Халқаро Амнистия ташкилоти: Исроил босиб олинган Қуддусда уруш жиноятларини содир этган
Халқаро Амнистия ташкилоти сионистик режимнинг фаластинликларни мажбуран кўчиришни режалаштирган лойиҳалари уруш жинояти эканлигини эълон қилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига кўра, Тел-Авивнинг Шарқий Қуддусдаги Салван қишлоғининг Батан ал-Хави маҳалласидаги уйларни "мажбурий равишда эвакуация қилиш" режалари Исроилнинг Фаластинликларни мажбурий кӯчириш сиёсатининг яна бир мисолидир. Халқаро Амнистия ташкилотининг таъкидлашича, Шарқий Қуддуснинг Шайх Жарроҳ маҳалласидаги уйларни мажбурий равишда эвакуация қилишга қарши норозилик намойишларидан кейин ишни судга ошириш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда, аммо Исроил зўравонлик оловини алангалатиб, Фаластиннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчиларга қарши уюшган тажовузкорликларини амалга оширмоқда.
Халқаро Амнистия ташкилоти сионистик режимнинг босиб олинган Қуддусдаги ғайриинсоний ва ноқонуний хатти-ҳаракатларини, хусусан фаластинликларни ўз маҳаллаларидан мажбуран чиқариб юбориш жараёнининг давом этишини уруш жиноятлари содир этилиши дея таърифлаб, бу режимнинг жиноий моҳиятини яна бир бор таъкидламоқда. Бу халқаро ташкилот халқаро ҳамжамият, айниқса, халқаро ҳуқуқий институтларни бу ҳақда огоҳлантириб, жумладан Халқаро жиноий суддан Тел-Авивни сўроқ қилиши ҳамда бу борада жиноий иш очишини сӯради.
Аслида сионистик режимнинг фаластинликларни уйларидан чиқариб юбориш ва уларнинг ўрнини сионист яҳудийлар билан алмаштириш орқали Қуддусни яҳудийлаштириш сиёсатини давом эттириш талаблари халқаро ҳуқуққа, жумладан Хавфсизлик Кенгаши қарорлари, хусусан сионистик режимнинг 1967 йилда босиб олинган ҳудудлардан, шу жумладан Шарқий Қуддусдан чиқиб кетишини талаб қиладиган 242-резолютсиясига зиддир. Исроилнинг бу ҳаракати, шунингдек, 1949 йилги Истило қилинган ҳудудлар тўғрисидаги тўртинчи Женева конвенсиясига ҳам қарама-қаршидир. Конвенциянинг 49-моддасида аниқ таъкидланганидек, ишғол қилувчи давлат муҳофаза қилинадиган шахсларни мажбуран чиқариб юбориши ёки ӯзининг фуқаролик аҳолисининг айрим қисмларини босиб олинган ҳудудларга депортация қилиши ёки кўчириши мумкин эмас.
Дарҳақиқат, сўнгги бир неча ўн йилликда, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддус ишғол қилинганидан сўнг, сионистик режим фаластинликларга тўсиқ деворлар яратиш ва турли чекловлар қўйиш орқали бу жойларда ҳаётни фаластинликлар учун қийинлаштириб, уларнинг бу минтақаларни ташлаб чиқиб кетишлари учун барча ҳаракатларни қилди. Айни пайтда Тел-Авив Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Шарқий Қуддусда уюшган тарзда сионистлар турар-жойларини қуришни йӯлга қӯйган ва статистик маълумотларга кўра, ҳозирда ушбу ҳудудлардаги 250 та аҳоли пунктида 650 000 сионист яшайди. Сионистик режим Фаластиннинг қаршилик гуруҳлари билан Ғазода яқинда бўлиб ўтган 12 кунлик жангдан кейин ҳам ушбу ёндашувни давом эттиришни талаб қилмоқда ва Исроил расмийлари пайшанба куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида 560 та янги турар-жой биноларини қуришга келишиб олишган.
Бошқа томондан, Исроил фаластинликларни куч ишлатиб, ўз ватанларидан қочишга мажбур қилиш ва ҳаттоки фаластинликларни ўз маҳаллаларидан қувиш учун Исроил суди қарорларини чиқариш сиёсатини олиб боради.
"Кўчириш ва мажбурий кўчириш (фаластинликлар) халқаро қонунларнинг аниқ бузилишидир ва бу уруш жинояти сифатида талқин қилинади”,-- деди Халқаро Амнистия ташкилотининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка ваколатхонаси директори ўринбосари Солиҳ ал-Ҳижазий.
Қўшма Штатлар 1967 йилда босиб олинган сионистлар режимининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқ қўллаб-қувватлаганига қарамай, ишғол қилинган Фаластин ичида ҳам, минтақавий ва халқаро миқёсда ҳам Фаластинликларни ишғол қилинган Қуддусдан, шу жумладан Шайх Жарроҳ маҳалласидан мажбурий кӯчиришга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу норозиликлар Исроилнинг Фаластин ерларини босиб олиши жавобсиз қолмайди ва кескин реакциялар билан кутиб олинади деган хабарни етказмоқда. Яқинда Ғазодаги 12 кунлик уруш Фаластин қаршилик гуруҳлари томонидан сионистик режимга фаластинликларнинг Шарқий Қуддусдан чиқарилишини тўхтатиш учун белгиланган муддатдан кейин бошланди ва Тел-Авив учун жуда оғриқли оқибатларга олиб келди.