Гули Ромиён булоғи
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i63056-Гули_Ромиён_булоғи
Эронда катта-кичик  булоқлар кўп, уларнинг барчаси гўзал. Аммо шимолий Эрондаги   Гулистон вилоятида жойлашган Гули Ромиён совуқ сув булоғи Эрон ва дунёдаги бошқа булоқлардан ажралиб туради.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июл 01, 2021 18:20 Asia/Tashkent
  • Гули Ромиён булоғи

Эронда катта-кичик  булоқлар кўп, уларнинг барчаси гўзал. Аммо шимолий Эрондаги   Гулистон вилоятида жойлашган Гули Ромиён совуқ сув булоғи Эрон ва дунёдаги бошқа булоқлардан ажралиб туради.

Фақат Америкада Вакулла кўли деб номланган яна битта шунга ўхшаш мисол мавжуд, холос.. Уч томондан ўрмон билан ўралган ва бир томони қишлоқ хўжалиги ерларига етиб борадиган бу булоқ ўзига хос манзарани яратган.

Шубҳасиз, ушбу ажойиб ҳудудга саёҳат ҳар қандай сайёҳ учун жуда жозибали бўлади. Ушбу хаёлий гӯзаллик манзилига бугунги дастуримизда биз билан саёҳат қилинг.

Чашмаи Гули Ромиён  - Гулистон вилоятидаги Рами шаҳридан 5 км жанубда жойлашган. Геологик нуқтаи назардан  бу булоқ сув ҳавзаси шаклида кўринадиган тухум шаклидаги чоҳлардан иборат. Ромиён булоғининг узунлиги 90 метр, кенглиги 80 метр ва чуқурлиги 44 дан 80 метргача. Ушбу ҳовузнинг суви ер ости сув манбаларидан таъминланади. Совуқ булоқ суви ва унинг ранги йил давомида чуқурлиги ва хусусиятлари туфайли кўк-яшилдан фируза ранггача ўзгаради. Текширувлар шуни кўрсатдики,  унинг шакли, ҳажми ва чуқурлиги билан ўхшаш совуқ сув булоқлари дунёда жуда кам учрайди.

Гули Ромиён булоғи  дунёдаги энг чуқур совуқ сувли булоқдир

Гули Ромиён булоғи  оҳакли тузилишга эга. Натижада  вақт ўтиши билан асрлар давомида унинг чуқурлиги оша борди. Айтишларича, бундан кӯп йиллар олдин Гули Ромиён булоғининг чуқурлиги атиги 40 метрни ташкил қилар эди. Аммо вақт ўтиши билан бу булоқ чуқурлиги ошди ва бугунги кунда   тахминан 80 м ва ҳатто эҳтимол, 120 метргача етади. Шу сабабли у дунёдаги энг чуқур совуқ сувли булоқ сифатида танилган.

Айтишларича, бу булоқнинг номланиши илдизи туркий тилга бориб тақалади.  Турк тилида гӯл (кӯл) деганда ичига сув тўпланган чуқур жой тушунилади. Шунингдек, гӯл сўзи қайнаётган булоқни англатувчи оромий сўзлардан бири бўлиши ҳам мумкинлиги айтилади. Ушбу минтақанинг аҳолиси ўз тарихи давомида Гройли  қабиласининг турк қавмидан  бўлган. Гули Ромиён булоғи  қадимий, тарихий ва табиий ўзига хослиги билан турли даврларда кўплаб афсоналар билан уйғунлашиб кетган. Ушбу булоқ Сафавийлар ва Қожор даври китоблари ва битикларида Кабуд Истахр номи билан, шунингдек тарихий ривоятларда унинг номи Долони Биҳишт ва Палангсара шаклида зикр қилинган.

Гули Ромиён булоғи

Гули Ромиён булоғи ушбу минтақа аҳолиси маданияти ва санъатининг рамзий элементи сифатида юксак аҳамиятга эга ва узоқ вақт давомида минтақа аҳолиси учун хайр ва баракот манбаи бӯлиб келган. Қизиғи шундаки, Ромиён аҳолисининг анъанавий эътиқодларига кўра, бу чашмага шўнғиган ҳар бир киши балоғатга  эришади ва мард бӯлади. Маҳаллий  аҳоли  орасида бу эътиқоднинг сабаби шундаки, чашманинг чуқурлиги катта жасоратни талаб қилади. Сузувчилар унга шўнғиш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўядилар ва шу билан ўзларининг жасоратларини бошқаларга кўрсатадилар.

Эроннинг энг муҳим табиий ҳодисаларидан бири бўлган бу гўзал ва ёқимли   жой атрофида Зарбин ўрмон қўриқхонаси мавжуд. Гули Ромиён булоғи атрофдаги шоличилик далалари ва шу ҳудуддаги экин майдонларини ҳам суғоради. Гулистоннинг бу қисмида қишлоқ хўжалиги кўп одамлар учун асосий машғулият бўлганлиги сабабли, бу чашма минтақа аҳолиси учун жуда муҳимдир.

Булоқ суви турли балиқларнинг ҳаёти учун ҳам қулай шароит яратган. Бу булоқ сувида турли хил балиқлар мавжуд. Улардан энг муҳими қора балиқ ва дарё оқ балиқлари бўлиб, бу балиқлар моллюскалар ва сув ҳашаротларидан озиқланадилар. Ушбу ҳудуддаги дарё оқ балиқлари одамлар учун озуқавий жиҳатдан қимматлидир ва улар одатда балиқларнинг бу турини истеъмол қилиш учун қармоқлар  билан тутишади.

Гули Ромиён булоғи

Ушбу ажойиб ҳудудга саёҳат ҳар қандай саёҳатчига жуда ёқимли бўлади. Йилнинг ҳар фаслида ушбу ҳудудга ташриф буюрганингизда турли диққатга сазовор жойларни кӯрасиз. Баҳор булоқ атрофидаги  ранг-баранг гуллар ва фируза сувини кўриш учун энг яхши вақт. Ёзда Эроннинг аксарият минтақаларида ҳарорат кўтарилса-да, аммо Гули Ромиён булоғининг марказида муътадил  об-ҳаво ҳукмрон. Куз эса  минг хил рангда товланган дарахтларни кўриш учун энг яхши фурсат. Қишда бу ҳудудга етиб бориш ва қорли тоғларни кесиб ўтиш бироз қийинлашади. Шу сабабли  бу ҳудудга саёҳат қилиш учун баҳордан кузгача бӯлган вақтни   танлаш яхшидир.