Путин афғон қочқинларини Марказий Осиёга жойлаштириш режасини қаттиқ танқид қилди
Россия Президенти Владимир Путин якшанба куни Ғарбнинг АҚШ ва Европа визаларини олишдан олдин афғон қочқинларини Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштириш ҳақидаги ғояси масхаравозлик эканлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, шу йўл билан афғон муҳожирларини қўшни давлатларимизга визасиз жойлаштириш мумкин, лекин уларни визасиз АҚШга жойлаштириш мумкин эмас. Бу муҳожирлар муаммосининг қанақа шармандали ечими?
"Марказий Осиё давлатлари - бизнинг энг яқин ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз, - деди Путин.-- Биз улар билан чегарадошмиз, лекин виза чекловлари йўқ. Агар бошпана изловчилар бу давлатлардан бирига кирса, биз бу бошпана изловчилар кимлигини ва улар орасида кимлар борлигини қаердан биламиз?" Путин назарида бу Россия учун катта хавф туғдиради.
Путиннинг вазиятни ўрганиб, уларга визалар беришдан олдин афғон қочқинларини Марказий Осиёга жойлаштириш режаси ҳақидаги Ғарбнинг позициясига қатъий қаршилиги Ғарбнинг бошқаларга нисбатан гегемон нуқтаи назаридан Москванинг ғазабини акс эттиради. .
Москва Афғонистон инқирозининг қўшни давлатлар, айниқса, Марказий Осиё хавфсизлиги масаласида қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор хавотир билдирган ва чора кўришга чақирган. Бошпана изловчилар кўринишидаги террорчи гуруҳлар элементларининг, айниқса, Ал-Қоида ва ИШИД аъзоларининг кириб келиши ва бу ишнинг Марказий Осиё ва Россия давлатлари учун хавфсизлик нуқтаи назаридан оқибатлари масаласи Россия сиёсий ва хавфсизлик бўйича юқори мартабали амалдорлари томонидан бир неча бор таъкидланган.
Шу билан бирга, Путин халқаро ҳамжамиятни Афғонистон парчаланишининг олдини олишга чақирди. Россия президентининг ташвишланиши унинг Афғонистондаги ички инқирознинг оқибатлари ва натижада мамлакатдан қўшни давлатларга қочқинлар оқимининг кириб бориши каби келажакда руй бериши мумкин бӯлган кескин муаммолардан хабардорлиги нуқтаи назаридан жуда муҳимдир.
Бу Марказий Осиёнинг қўшниси бӯлган Россия учун бевосита ва ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
Россия президенти, шунингдек, афғон қочқинлари қиёфасида Россия ҳудудига қуролли гуруҳларнинг кириб келиши хавфи ҳақида огоҳлантирган ва Афғонистондаги ўзгаришлар бевосита унинг мамлакати хавфсизлигига таъсир қилишини таъкидлаган.
"Афғонистондаги тартибсизлик бошқа мамлакатларга ҳам тарқалиши ва минтақада тартибсизликларни келтириб чиқариши мумкин", - дейди хитойлик сиёсатшунос, профессор Фан Хенгда.
Афғонистонда толиблар кучайганидан сўнг, афғонларнинг Ватанни тарк этиш масаласи шу қадар жиддий муаммога айландики, баъзи Европа давлатлари, жумладан Австрия, афғон қочқинларини қабул қилишга тайёр эмаслигини билдиришди. Аммо масъулиятсиз ва шошилинч равишда кетиши билан Афғонистоннинг оғир аҳволига бевосита жавобгар бўлган АҚШ Марказий Осиё давлатларини афғонларни қабул қилишга кўндирмоқчи.
Ғарбнинг Россиянинг кескин қаршилигига учраган афғон қочқинларини Марказий Осиё мамлакатларида қабул қилиш режаси шуни кўрсатадики, Вашингтон ва Брюссел Афғонистон инқирозига бошқа давлатларни олиб кирмоқчи. Россия Афғонистондаги ҳозирги инқироз АҚШ ва унинг НАТОдаги европалик иттифоқчилари нотўғри сиёсатининг натижаси эканини бир неча бор таъкидлаган. Масъулиятсиз Америка эса ҳозир Афғонистон учун жавобгарликдан воз кечди ва НАТО каби бу мамлакатда ўз иштирокини тугатганини расман эълон қилди.
Москванинг ҳозир асосий ташвиши Афғонистон инқирозининг сиёсий, ижтимоий ва хавфсизлик оқибатлари, айниқса, қочқинлар оқими ҳамда Марказий Осиё ва Россияда террорчилик ҳаракатларининг ортиши эҳтимолидир.
Шу боис, Москва Толибон билан музокара олиб бориб, уларни нисбатан демократик йўл билан ҳукумат юритишга ундамоқчи. Токим, Афғонистонда тартибсизликни келтириб чиқарадиган ва қочқинларнинг янги тўлқинларини вужудга келтириб, натижада Марказий Осий мамлакатларида террористик элементлар нуфузининг эҳтимолий ортишига сабаб бӯладиган вазият вужудга келмасин.