Эронга қарши айбловлар АҚШнинг муваффақиятсизликка учраган сиёсатининг такрорланиши
(last modified Sat, 17 Jul 2021 09:29:32 GMT )
июл 17, 2021 14:29 Asia/Tashkent
  • Эронга қарши айбловлар АҚШнинг муваффақиятсизликка учраган сиёсатининг такрорланиши

Ўтган бир неча кун давомида Эронга қарши АҚШ томонидан фазо яратишнинг янги даври бошланди.

Бу воқеа АҚШ адлия вазирлиги ўтган ҳафта иддао қилдиким, "FBI" Эрон Ислом Жумҳуриятининг АҚШ ҳудудида "бир фаолни" ўғирлашга уринишнинг олдини олганлиги тўғрисида баёнот берганидан кейин бошланди.

Америка бош прокурори Одри Штраус ўз баёнотида иддао қилдиким, афтидан Эрон ҳукумати ички омилларига Эронда тақдири энг яхши ҳолатда номаълум бўлиб қоладиган Қурбонийни ўғирлаш ва Эронга қайтаришга дастур берган. Эронга қарши Американинг душманона сиёсатлари жпараёнида бу масала янги ҳодиса бўлмасада, аммо бир нечта жараён билан ушбу воқеанинг тўғри келиши аҳамиятни касб этади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф жума куни Американинг Эронга қарши ушбу айбловига муносабат билдириб, ўзининг Твиттер саҳифасида, бошқаларни айблашдан олдин ўз вазъиятингизга эътибор қаратинг,-деб ёзди. 

Зариф АҚШнинг Гаити президентини террор қилишда иштироки ва шу каби Венесуэлла президентига қарши теракт уюштиришга уринишига ишора қилган твитида, АҚШга алоқадор қуролли шахслар Венесуэлла ва Гаитидаги етакчиларига қарши суиқасд уюштирмоқда. Ҳолбуки АҚШ ҳукумати ўзларининг алоқаларини фаол равишда яшираётган бўлса-да, бошқаларни одамларни ўғирлаб кетишга аниқ кулгули ва бачкана тарзда айбламоқда,-деб аниқлик киртди.

Шуниси аниққи, Американинг тарихи террор, одам ўғирлаш ва бошқа мамлакатларда бузғинлик қилишдан тўлиб кетган. Бироқ Эронга қарши яратилган фазосиниАҚШнинг унга қарши максимал даражадаги босимининг давоми деб баҳолаш мумкин. 

Ҳақиқат шундаки, Эрон Баржом ядровий келишув музокараларида Американинг гегимоник хатти-ҳаракатларига устувор турди ва бу масала Вашингтон учун оғир ва катта харажаотларни талаб этади. Шунинг учун Америка бошқа вариантлардан фройдаланиб, сохта ва қалбаки сценариялар ва айбловлар билан Эронни оғир аҳволга солишга ҳаракат қилмоқда. 

Америка Вена музокараларида Баржом ядровий келишувидаги ўзаро мажбуриятларга қайтиш орқали Эроннинг ядровий фаолиятларини чеклаш учун ўз сайъ-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Айни пайтда, Американинг стратегик мақсади бажарилмаган талаблар шароитида ўтмишдаги мақсадларни амалга ошириш ва ядровий бўлмаган масалаларда АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланадиким, бу сиёсат Эрон томонидан рад этилган ва қабул қилиниши мумкин эмас.   

Америка давлат расмийлари ўтган йиллар давомида музокараларни олиб бориш билан бирга Эронга қарши максимал даражадаги сиёсат ва имтиёз олиш сақланиши керак деб фикр билдиришган эдилар. 

Бошқа таъбир билан ифодалаганда, шуни таъкидлаш жоизки, Американинг ядровий келишувидан чиқиши замонидан бошлаб, Вашингтоннинг хатти-ҳаракатлари яхши томонга ўзгаргани йўқ. Ҳақиқат шундаки, Американинг ядровий келишувдан бир томонлама чиқиши замонидан бошлаб Американинг ҳеч қайси бир ўтмишдаги сиёсатлари ислоҳ этилмаган ва фақатгина унчалик муҳим бўлмаган ҳаракатлар амалга оширилди. 

Жо Бойден маъмурияти собиқ ҳукуматнинг муваффақиятсиз сиёсатини давом эттирмоқда. 

Бойден маъмурияти ҳам Вена музокаралари орқали Баржом ядровий келишувини қайта тиклашга ҳаракат қилаётганини даъво қилмоқда, аммо собиқ ҳукуматни мувафаққиятсиз сиёсатини давом эттиришга ва Вена музокараларидаги нотўғри позицияларини давом эттирмоқда. Бу жараён эса музокаралар натижа беришини кечиктирмоқда. 

Бошқа томондан бундай фазо яратиш яқинда "мунофиқин террористик гуруҳчаси" йиғилишини ўтказиш ва АҚШнинг бир қатор расмийлари ва сенаторларининг ушбу учрашувда иштирок этиши шуни кўрсатадики, ушбу жараёнларда мақсадга мувофиқ боғлиқлик мавжуддир ва ушбу кўп томонлама . Ва ушбу жараёндан мақсад Эрон Ислом Жумҳуриятининг муқовиматини мағлуб этишдан иборатдир.