Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг12 июл – 19 июл кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистон республикаси инвестиция жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди
- Ўзбекистон диний қўмита Ҳаж ва Умра зиёратидаги монополия мавжуд эмаслигини таъкидламоқда
- Абдулазиз Комилов Душанбеда Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари билан мулоқот қилди
- Мирзиёев Ўзбекистонда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади
- Афғонистон президенти Ашраф Ғани Тошкентга келди
- Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисида декларация имзолади
- Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Жозеп Боррел мулоқот қилдилар
- Шавкат Мирзиёев айрим мамлакатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилди
- Ўзбекистон президенти ва АҚШ делегацияси Афғонистондаги вазиятни муҳокма қилишди
- Тошкент ва Берлин афғон қочқинларининг эҳтимолий оқими билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилмоқчи
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Жаҳон банки глобал иқтисодиёт 2020 йилда 3,5 фоизга тушиб кетганидан кейин жорий йилда 5,6 фоизга кўтарилишини башорат қилиб, Марказий Осиё (МО) мамлакатларида эса ўсиш йилига 3,7 фоиз бўлишини таъкидлаган.
Энг йирик иқтисодий ўсиш Ўзбекистон (+4,8 фоиз) ва Тожикистонда (+5,3 фоиз) бўлиши кутилмоқда. Ўз навбатида, ўсиш Қозоғистонда 3,2 фоизни, Қирғизистонда эса 3,8 фоизни ташкил этиши мумкин. Умуман олганда, халқаро институционал компаниялар мутахассислари инвестицияларни жалб қилиш Марказий Осиёдаги инқироздан кейин иқтисодиётни тиклашнинг асосий омили эканини таъкидламоқда. Шундай қилиб, инвестицион жозибадорлик мамлакатлар ривожланишида асосий роль ўйнайди.
Қалампир сайтининг хабар қилишича, 2019 йилги коронавирус туфайли юзага келган инқирозгача тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТХИ) оқими барча МО мамлакатларида ижобий динамика кўрсатди ва ўсиш суръатлари умуман дунёга қараганда юқори бўлди. Шундай қилиб, 2019 йилда МО мамлакатларига қилинган ТХИнинг умумий ҳажми қарийб 10 фоизга ошиб, 32,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этганди. Қайд этиш керакки, ушбу даврда тўғридан-тўғри инвестицияларнинг оқими бутун дунёда атиги 3 фоизга ошди. 2020 йилда эса коронавирус туфайли вужудга келган иқтисодий муҳит сабаб МОга қилинган ТХИнинг ҳажми сезиларли камайиб, 20,7 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди.
ХХХХ
Ўзбекистонда, кўплаб бошқа мамлакатлардан фарқли равишда, хусусий сектор Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкиллаштириш ҳуқуқига эга эмаслигини изоҳ берган Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаев буни “мукаммал диний билимни талаб қилиши”, шу сабабли уни ташкил этиш диний ташкилотнинг ҳуқуқи эканини қўшимча қилди.
Дишод Эшаев шунингдек “Биз дунёвий, демократик, ҳуқуқий жамиятда фаолият юритамиз. Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 364-сонли қарори билан тартибга солинади. Мазкур қарор билан Ҳаж ва Умрани ташкил этиш ҳуқуқи жамоатчилик кенгашига берилган. Жамоатчилик кенгашининг раиси дин ишлари бўйича қўмита ҳисобланади, унинг ўринбосари Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси саналади. Шунингдек, кенгаш таркибига турли давлат ва жамоат ташкилотлар вакиллари киритилган деб айтди.
Мен буни монополия деган қарашга қўшилмайман. Фуқаролар ҳам тўғри тушунади деб умид қиламан, чунки Ҳаж ва Умра – саёҳат эмас, ибодат ҳисобланади. Бу – мукаммал диний билимни талаб қиладиган ва муайян процедура билан боғлиқ бўлган бир ибодат. Бу ибодатни амалга ошириш эса диний ташкилотнинг ўзининг ҳуқуқи. Мисол учун, Ўзбекистон мусулмонлар идораси айнан мана шу йўналиш бўйича республикадаги марказий бошқарув органи сифатида тан олинган. Ҳамма фуқароларимиз мусулмонлар идорасини тан олади деб келтиради Аниқ .уз сайти.
Идора томонидан Ҳаж ва Умра зиёратининг амалга оширилишини монополия эмас, ўз фаолиятини амалга ошириш, деб ҳисоблайман. Қолаверса, ташкилот бундан муайян бир фойда олмайди. Чунки [Ҳаж ва Умра учун тўловдан йиғилган] бу маблағлар фуқароларга хизмат кўрсатиш қаратилган пуллар”, – деди Дилшод Эшнаев 10 июл кунги матбуот анжуманида.
ХХХХ
Абдулазиз Комилов Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказди.

Абулазиз Комилов ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига борди. Таъкидланишича, 13 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайши, Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашувлар ўтказган деб хабар қилди Кун сайти.
«Музокаралар давомида ушбу мамлакатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилган. Кўп томонлама тузилмалар, шу жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди», дейилади хабарда.
15–16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» номли юқори даражадаги халқаро конференцияга алоҳида эътибор қаратилган.
ХХХХ
Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида имзолаган ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олинган.
Спутник сайтига кўра, "Муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгилансин", дейилган Ўзбекистон президенти қарорида.
Бу қарор билан вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ҳамда жамоат ташкилотларига Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш топширилди.
ХХХХ
Афғонистонда Толибон ҳужумларини авж олгани бир бир пайтида, бу мамлакат президенти Ашраф Ғани бугун Тошкентга амалий ташриф билан келди.

Афғонистон президенти бугун ва эртанги санада Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштирок этади.
Афғонистон президенти бугун ва эртанги сана Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштирок этади деб хабар қилган Кун сайти.
Бу конференцияда иштирок этиш учун Покистон бош вазири Имрон Хон ҳам Тошкентга келиши кутилмоқда.
Шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррел, 20дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари конференцияда иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони 600дан ортиқ.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев конференция доирасида Афғонистон ва Покистон раҳбарлари, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Туркия, Бангладеш, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, АҚШ президентининг Ички хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсий идораси раҳбари Жозеп Боррель билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
ХХХХ
Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон Тошкентдаги музокаралари якунида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

Ўзбекистон ва Покистоннинг расмий релизга кўра, ташриф доирасида имзоланган 8 та ҳужжат алмашилди.
Транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда Ишбилармон доиралар вакиллари ва сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар улар орасида алоҳида аҳамиятга эга.
Шунингдек, Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида протокол, 2021-2026 йилларга мўлжалланган Маданий алмашув дастури, туризм масалалари бўйича англашув меморандуми, давлат чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисида баённома, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Покистон дипломатик хизмат академияси ўртасида англашув меморандуми, Ўзбекистон – Покистон ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим имзоланди.
Ташриф доирасида Ҳукуматлараро комиссия мажлиси ҳамда Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида 500 миллион долларликдан зиёд шартномалар имзолангани маълум қилинди.
ХХХХ
Тошкентда бугун бошланган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция доирасида Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел билан учрашди.
Шавкат мирзиёев ва Жозеф Боррель кўп қиррали Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилишди.
Жозеп Боррел давлат раҳбарига Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг саломи, энг эзгу тилакларини етказди. Шунингдек, Ўзбекистон етакчисининг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини мустаҳкамлаш борасидаги глобал ташаббуси муҳим аҳамиятга эга ва ўз вақтида илгари сурилаётганини таъкидлади деб хабар қилган Дарё сайти.
Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЕИ шериклиги жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этилди. Кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, инсон капитали ва демократик янгиланишлар, бизнес, инвестиция ва инновацияларни илгари суриш, «яшил» тараққиёт, экология, маданий алмашинув ва бошқа йўналишларда янада кенгайтириш муҳим экани таъкидланди. Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим бўйича музокаралар якунига етаётгани маълум қилинди.
Халқаро кун тартиби юзасидан ҳам батафсил фикр алмашилди. Афғонистонда тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.