Қумдаги туз гумбази
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i63054-Қумдаги_туз_гумбази
Энг ажойиб геологик ҳодисалардан бири бу туз гумбазларидир. Ушбу гумбазлар ер ости тузининг катта қатламлари бўлиб, улар ернинг сирти томон силжийди ва гумбаз шаклини олади.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июл 01, 2021 17:06 Asia/Tashkent
  • Қумдаги туз гумбази

Энг ажойиб геологик ҳодисалардан бири бу туз гумбазларидир. Ушбу гумбазлар ер ости тузининг катта қатламлари бўлиб, улар ернинг сирти томон силжийди ва гумбаз шаклини олади.

Туз гумбазларининг марказий қисми тошдан ташкил топган. Ушбу гумбазлар кўпинча ҳаво ҳарорати юқори бўлган жойларда ҳосил бўлади ва уларнинг шаклланишида мавсумий  ёмғирлар  муҳим рол ўйнайди..

Ёғингарчилик мавсумида, ёмғирдан сўнг ҳавонинг юқори ҳарорати туфайли ёмғир сувлари тез буғланиб, ернинг шўр юзасида янги шакллар ҳосил қилади. Тузли гумбазларнинг шаклланиши учун миллион йиллар керак бўлади.Эронда бир нечта тузли гумбазлар мавжуд, уларнинг аксарияти Форс, Ҳурмузгон, Симнон ва Қум вилоятларида, яъни Эроннинг марказий ва жанубий минтақаларида жойлашган.

Эроннинг энг катта ва энг чиройли туз гумбазларидан бири "Тағруд туз гумбази" сифатида танилган Қумдаги  туз гумбази ҳисобланади. Ушбу гўзал геологик ҳодисани кўздан кечириш, ернинг фаолияти натижасида ҳосил бўлган махсус ландшафтларни кўриш ва туз гумбази тузилишини тамоша қилиш учун минглаб кишилар бу ерга ошиқади. Шу сабабли, табиат ихлосмандлари ва қизиқувчан сайёҳлар доимо ушбу ажойиб табиат мўъжизасига ташриф буюриш имкониятини излашади. Aгар сиз Қум туз гумбази ҳақида кўпроқ маълумотга эга бӯлмоқчи бӯлсангиз, бугунги дастуримизда биз билан Қумга саёҳат қилинг.

Бугунги кунда геотуризмнинг диққатга сазовор жойларидан бирига айланган Тағруд Туз гумбази, мамлакатдаги энг кичик вилоят бўлган  Қум вилоятининг  маркази Қум шаҳридан 20 км ғарбда жойлашган. Ушбу туз гумбази туз қатламларига доимий босим натижасида ҳосил бўлган геологик бурмалар натижасидир. Ушбу гумбаздаги туз қатлами бир бутун бӯлиб, уларнинг қалинлиги 5 дан 18 метргача етади. Тузли гумбазда йирик андрит ва гипс тошларни ҳам учратиш мумкин. Мутахассислар Тағруд туз гумбазининг ёшини 60 миллион йил деб тахмин қилишган.

Тағруд туз гумбази

Дунёда ягона носимметрик тузли гумбаз бўлган Тағруд туз гумбази   марказида кичик кўл мавжуд ва бу табиий ва  ўзига хос ноёб ҳодисадир. Ушбу гумбазда туз кристаллари аниқ  қиррали  тиғларга айланган ва гўзал ландшафтларни ҳосил қилган. Гумбаз жуда катта ва унинг шимолий кенглиги уч километргача давом этади. Тағруд туз гумбази деярли айлана шаклида. Минтақанинг умумий ранг схемаси қизил рангга эга бўлиб, у бир қарашда ташриф буюрувчининг онгида Марс сайёрасини эслатади . Тупроқ рангидан ташқари, туз гумбазининг шакллари томошабинга бошқа сайёрага қадам қўйгандек таассурот уйғотади . Шунингдек, Қумнинг туз гумбазида оқ, қизил, қаймоқранг, жигарранг, бинафша ва кўк рангдаги тузларни кўриш мумкин, улар ноёб кўринишни яратган.

Юқорида айтиб ўтилганидек,   Тағруднинг тузли гумбазида турли хил рангдаги қатламлар, тузли гумбаз ӯртасида эса шўр сувли кўл бор. Кўл атрофини тоғлар ва тузли тошлар ўраб олган бӯлиб, суви тоза ва албатта аччиқдир. Йилнинг иккинчи ярмида сув ҳажми кўпаяди,   қуруқ мавсумда эса ўртасида жойлашган кичик чуқурликдан ташқари кўл деярли қурийди. Сувнинг шўрлиги юқори бўлганлиги сабабли, ҳеч ким Тағруд туз гумбазининг сувига чўкмайди. Aммо кўлнинг ўртасида қора нуқта бор. Мутахассислар унинг чуқурлиги ва сабабини ҳали кашф этмаган, шунинг учун сайёҳларга бу ӯрага яқинлашмасликни маслаҳат берадилар.

Тағруднинг тузли гумбазида жойлашган кўл

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўлдаги сувнинг юқори шўрлиги ҳамда магний, натрий, калий ва калций каби тузларнинг мавжудлиги туфайли кўл сувлари иммунитетни мустаҳкамлаш, бўғимлардаги оғриқ ва безовталикни камайтириш, терини намлаш, аллергияни камайтириш, қон айланишини яхшилаш , токсинларни йўқ қилиш ва тери тешикларини очиш каби шифобахш хусусиятларга эга.Шунинг учун сўнгги йилларда ушбу туз гумбазининг тиббий туризм имкониятларига аввалгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Aлбатта, кўл сувида сузмоқчи бӯлганларга аввало пояфзал кийиш тавсия этилади, чунки кўл тубидаги тузлар оёқларга зарар етказиши мумкин, иккинчидан, кўлнинг ўртасидаги чуқурга яқинлашмаслик керак, чунки бу чуқурнинг туби маълум эмас.

Тағруд туз гумбази

Ушбу гўзал ва ноёб жойни зиёрат қилишда сайёҳлар Тағруд тузли гумбазига яқин жойлашган тарихий диққатга сазовор жойлардан бирини ҳам кўришлари мумкин. Салжуқийлар даврига, яъни милодий 12- асрга тегишли бўлган тарихий ва чиройли карвонсарой Эроннинг миллий ёдгорликларидан бири сифатида рўйхатга олинган. Ушбу карвонсаройнинг лойиҳаси тўртта айвон ва тўртбурчак шаклда бўлиб, тахминан 60 квадрат метрни ташкил этади. Ҳар икки томоннинг ўртасида, қурбонгоҳда чуқурчага эга бўлган айвон бор, унинг ёнида кичик ҳужралар мавжуд. Деворларнинг асосий қурилиш материаллари тош ва томники эса ғиштдан иборат.

Image Caption

Тагруд Туз гумбазига ташриф буюриш учун энг яхши вақт - куз ва эрта баҳор ҳисобланади. Гунбаз яқинида ҳали турар жой йўқ, аммо сайёҳлар Қум шаҳридаги меҳмонхоналар ва турар жой марказларидан фойдаланишлари мумкин.