Эрон ва Евроосиё ўртасидаги эркин савдо майдонлари ва имкониятлари
Эронда Евроосиё ихтисослаштирилган биринчи кўргазма жума куни Теҳрон халқаро кўргазмалар маҳаллида ўтказилди.
Ихтисослаштирилган ушбу кўргазма Евроосий Иттифоқига аъзо мамлакатлар ва Эрон экспортидаги имкониятларни таништириш ва иқтисодий ушбу йирик Иттифоқ билан эркин савдо музокараларини осонлаштириш учун имконият яратади.
Эрон савдосини ривожлантириш ташкилотининг бош директори Ҳамид Зодбум Эронда Евроосиё биринчи кўргазмасини ўтказишни ушбу нуқтаи назардан Евроосиё иқтисодий иттифоқ билан эркин савдо музокараларини осонлаштириш ва савдо соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш учун муносиб имконият деб билди.
Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқ айниқса санкциялар шароитида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш учун муносиб имкониятларга эгадир. Иқтисодий имкониятлар, жамият ва иқтисодий хилмахилликни эътиборга олган ҳолда, Эроннинг ушбу мамлакатлар билан экспорт қилиш ҳажми 1 миллиард долларга тенгдир. Ўзаро муносабатларнинг ушбу даражаси иқтисодий субъектлар учун Эронда тижорат, ишлаб чиқариш, техник ва муҳандислик, иқлим ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятлари бўйича бозорни ривожлантириш учун қулай замин яратилганлигини кўрсатади. Аммо бу имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.
Евроосиё ва Эрон ўртасида вақтинчалик эркин савдо шартномаси 3 йил олдин 862та маҳсулот рўйхати билан имзоланди ва 2019 йилнинг декабр ойида амалга оширилди.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг конвергенция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазевннинг таъкидлашича, Эрон билан ҳамкорлик қилиш Евроосиёнинг асосий ҳамкорлик иш дастурларига киритилган.
Аммо 185 миллион аҳолиси бўлган Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришузоқ муддатда Эрон иқтисодиёти учун қандай имкониятлар яратади?
Бу саволга жавоб беришнинг биринчи нуқтаси узоқ муддатда Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги савдо ҳамкорликнинг тарифларини пайсайтириш, ушбу иттифоқдаги мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда Эрон билан иттифоқ ўртасидаги стратегик ҳамкорлик учун майдонларни яратиш орқали янги савдо майдонини очишга бевосита тасир етоказади.
Евроосиё иқтисодий иттифоқ кенгашининг раҳбарлар ҳайатининг аъзоси Энил Аброев Эронни Евроосиё иттифоқи учун муҳим шекр деб тавсиф этиб, биз Эрон билан эркин тижоратни барқарор этиш пайидамиз,-деб айтди.
Охирги йиллар давомида Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо мамлакат ва Эроннинг иқтисодий алоқалари халқаро санкциялар, ишлаб чиқариш соҳасидаги инвистиция киритиш имкониятларнинг етишмаслиги ва хомашьё ва энергия сотиш билан алоқаларнинг чекланганлиги каби омиллар тасирида остида қолди. Бошқа томондан 2020 йил корнавирус пандемиясининг тарқалиши сабабли бутун дунё миқёсида савдо соҳаси учун ооғир йил бўлди. Бу шароит 2021 йилда ҳам давом этмоқда. Бироқ, барча чекловларга қарамай Евроосиёга Эроннинг экспорт ҳажми 30 фоизга ошди ва Эронга импорт қилиш ҳажми ҳам ошди.
Иккинчи нуқта шундаки, Эроннинг Евроосиё иттифоқига қўшилишдаги мақсадларининг кўп қирали хусусияти кенг Евроосиё бозори, хусусан Россияга эришишдир.
Бу иккала томон учун стратегик аҳамиятга эгадир; Россиянинг президенти Владимир Путин айтганидек, "Москва Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини истайди."
Ҳозирда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 2025 йилгача бўлган стратегияси тасдиқланди ва ушбу иттифоқ мазкур стратегияни амалга оширишга интилмоқда. Эрон ўзаро хизматларни тақдим этиш, сармоя киритиш ва савдо алоқаларини осонлаштириш учун тариф ва тарифсиз воситаларидан фойдаланишни мақсад қилган.
Евроосиё ва Эрон ўртасида савдо келишувига эришиш учун узоқ йўл босиб ўтилган. Шунинг узоқ муддатли савдо мақсадларига эришиш агарчи чекланган, аммо натижа беради деб умидворлик берадиган тартибда бўлса ҳам, Эронда Евроосиё ихтисослаштирилган биринчи кўргазмасини ўтказиш Эронда янги президентлик муддати бошланиши арафаси билан тўғри келади.