июн 03, 2021 23:58 Asia/Tashkent
  • Имом Хумайний (р.а) андишалари оламига саёҳат

14-хурдод куни Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а)ҳазратларининг риҳлатига 32 йил тӯлади.

Инқилоб асосчиси Имом Хумайний (р.а) географик чегаралардан ташқарида муҳим ғоявий баҳсларга сабаб бӯлган тафаккур соҳиби эди. Унинг Инқилоби маълум мамлакат чегаралари ичида қолиб кетмади. Бу Инқилобнинг геометрияси энди бутун дунёга тарқалмоқда. Дунёнинг барча шахсиятлари ва сиёсий элитаси,  позицияларидан ва ҳатто Эрон Исломий инқилобига қарши бўлишидан қатъи назар, Имом Хумайнийнинг тарихий йўналиши ва дунё мувозанатини ўзгартиришдаги муҳим ва таъсирчан ролини таъкидлайдилар.

Имом Хумайний ҳаётидаги муҳим кўрсаткичлардан бири, мазлум халқларни ҳукмронлик тизимига қарши туриш ва зулмдан қутулиш учун курашишга ундайдиган инқилобий ғояларни тарғиб қилиш эди.

Имом Хумайний (р.а) ҳукмронлик тизимига қарши инқилобий қаршилик билан халқларнинг уйғонишига ва мустамлакачилик оқимларига қарши дунёвий уйғонишга сабаб бўлди ва бу буюк ҳаракат дунё халқларига беҳисоб ҳақиқатларни очиб берди. У золимларга ва такаббур мустабид кучларга қарши жасорат билан курашга чоғланди, ҳақиқатни айтиш, мазлумларни ҳимоя қилиш ва золимларга қарши туриш йӯлидан бир лаҳза ҳам чекинмади,  душманлик, нафрат ва таҳдидлардан қўрқмади  ва инқилобий йўлни давом эттиришда бир лаҳзага бӯлсин тойилиш ва иккиланишга йӯл қӯймади.

Шу сабабли  Имом Хумайнийни кўпчилик инқилобий ва мустабидликка қарши улуғ шахсият деб билади. Бу нарса Имом ҳазратларининг  мустабид ҳукмронлик тизимларига бўйсунмаслик руҳининг белгисидир.

Машҳур америкалик ёзувчи ва назариётчи Ноам Хомский шундай дейди:

"Эрон мустақил қолиб,  Америка ҳукмронлигига бўйсунмас экан, АҚШнинг душманлик ҳаракатлари ва қаршиликлари давом этаверади. Эрон Ислом Жумҳурияти АҚШ учун қабул қилиниши мумкин бӯлмаган воқеълик, чунки у ўз мустақиллигидан воз кечмайди."

Имом Хумайний бошчилигида Эрон Ислом Жумҳурияти дунёдаги мусулмонлар ва мазлум халқлар унинг натижаларидан фойдаланишлари учун жаҳонда  биринчи муваффақиятли сиёсий-исломий инқилобни амалга оширди.

Шу нуқтаи назардан қараганда, марҳум имомнинг сиёсий ғоялари бугунги кунда ўсиб улғайган ва дунёвий моделга айланган улкан ўзгаришларга йўл очди.Бу модел Эрон миллатининг тақдирини ўзгартириб, инқилобий ҳаракатлар ва буюк Исломий уйғонишга йўл очди.

Бошқача қилиб айтганда, Имом Хумайнийнинг сиёсий ғоялари Эроннинг сиёсий ва ижтимоий ўзгаришига ҳамда жамиятда диний қадриятларнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатишдан ташқари, халқаро тизимга ҳам таъсир кўрсатди ва аста-секинлик билан халқаро муносабатларда туб ўзгаришларга олиб келди.

Бутунжаҳон Исломий Уйғониш Ассамблеяси котиби доктор Вилоятий бу борада шундай дейди:"Бугунги кунда Ислом ва исломий қадриятлар туфайли Ислом Уйғониши минтақада катта синовдан ўтмоқда. Мустабид ҳукуматлар ва такаббур дунёга қарши норозилик ва нафрат нидоси минтақадаги Исломий Уйғонишнинг биринчи ва энг тезкор натижасидир. "

Эрон Исломий Инқилобининг ғалабаси, аслида, турли сабабларга кўра ва  Имом Хумайнийнинг мустабидликка қарши ғоялари глобаллашуви таъсири остида, мутакаббир кучларни талвасага солди. Зеро, улар бу ғоялар катта ўзгаришларнинг, ҳатто жаҳон қудратларининг мувозанатини ӯзгартириш манбаи бўлиши мумкинлигини англаб етдилар.

Марҳум имомнинг инқилобий ғояларига таянган Эрон миллати Ислом Жумҳуриятининг асосчиси ғоялари асосида мустабидлик тузумларига қарши кураш руҳини давом эттириб, ушбу йўлдан боришда давом этмоқда. Имом ҳазратларининг ана шу улуғвор ғоялари ва курашувчанлик руҳи мавжуд экан, ҳеч бир қудрат Эрон миллатига зарар етказа олмайди.

Шунинг учун ҳам Имом Хумайний(р.a.) нинг фикрлари ва ғоявий мактаби нафақат ўз замонасининг одамлари ва миллатларини мафтун этган, балки вафотидан кейин ўттиз йилдан кўпроқ вақт ўтсада, унинг сўзлари ва тафаккури ҳали ҳам ҳақиқатни излаётган авлодлар ва инқилоб назариётчилари учун жозибали ва муҳим бӯлиб қолмоқда. Бугунги кунда биз Ғарбий Осиёда катта ўзгаришларга ва дунёда Ислом инқилобининг аниқ ғоялари кенг ёйилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, унинг манбаси ва келиб чиқиши эса Имом Хумайнийнинг сиёсий ғояларидир. Ушбу тафаккур самарасини АҚШ, Исроил ҳамда уларнинг минтақадаги иттифоқчиларининг кетма-кет мағлубиятларида кўриш мумкин.

Ҳозир Ислом инқилоби ўзининг қирқ учинчи йилига қадам қўйди. Ислом инқилобининг буюк меъмори ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайнийнинг юксак ғоялари ҳали ҳам бардавом ва барқарордир.

Марҳум Имом тафакурининг муҳим кўрсаткичларидан бири бу исломий жамиятнинг эҳтиёжларини қондира оладиган инқилобий ва сиёсий  чораларни исломий таълимотдан таъминлаб беришдир.

Исломий Инқилобнинг Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий, Имом Хумайний (р.а.) вафотининг йигирма бир йиллиги маросимида бу борада шундай деганлар: "Имом принсиплари ва имомнинг қарашларидаги биринчи ва асосий нуқта - бу асл Муҳаммадий  бўлган соф Ислом ғоясидир .  Яъни зулмга қарши курашувчи Ислом , адолат изловчи Ислом, курашчан Ислом, маҳрумларни ҳимоя этувчи Ислом, ночорлар ,  жабрдийдалар ва мазлумларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Ислом”.

Шарқ ва Ғарб кучларига қарши кураш зарурлиги ва уни давом эттиришга эътибор бериш ҳам Имом Хумайний (р.а)нинг энг муҳим шахсий хусусиятларидан биридир. Инқилоб асосчисининг ғоявий қарашларига  кўра кураш  адоқсиз бир  вазифадир ва шу сабабли марҳум имом ўз васиятномасида ушбу жиҳод ва курашнинг тугамаслиги кераклигига урғу беради

 Имом Хумайний (р.а.) ҳар доим  диний таълимотга мувофиқ равишда зулмга қарши курашиш ва адолатни ўрнатиш лозимлигини таъкидлаб келганлар. У кишининг фикрига кўра, мустабидлик  жабҳаси  заиф миллатларнинг чуқур бўлинишларига ва мазлумликка маҳкум бўлишларига сабаб бўлган.

Имомнинг асарларида адолат  тушунчаси 420 марта, адл 346 марта,  маҳрум 389 марта ,  маҳрумлар 105 марта , эзилганлар 310 марта   ,  заиф 255 марта , камбағал 138 марта, қашшоқлар 125 марта, қашшоқлик 113 марта ва шунга ўхшаш бошқа мисоллар бир неча бор таъкидланган ва уларга эътибор бериш зарурлиги тавсия этилган. Ушбу ҳолатларга қўшимча равишда жабр 838 марта, зулм 812 марта ,  порахўрлик 782 марта  ва  ситам 207 марта  такрорланиб, уларни жамиятдан илдизи билан қӯпориб ташлаш ва йўқ қилиш кераклиги уқтирилади.

Aслида жаҳондаги золим ва мустабид кучларнинг марҳум имом ва Ислом  инқилобидан қўрқиши ва душманлиги сабабини мана шу тамойиллар ва ғоявий асослардан қидириш керак.

 

Ёрлиқ