Каспий денгизи
(last modified Sun, 04 Jul 2021 08:21:43 GMT )
июл 04, 2021 13:21 Asia/Tashkent
  • Каспий денгизи

Каспий денгизи дунёдаги энг катта кўллардан бири ва мамлакатнинг шимолида жойлашган ҳамда Эроннинг Россия, Туркманистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикаси билан чегарадош энг муҳим кўлидир.

Эроннинг шимолида ер юзидаги энг катта кўл сифатида танилган кенг сув ҳавзаси мавжуд. Муваффақиятли экологик шароитлар билан биргаликда, ушбу кўл жанубий қирғоқларида жуда чиройли табиий ва туристик ландшафтлар бӯлиб, қумли соҳиллари ҳамда чиройли ва дилкаш гӯзалликлари билан у Эроннинг энг йирик сайёҳлик марказларидан бирига айланган. Каспий денгизи кўплаб қизиқарли ӯзига хос хусусиятларга эга.

Бугунги дастуримизда ушбу ажойиб мовий зона ҳақида гаплашамиз. Биз билан бирга бӯлинг.

Каспий денгизи дунёдаги энг катта кўллардан бири ва мамлакатнинг шимолида жойлашган ҳамда Эроннинг Россия, Туркманистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикаси билан чегарадош энг муҳим кўлидир. Денгизнинг майдони тахминан 436 минг квадрат километрни ташкил этади, узунлиги 1200 километр ва кенглиги 220 дан 550 километргача, сув ҳажми эса 77 минг куб километрдан ошади. Ушбу денгизнинг чуқурлиги шимолий қисмида 10 дан 12 метргача ва ўрта қисмида 770 метргача, энг чуқур жойи жанубий қисмида эса 1000 метргача етади. Каспий денгизи сувининг учдан икки қисмидан кўпроғи жанубий қисмида, яъни Эронга яқин, марказий қисмида эса тахминан учдан бир қисми ва фақат ўндан бир қисмигина шимолий қисмига тўғри келади.

Каспий денгизи

Каспий денгизи Тетис океани қобиғининг қолдиқлари сифатида континентал қобиқда жойлашган. Алп тоғлари пайдо бўлиши билан бир вақтда Тетис денгизи иккита алоҳида ҳавзага бўлинди. Ҳозирги Ўрта Ер денгизини ташкил этувчи жанубий ҳавзаси Атлантика океанига уланган. Шимолий ҳавза Франциянинг жануби-шарқидаги Дунай водийсидан бошланиб, уч қисмга бўлинган ва Туркманистонгача давом этиб, шарқий, марказий ва ғарбий Паратитис  мажмуасини ташкил этади. Шарқий Паратитисга Каспий денгизи, Қора денгиз, Орол денгизи, Кавказ минтақалари ва Қрим киради.Илгари Каспий денгизи Қора денгиз билан туташган, аммо кейинчалик  Алп орогеник ҳаракатлари давом этиши ва Кавказнинг кўтарилиши билан Каспий денгизи Азов ва Қора денгизлардан узилиб қолган ҳамда мустақил кўл сифатидаги ҳаёти  бошланган.

Каспий денгизи

Каспий денгизига 130 га яқин дарё қуйилади. Россиядаги Волга дарёси Каспий денгизига энг кўп сув етказиб беради. Эрондан ушбу денгизга қуйиладиган энг муҳим дарёлар - Сапидруд, Атрак ва Хароз. Бу денгиз, шунингдек, дунёдаги энг қиммат балиқларнинг маконидир. Каспий денгизининг жанубий қисмида ва унга қуйиладиган дарёларда, яъни Эроннинг қирғоқларида балиқларнинг 78 тури учрайди. Ушбу денгиз дунёдаги сув экотизимларидан бири бўлиб, у дунёдаги энг яхши уруғлик балиқларнинг ҳаёти ва ўсиши учун мос муҳитдир. Дунёда уруғлик балиқлар овининг  90 фоизи ушбу денгизга тӯғри келади.

Бундан ташқари, Каспий денгизи ва унга туташ дарёларда, Каспий тюлени деб аталадиган дунёдаги энг ноёб сувли сутэмизувчилардан бири яшайди.

Каспий тюленьи

Каспий денгизининг яна бир жозибали маскани денгиздаги ягона Эрон ороли Ошуроддир. Сўнгги асрларда, орол ўзининг асосий қуруқлик қисмидан - Миёнколо ярим оролидан, инсон гуруҳлари томонидан қазилган каналлар натижасида ажралиб чиқди. Ошурод 1975 йилда дунёда биринчи биосфера минтақаларидан бири сифатида танилган ва рўйхатга олинган. Шу билан бирга, Халқаро Ромсар конвенсиясида у дунёдаги энг муҳим ботқоқлик  ерлар қаторига киритилган. Ушбу минтақанинг учинчи аҳамияти унинг ёввойи табиат қўриқхонасига аъзолигидир, чунки бу орол  бутун йил давомида турли хил қушларни қабул қилади. Ошурод муҳимлигининг яна бир сабаби шундаки, Каспий денгизи икрасининг 40% ушбу орол яқинида қӯлга киритилади.

Ошурод оролининг гўзал кўриниши

Бундай хусусиятларнинг комбинацияси ва қулай экологик шароитларнинг мавжудлиги ҳамда Шимолий Эронда Каспий денгизи соҳилларида жуда чиройли табиий ва туристик ландшафтларнинг яратилиши ушбу кўлнинг Гулистон, Мозандарон ва айниқса, Гилон вилоятларидаги қирғоқларида узунлиги тахминан 700 км бўлган энг йирик сайёҳлик йўналишларидан бирига айланган. Ёзда яхши ҳарорат, қуёшли кунлар, денгиз суви ҳарорати, нисбий намлик, ўрмон қоплами ва гўзал табиий ландшафтлар каби қулай табиий омиллар ва махсус об-ҳаво сабабли, шунингдек, Эроннинг кўп сонли шаҳарларига бориш қулайлиги туфайли ушбу соҳиллар айниқса ёзда, энг қулай сайёҳлик зоналаридан бири ҳисобланади. Эълон қилинган статистик маълумотларга кўра ушбу ҳудуд ҳар йили 25 миллиондан зиёд эронликларни қабул қилади.