрон, гарчи бу мамлакатда парламент сайловлари ўтказилсада, аслида бу сайловлар буюртма асосидадир.
"Гап шундаки, Форс кўрфазидаги араб давлатлари режимлари сайловлар асосида ҳокимият тепасига келмаган, бу мамлакатлардаги режимларни Британия каби мустамлакачилик режимлари давлат бошига келтирган, - дейди баҳрайнлик сиёсий фаол Юсуф ал-Ҳурий.--Улар бошқарувни давом эттиришлари ва ўзаро манфаатларни алмашишлари учун бу давлат томонидан қўллаб-қувватланган».
Баҳрайнлик сиёсий фаол таъкидлайди: "Бугун биз Ол-Халифани Баҳрайнга ҳукмрон қилган ва ҳанузгача уни қўллаб-қувватлаётган Англия эканлигини жуда яхши биламиз".
Саудия Арабистонида ҳам худди шундай ҳолат, Қувайт, БАА ва Қатарда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар содир бўлган.
Қатарда фақат муниципал кенгашга сайловлар ўтказилади. Подшоҳ томонидан бошқариладиган Уммонда Парламент аъзоларини халқ сайлайди.
Ливанда эса сайловларнинг уч тури мавжуд. Президентлик, муниципал ва парламент сайловлари Ливан халқи иштирок этадиган сайловлардир. Президент парламент томонидан тайинланади.
Иорданияда аъзолари референдум орқали сайланадиган парламентнинг икки тури мавжуд. Жамоалар палатаси ёки сенат аъзоларини қирол тайинлайди, парламент аъзоларини эса халқ сайлайди.
Шимолий Африкада эса демократик жараёнлар узоқроқ тарихга эга, масалан Тунисда президент ва парламент сайловлари ўтказилади. Тунисдаги сайловларга 2010 йилдан ва Исломий Уйғониш ҳаракатидан кейин жиддийроқ эътибор қаратилмоқда.
Марокаш ҳам монархия томонидан бошқарилади. Аммо Вакиллар Палатаси ва Маслаҳатчилар палатасига иккита сайлов ўтказилади.
Жазоирда ҳам президент, ҳам парламент сайловлари ўтказилади, аммо Суданда фақат президент сайловлари ўтказилади.
Ушбу мамлакатларнинг ҳар бирида қандайдир сайловлар бўлиб ўтади, аммо айрим сайловларда иштирок этиш чекланган ва ҳар ким ҳам сайловда иштирок этиш имкониятига эга эмас, шунинг учун минтақадаги кўплаб мамлакатларда эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш халқнинг энг муҳим талабларидан биридир. Бироқ, хавфсизлик-сиёсий муаммоларнинг мавжудлиги ушбу мамлакатларда демократик жараёнларнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилмоқда. Шунинг учун ушбу мамлакатларда сайловнинг пойдевори заиф ва мӯртдир, чекланган сайловлар бу мамлакатларда сиёсий ривожланишга олиб келмайди.