Иордания дарёсининг шимоли ғарбида 3 фаластинлик шаҳид бўлди (Видео)
Иордания дарёсининг шимоли ғарбида 3 фаластинлик шаҳид бўлди
Фаластин ал-явм ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун сионистик режим жангарилари Ғарбий соҳил шимолидаги Ноблус шаҳрига бостириб кириб фаластинлик ёшларни қурол ва ёш оқизувчи газ билан нишонгат олишди.
Хабарга биноан, фаластинликларга ва сионистик режим жангарилари ўртасидаги тўқнашувларда сионистик режим қамоқхонасидан озод қилинган бир фаластинлик ва Фаластин ҳарбий хавфсизлик кучларидан икки нафари шаҳид бўлишди.
Al-Jazeera телеканали ҳам фаластинликлар билан тўқнашувларда сионист зобитларидан бирини ўлдирилганини маълум қилди.
Олдинроқ Фаластин ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотида, сионистик режимнинг Ал-Ақсо масжидига, Қуддус ва ғарбий Соҳилни босиб олганини давом эттирмоқда деб маълум қилганди.
Исроил бош вазири бундай вазиятни вужудга келтириб режим теппасида қолишга уринмоқда деб қўшимча қилган бу телеканал.