Эроннинг Афғонистондаги воқеаларга муносабати
Афғонистондаги воқеалар ва Кобул Толибон қўлига ўтганидан сўнг, мамлакатлар ўртасида инқирозни ҳал қилиш бўйича маслаҳатлашувлар кучайди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Теҳронда Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Юе Сяо Ёнг билан учрашиб, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Афғонистондаги воқеаларга муносабати ва Афғонистондаги ҳозирги вазиятда зўравонлик ва уруш кучайишининг олдини олиш мақсадида ҳокимиятнинг тинч йӯл билан қӯлдан-қӯлга ӯтиши учун Мувофиқлаштирувчи кенгашни қўллаб -қувватлашини тушунтирди.
Зариф Афғонистондаги сўнгги воқеалар натижасидан уй-жойини ташлаб овораю сарсон бӯлганлар ва уларнинг қўшни давлатларга бостириб кириши масаласини, айниқса, бугунги коронавирус эпидемияси шароитида Афғонистондаги воқеалардан келиб чиқадиган энг муҳим ва зарур масалалардан бири деб атади.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан суҳбатда хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик афғон халқининг ҳуқуқи эканлигини таъкидлаб, деди: "Эрон бугунги Афғонистонга ӯта зарур бӯлган барқарорлик учун ҳаракат қилади. Қўшни ва биродар мамлакат сифатида барча гуруҳларни миллий келишувга чақиради".
Эрон Ислом Жумҳурияти мазлум Афғонистон халқининг иродаси ҳукмронлиги ҳар доим хавфсизлик ва барқарорлик манбаи бўлган, дея ҳисоблаганига ишора қилиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти қӯшимча қилди: "Эрон Афғонистондаги воқеаларни сергаклик билан кузатиш баробарида у билан қўшничилик муносабатларига содиқ қолади".
Эрон президентининг Афғонистондаги вазият ҳақидаги сӯзларида яна бир муҳим нуқтага ишора қилади: АҚШнинг ҳарбий мағлубияти ва Афғонистондан чиқиб кетиши бу мамлакатда ҳаёт, хавфсизлик ва мустаҳкам тинчликни тиклаш имкониятига айланиши керак.
Тарих фактлари шуни кўрсатадики, Афғонистон халқи ҳар қандай тажовуз ва босқинчиликка ҳар доим қаршилик кўрсатган, Шарқ ва Ғарб босқинчилари эса афғон мужоҳидларининг иродаси қаршисида муваффақиятсизликка учраб, бу юртдан қувилган.
Бу мамлакат ишғол қилинганига ва миллиардлаб долларлик харажатлар билан юз минглаб қўшинлар жойлаштирилганига 20 йил тўлди, лекин Афғонистонда бу ишғолдан қолган мерос уруш ва нотинчликдир.
Америкадаги Costs of War ташкилотининг маълумотларига кўра, АҚШ сўнгги 20 йил ичида Афғонистондаги урушга 2 триллион, 260 миллиард доллар сарфлаган. Америкаликлар Афғонистонда ҳам, Ироқдаги каби кўп жиноятлар содир этишди ва улар Афғонистонни тарк этишга мажбур бўлган ҳозирги вазиятда, мамлакатни бўлиниш ва келишмовчиликлар гирдобига ташлаб қочишяпти.
Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби Али Шамхоний кибер фазодаги шахсий саҳифасида шундай ёзди: "2018 йил декабр ойида Кобулга сафарим чоғида Афғонистон Президенти билан ихтилофли учрашув ўтказдим".
У қўшимча қилди: "Афғонистон Мудофаа вазирининг бугунги қайғули сўзлари 20 йиллик АҚШ ишғолининг оқибатлари ва Вашингтоннинг бу мамлакат ҳукуматига таъсирининг чуқурлиги таржимаси эди".
Шамхоний илова қилди: Биз ўтган 40 йил каби Афғонистон халқини ва унинг иродасини қўллаб -қувватлаймиз.
Эрон Ислом Жумҳурияти Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизлик ўрнатилиши учун сай-ҳаракатини аямаслигини бир неча бор билдирган ва Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун қўшни ва минтақа давлатлари ҳамкорлигининг мустаҳкамланишига умид қилади.
Душанба кунги матбуот анжуманида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода барча томонлар мавжуд муаммоларни сиёсий мулоқот йўли билан ҳал қилишига умид билдирди ва бу борада Эрон қӯшни Афғонистон масалаларининг афғонлараро ва афғонлар иштирокида ҳал қилинишига, шунингдек, Афғонистон бўйича минтақавий келишувга ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, шунингдек, зўравонликларнинг кўпайиши Афғонистонда уй-жойсиз одамларнинг янги тўлқинига олиб келганини айтиб, масъул халқаро институтлар бу масалага жиддий эътибор беришига умид билдирди.
Шубҳасиз, ҳозирги қийин вазиятда ички низолар ва урушларнинг давом этиши афғон халқи учун салбий ва тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келади. Ҳозирги вазиятда Афғонистон учун барча қатламлар ва этник гуруҳлар ўртасида музокаралар олиб бориш ва барча гуруҳлар ӯртасида бирдамликка эришишдан бошқа илож йўқ.